“Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви видеошарҳи
“Бунёдкор” олий лига 19-тури доирасида “Бухоро”ни 5:0 ҳисобида тор-мор этди.
Учрашувнинг 37-дақиқасида Олександр Пишур боши билан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди. Иккиннчи бўлимнинг ўрталарига келиб “Бухоро” футболчилари ўзини издан чиқди. Натижада рақиб дарвозаси кетма-кет ўққа тутилди. Аввалига 71-дақиқада Минори Сато ҳисобни 2:0 кўринишига келтирган бўлди. 78 ва 82-дақиқаларда Достонбек Ҳамдамов икки бор “Бухоро” дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. Асосий вақтнинг сўнгги сониялари ўтиб бораётганида эса Забихилло Ўринбоев ҳисобни ўта йирик кўринишга келтирди – 5:0.
“Бунёдкор” жорий мавсумдаги энг йирик ғалабасини айнан “Бухоро” билан баҳсда тантана қилди.
Қуйидаги ҳаволалар орқали “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви видеошарҳи билан танишишингиз мумкин.
Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:23, 14.09.2014. Ўқилди: 5485 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар