Зоҳид Нурматов: «Бир очко бизга жуда ҳам зарур эди»
Матбуот анжумани иккинчи қисмида “Навбаҳор” мураббийи Зоҳид Нурматов қатнашди.
"Гувоҳи бўлганингиздек, бугунги ўйин жуда ҳам шиддатли кечди. Назаримда, мухлислар учрашувдан мамнун бўлишди. “Бунёдкор” кўп йиллардан буён ўзбек футболи етакчилардан бири бўлиб келмоқда. Уларга кейинги ўйинларида омад тилайман.
Шогирдларим бугун бор кучларини бериб ҳаракат қилишди. Йигитларга клуб раҳбарияти номидан катта раҳмат айтаман. Чунки “Бунёдкор”га қаршилик кўрсатиш ўз майдонидами ёки меҳмондами доимо қийин бўлади. Ушбу қўлга киритилган бир очко ҳам биз учун жуда зарур эди. Шаҳбоз Эркиновда чарчоқ аломатлари сезилган бўлишига қарамай, у сўнгги дақиқаларгача бор кучини бериб тўп тепди. Бугун бизга Шаҳбоздек ўйинчи керак эди. Кўрганингиздек, рақиб ҳимоячилари бўйдор ва баққуват. Шу сабабли, бундай ҳимоячилар билан тенгма-тенг кураш олиб бора оладиган ҳужумчини ўйинга туширишимизга тўғри келди. Эркинов ишончи оқлади", - дейди Зоҳид Нурматов.
Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:07, 20.09.2014. Ўқилди: 3245 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар