Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2016 саралаш босқичи: Бугун 2-тур давом эттирилади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Саралаш гуруҳлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, кеча Евро-2016 саралаш босқичининг иккинчи турига старт берилган эди. Бугун яна учта гуруҳда ўйинлар ўтказилади.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган беллашувлар ҳам анча қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Боиси Уэльс-Босния ва Герцеговина, Туркия-Чехия ҳамда Болгария-Хорватия каби тўқнашувларни кўриш орқали Еврофутбол ихлосмандлари асло зерикиб қолишмайди, деб ўйлаймиз.

Эътиборингизга бугунги учрашувлар қисқача анонсини тақдим этамиз.
“A” гуруҳи
10.10.2014. 23:45 Голландия - Қозоғистон
10.10.2014. 23:45 Латвия - Исландия
10.10.2014. 23:45 Туркия - Чехия

“B” гуруҳи
10.10.2014. 22:45 Уэльс - Босния ва Герцеговина
10.10.2014. 22:45 Бельгия - Андорра
10.10.2014. 22:45 Кипр - Исроил

“H” гуруҳи
10.10.2014. 22:45 Болгария - Хорватия
10.10.2014. 22:45 Мальта - Норвегия
10.10.2014. 22:45 Италия - Озарбайжон
 
Энди эса баъзи бир учрашувларга алоҳида тўхталиб ўтсак:

Туркия - Чехия
10.10.2014, 23:45
Стадион: Шукрия Саражоглу
Бош ҳакам: Юнас Эрикссон
Бугун ўтказиладиган ўйинлар орасида энг катта қизиқишга сабаб бўлаётгани Туркия ва Чехия терма жамоалари тўқнашувидир. Мазкур учрашувда қай бир терма жамоанинг қўли баланд келар экан, деган савол кўпчиликни қизиқтирмоқда. Боиси ўтган турда Исландияга 3-0 ҳисобида имкониятни бой берган Туркия бу сафар қандай бўлмасин ғалаба қозонмоқчи. Йўқса туркларнинг омадсиз старти саралаш якунида уларга панд бериб қўйиши мумкин. Чехияда эса аҳвол бироз бошқачароқ. Улар 1-турда кимсан Голландияни мағлуб этишга муваффақ бўлишган. Шу сабабдан чехиялик футболчиларнинг кайфиятлари аъло даражада. Улар Туркияга ҳеч бўлмаганда бир очко олиш мақсадида ташриф буюришган. Умуман олганда, мазкур матчда алоҳида бир фаворит йўқ. Икки жамоанинг ҳам имкониятлари деярли тенг баҳоланмоқда. Бу эса сиз-у биз учун айни муддао! Демак, олдинда бизни жуда муросасиз баҳс кутиб турибди.

Голландия - Қозоғистон
10.10.2014, 23:45
Стадион: Амстердам Арена
Бош ҳакам: Матей Юг
Голландия терма жамоаси Амстердам Аренада ёнқўшнимиз Қозоғистонга қарши баҳс юритади. Кўпчилик футбол мухлис ва мутахассислари мазкур ўйинда голландларнинг қийинчиликсиз ғалабага эришишларини тахмин қилишмоқда. Лекин қўшниларимизнинг ҳам уларга қаршилик кўрсатишларини кутишимиз мумкин. Сабаби Голландия дастлабки турда мағлубиятга учраган. Уларнинг ҳисобида ҳали очко йўқ. Қозоғистонда эса Латвия билан ўйинда қўлга киритилган дурранг мавжуд. Кўрамиз, учрашувда қандай ҳисоб қайд этилар экан.

Италия - Озарбайжон
10.10.2014, 23:45
Стадион: Ренцо Барбера
Бош ҳакам: Хусайин Гежек
Бугунги учрашувлар дастуридан ўрин олган яна бир ўйин Апенин ярим оролида бўлиб ўтади. Унда Италия терма жамоаси Озарбайжонга қарши баҳс юритади. Иккала терма жамоа ҳам мазкур учрашувга икки хил кайфиятда етиб келишган. Италянлар дастлабки учрашувда Норвегия мехмони бўлиб, жавобсиз иккита гол уришга муваффақ бўлишган. Озарбайжон термаси эса уйда Болгарияга бир тўп фарқи билан ютқазган. Мезбонлар фаворит саналишаётган бўлса-да, учрашувнинг қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Озарбайжон термаси ҳам мазкур матчга яхши тайёргарлик кўрди. Балки улардан сюрприз гувоҳига айланармиз. Кузатамиз…

Уэльс - Босния ва Герцеговина
10.10.2014, 23:45
Стадион: Кардифф Сити Стэдиум
Бош ҳакам: Владислав Безбородов
Яна бир қизиқ беллашув Кардиффда бўлиб ўтади. Унда мезбон – Уэльс терма жамоаси Босния ва Герцеговинани қабул қилади. Бу учрашувга бўлган эътибор ҳам юқори. Ўйиннинг муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтиши кутилмоқда. Икки жамоа ҳам мазкур матчда уч очко олишни масқад қилган. Жамоаларнинг ўтган тур натижаларига кўра бирида мағлубият, иккинчисида ғалаба бор эканини ҳисобга олсак, футболчиларнинг майдонда тўп учун кескин кураш олиб боришларини тахмин қилишимиз мумкин. Босния учун очко сув ва ҳаводек зарур. Агар бугун ҳам бу терма жамоа мағлуб бўлса, ўз аҳволини жуда ёмонлаштириб юбориши мумкин. Мезбонлар эса ўз мухлислари қаршисида беллашувни бой беришларига ишониш қийин. Демак, ўйинни кўриш учун асосларимиз етарли.

Азиз футбол ихлосмандлари, мазкур беллашувларни томоша қилинг ва Еврофутболдан баҳра олинг!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:56, 10.10.2014. Ўқилди: 4803 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик