Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистоннинг ОК-2015даги рақиблари бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 финал босқичидаги рақиби - Хитой миллий терма жамоаси сентябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой миллий терма жамоаси 4 ва 9 сентябрь кунлари ўз майдонида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказди. Хитой терма жамоаси дастлаб ўз майдонида Кувайт терма жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 9 сентябрь куни эса, Хитой Харбин шаҳрида Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Хитой терма жамоаси октябрь ва ноябрь ойларида 2тадан, декабрь ойида эса учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишни режалаштирган. ФИФА расмий сайтига кўра, Хитой миллий терма жамоаси октябрь ойида Фаластин ва Парагвай терма жамоаларига қарши майдонга тушса, ноябрь ойида ўз майдонида Янги Зеландия ва Гондурас термаларига қарши ўйинлар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, 13 ва 17 декабрь кунлари Пекинда Қирғизистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказилиши ҳам режада бор. Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой термасининг Осиё Кубоги баҳслари олдидан сўнгги учрашуви 21 декабрь куни Фаластин терма жамоасига қарши ўтказилади.

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб Саудия Арабистони терма жамоаси ҳам 8 сентябрь куни Лондон шаҳрида Австралия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Саудий Арабистони терма жамоаси октябрь ва ноябрь ойларида жами яна 5та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган. Хусусан, 10 ва 15 октябрь кунлари Жидда шаҳрида Уругвай ва Ливан терма жамоаларига қарши ўйинлар ўтказилса, ноябрь ойида Қатар, Баҳрайин ва Яман терма жамоасига қарши ўйинлар ўтказилиши режалаштирган.

Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичидаги сўнгги рақиб КХДР терма жамоаси эса 11 ноябрь куни Дохада Қатар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам октябрь ва ноябрь ойларида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 10 ва 14 октябрь кунлари эса Дубайда Баҳрайин ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар бўлиб ўтади. Қосимов шогирдлари декабрь ойида ҳам иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишлари режалаштирилган. Дастлаб, 13 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида Фаластин термасига қарши учрашув бўлиб ўтади. ОК баҳсларидан олдинги сўнгги ўйин эса 28 декабрь куни Ироқ терма жамоасига қарши ўтказилади.

Маълумот ўрнида, декабрь ойида миллий терма жамоа БААда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади ва ушбу йиғин Миржалол Қосимов шогирдлари учун Осиё кубоги-2015 мусобақаси учун сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:16, 13.09.2014. Ўқилди: 5305 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик