Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [17]

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [17]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [17]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [16]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [14]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [9]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [9]

Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Насаф" ва яна бир ўйин бор [8]

"Манчестер Юнайтед" Неймар билан шартнома имзолаши мумкин [8]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Келинг, келишайлик!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Блоглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жамиятнинг, соҳанинг ривожланиши учун уни белгилаб берадиган қонун-қоидалар кифоя қилмайди. Яна бир асосий талаб шундаки, ушбу қонун-қоидалар жамият аъзоларининг ғоя ва ҳис-туйғулари билан муштарак бўлиши керак.

Мисол учун, юртимизда бир жинс вакилларининг ўзаро турмуш қуриши тақиқланган, тўғрими? Айни дамда ушбу жиноят жамиятимизга хавф солмайди. Йўқ, бунинг сабаби — буни тақиқловчи қонун борлигидан эмас. (Биламиз-ку, қонунан тақиқланган жуда кўп фаолиятлар барибир жамиятимизга хавф солишда давом этаверади). Халқимиз, атроф-муҳит, жамоатчилик ҳис-туйғуси ушбу жиноятни қабул қила олмайди. Бу ҳолатдан чин маънода жирканамиз.

Айтмоқчиманки, жамиятимизни ушбу жиноятнинг хавфидан асраётган омил — фақат унга қарши қонуннинг борлиги эмас, иккинчи шарт бўлмиш — ушбу қонуннинг ҳис-туйғуларимиз билан ҳамоҳанг эканидадир. Агар бугуноқ, бир жинс вакилларининг ўзаро турмуш қуриши мумкинлиги ҳақида қонун чиқса ҳам, бу жиноят биз учун хавфли бўлиб қолмайди. Қачонки, бу ҳолат жамиятимизда оддий ҳолга айланса, ушбу жиноятни кўриб нафратланмасак, бизнинг ҳис-туйғуларимизни чертмаса — ана ўшанда хавфни кутаверинг.

Бир пайтлар «Чемпион» газетасининг таҳририятини ташкил қилган бир қатор журналистлар «Стадион» газетасининг истиқболи ҳақида гаплашиб олган эдик. Газета ҳажмининг кенгайиши муносабати билан йиғилиш қилдик. Турли ғоялар, режалар ўртага ташланди. Гап бунда эмас.

Мажлис тугаб, биргаликда овқатланишга чиқдик. Бир пайтлар «Чемпион» таҳририяти ўрганиб қолган «Юмшоқ жўжалар» ошхонаси беркилиб кетган экан. Афсус, лекин қорин оч. Бошқасига кирдик. Емак устида суҳбат бошланди. Бу сафар бироз енгилроқ, боғдан, тоғдан... Лекин футбол ичида, футбол атрофида... Ичидан гап ва маълумот қайнаб чиқадиган Бахтиёр Ширинов ва Бобомурод Абдулла; кузатиб, материал тўплаётган камгап Ҳамза, газетачиликнинг оғир юкини кўтариб, анча салобат кирган Олимхўжа, Шуҳрат ака ва бошқалар... Гап бунда эмас.

Биласизми, биз футбол ҳақида гаплашдик. Аслида футбол ҳақида жуда кўп гаплашамиз. Сайтларда, форумларда, конференцияларда, мақолаларда. Лекин бу суҳбатда айтилаётган маълумотлар, фикрлар биз ўша фикрлар асосида яратаётган «маҳсулотлар»имизда янграмайди. Сабаблар кўп — кўпинча бу гаплар оммага ошкор қилинмайдиган даражада асоссиз бўлади, баъзан омма қабул қилмайдиган даражада хунук. Лекин, энг қизиғи, бизнинг, аслида соҳани чиркин ишлардан тозалашни вазифа қилиб олган ҳаммамизнинг, ҳис-туйғуларимиз у қадар азият чекмаётганди. Халқни алдаш, ўйинларни келишиш, ютқазиб бериш, ютиб бериш, порахўрлик каби иллатлар ҳақида хотиржам, қизиқ бир воқеа ёки эртакни айтиб бераётгандек гапираётгандик... эшитаётгандик...

Ўйлаб қолдим, балки, футболимизга болта ураётган иллатларнинг йўқ бўлмаётганига сабаб ҳам шудир. Қонун бор, айтайлик, келишилган ўйинлар оғир жазоланади. Аммо ушбу қонуннинг амал қилишини таъминлайдиган иккинчи, энг асосий шарт бажарилмаяпти-ку?! У ҳолда, ушбу қонунлардан нима наф? Келишилган учрашувларни жиноят санамай, уларни қонунийлаштирсак-чи?

Куляпсизми?

Ҳазиллашмаяпман. Ахир биз аслида нафратланмайдиган иллатга нисбатан жазо белгилашдан нима фойда? Аксинча, бу ишларни нафақат амалда, қоғозда ҳам оддий ҳолга айлантирсак, кўпроқ наф келтирган бўларди, назаримда. Ҳаммага!

Биринчидан, ўша ўйин сотишга ўрганиб қолган аутсайдер ёки ўртамиёна клубларга. Доим пулсизликдан қийналиб юришади. Иккинчи даврага келиб, футболчиларга ойлик тарқатишга ҳам қийналиб қолишади.

Энди-чи? Қонуний ҳолда, клуб бюджетини тўлдиришнинг энг яхши ва осон йўли. Ахир ўзимиз-ку, клубларимизнинг иқтисодий фойда кўриш даражасини жуда пастлигидан нолиётган. Биринчи даврада етарли очколарни тўплаб олган клуб, иккинчи даврада барқарор молиявий жараёнга киришади. Кўпинча, йил бошида клублар учун тасдиқланган бюджет, йилнинг иккинчи ярмига бориб камайиб кетади, тўғрими? Биринчи сабаб, инфляция туфайли, мавсум бошидаги режаларга путур етади. Иккинчи сабаб, ўша харажатларни қоплаши керак бўлган тушум кутилганидек бўлмайди.

Агар, келишилган ўйинларни қонунийлаштирсак, айнан пул керак бўладиган иккинчи даврани клублар муаммосиз босиб ўтишади.

Очколарми? Ҳал қилса бўлади. Масалан, очко сув ва ҳаводек зарур бўлган етакчи жамоаларга ўйин сотилади. Бу пулга эса, очко керак бўлмаган бошқа бир жамоадан сотиб олинади. Арзонроққа. Ҳам ортиқча ҳаракатдан қочилади, ҳам умуман очкосиз қолиш риски йўқ, ҳам молиявий фойда кўрилади.

Иккинчидан, футболчи етиштириб, бошқа лигаларга ёки терма жамоага экспорт қилиш орқали кун кўрадиган жамоаларга ҳам фойдали. Шунақа келишилган ўйинларда, бозорбоп футболчиларга урғу берилади, кўпроқ гол киритиб, ушбу футболчининг статистикаси ва нархи ошиб бораверади. Зўр-а?

Агар Эрматов ҳакамликни тугатиб, ПФЛ нинг мақтанадиган бирор жиҳати қолмаса, бу жараённи умумлига ҳашарига айлантишимиз ва қайсидир ҳужумчимизга «Олтин бутса» олиб беришимиз мумкин. Айтганча, нафақат Эрматов, балки Роналду ва Месси ҳам футболчиликни тугатишлари керак бўлади.

ПФЛ дедим-а? Ушбу ташкилот учун ҳам жуда қулай. Ҳеч ким норози бўлмайди. Ҳеч ким бир-бирининг устидан арз қилмайди. Қайсидир ҳакамнинг нотўғри қарори муҳокама қилинмайди. Ҳаммаси дўстона кечади, ҳатто келишилган ўйин нархидан маълум фоизда маблағ ташкилотга ажратилиши мумкин.

Учинчидан, клубларимиз атрофида айланаётган пулларни назорат қилиш осонлашади. Фалончи клуб пулга қийналибди, фалончи клуб зўрға кун кўраяпти экан, деган тахминий фаразлар камаяди. Масалан, ҳозир нима бўляпти? Қайсидир клуб бошлиғи ўйинни сотади ва мўмайгина даромад қилади. Хўш, ўша пулни қаерга ишлатади? Клуб балансига — «келишилган ўйинлардан тушган тушум», деган счёт очиш қонунга зид. Ёнидан, ёки машинасини сотиб, клуб учун сарфлаётганига биров ишонмайди. Бечора раҳбар мажбур бўладики, ўша пулни уйига олиб кетишга.

Кўряпсизми?! Келишилган ўйиннинг қонунийлаштирилмагани учун, бечора раҳбарнинг бечора болалари ҳаром луқма еяпти. Ҳаром луқманинг оқибатини ўзингиз ҳам яхши биласиз. Агар келишилган ўйинлар қонунийлаштирилса, клуб раҳбари бемалол ўйинни сотганини, қанчага сотганини яширмайди. Демак, ҳамма клуб кассасига қанча пул тушганини билиб туради ва ўша пулни назорат қилади. Ҳатто журналистлар ҳам матбуот анжуманларида — «Жаноб фалончи, ўтган мавсумда саккизта ўйин сотиб, ўртача, фалон доллар пул топдингиз, нега клуб учун фойдали трансферлар амалга оширмадингиз?» деб сўраши мумкин. Яъни, ушбу соҳа орқали тушадиган пуллар яширин бўлиб раҳбар ёки мураббийнинг ҳамёнига кирмайди. Қонуний ва режали равишда клуб иқтисоди ва балки болалар футболи, академияларга сарфланади. Футбол мактабларига тўп, форма ва бошқа жиҳозлар олинади. Клуб раҳбари учун ўша пулга ўз болаларига ҳаром овқат олишдан кўра, бегона болаларга тўп олиб бериш виждонан енгилроқ кечади, манимча.

Биз журналистлар ва шарҳловчилар ҳам кўп нарса ютамиз. Мисол учун, баъзи ўйинларнинг келишилганини билган ҳолда «ўйин қизғин курашлар остида кечди», «меҳмонларга омад кулиб боқди», «ўйин жанговор 3:1 ҳисобида якунланди» деб ёлғон аралаш шарҳларни ёзиб, виждонимиз қийналмайди. Бунинг ўрнига, клубларнинг келажак режалари, тақвимнинг кимга қулай келгани, қайси ўйинларни сотиб, қайси ўйинларни сотиб олиши мумкинлиги ҳақида математик мақолалар билан чиқишлар қиламиз. Журналистларни қўрқоқликда айбламайдилар, истаганимизча, келишилган ўйинлар, уларнинг нархлари ҳақида ёзиб ташлайверамиз. Жуда қизиқ бўлиб кетади, ишонаверинг.

Етакчи клубларимиз учун ҳам жуда фойдали. Ҳақиқатан ҳам бой клуб совриндор бўлади. Клублар очколарни қандайдир омад ҳисобига эмас, чин маънода ишлаб топадилар. Кўпчилик ўйлайдики, агар жамоа келишилган ўйинларда иштирок этиб, осон очко киритишга ўрганиб қолса, халқаро майдондаги жиддий ўйинларда қийналиб қолармиш.

Бўлмаган гап! Мана, «Ювентус»ни олинг. Айтишларича, клуб жуда кўп келишилган ўйинларда иштирок этган экан. Буни судда исботлашди ҳатто. Хўш, жамоа кучсиз ўйнадими Европада? Йўғ-е, ЕЧЛ ярим финалида «Реал»ни қандай ютганликлари эсингиздами? Хуллас, агар мураббий ўйинда барибир ғалаба қозонишларини олдиндан билса, турли босимлардан халос бўлади ва жамоа ўйинига турлича тактика, ғоя ва схемаларни олиб кириши мумкин. Шу орқали жамоа шаклланиб боради. Ҳақиқий катта ўйинларга футболчилар тайёрланиб борадилар.

Балки ўйлаётгандирсиз, футбол мухлислар учун, бечора мухлислар жабр чекса майлими, деб. Қўшилмайман. Бу ўзгариш мухлисларга ҳам ёқса керак. Нима, сиз мухлислар келишилган ўйинларни ёқтирмайдилар, деб ўйлайсизми? Унақа эмас. Гўёки ҳамма келишилган ўйинлар ҳақида баҳслашиб, танқид қилиб юрадими? Йўқ, мухлисларда келишилган ўйинлардан нафратланиш туйғуси йўқ. Бу жараённинг айнан ўзлари мухлислик қиладиган жамоанинг зарарига ишлаётганига нисбатан норозилик туйғуси холос. Айтайлик, бир ғолиб жамоа ўша ўйинни сотиб олгани ҳақида гап чиқса, айнан ўша ғолиб жамоа мухлислари бу ҳақида гапиришини истамайдилар. Мағлуб жамоа мухлислари эса тинмай бунга урғу берадилар. Ахир ҳаққоний футболда ҳам мағлублар вазиятни танқид қилади, ғолиблар мақтайди, тўғрими? Демак ҳаққоний футбол ва келишилган футболга бўлган муносабат деярли бир хил эканда-а?

Шунақа. Кимгадир кулгили туюлгандир, лекин мен жиддий ёзяпман. Айтишингиз мумкин — ахир мен журналистман. Халқимни бундай иллатлардан халос қилиш учун жонимни беришим керак. Курашишим керак.

Лекин нега? Сиз бундан жабр чекяпсизми? Мен сезмаяпман...

Болангизга қарши жиноят қилишса, ҳалиги жиноятчини қамоққа тиқиш учун прокурор ёллайсиз. Мабодо худди ўша жиноятни болангиз бировга нисбатан қилса, яна болангизни ҳимоя қилиш учун адвокат ёллайсиз. Иллатлар ҳам боламизга айланиб бораётганини сезмаяпсизми? Мен сезяпман...

Қаҳрамон АСЛАНОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:33, 29.09.2014. Ўқилди: 14471 марта. Фикрлар: 112 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.