Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Захирадагилар дарди (Ҳажвия)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва юмор / Ҳажвиялар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Нуқул захира ўриндиғини «иситиб» ўтиришни табиийки, ҳеч бир футболчи хушламайди сира. Ҳар бир футболчи тезроқ майдонга тушишни шу қадар истайдики, бунинг учун умумжамоа манфаатини иккинчи даражага суриб қўйиши ҳеч гап эмас. Қуйи лигалардан бирида иштирок этувчи «Шоликор» жамоаси бош мураббийи навбатдаги тур баҳсида майдонга тушадиган футболчилар рўйхатини ўқиб эшиттирди ҳамки, кийиниш хонасидаги умумий кайфият 180 даражага ўзгарди-қолди. Аниқроғи, захирада навбат кутиб ўтирган футболчиларнинг ҳафсалалари пир бўлди. Улар ичларида мураббийни болохандор сўкаётганлари шундоқ афт-ангорларидан билиниб турарди. Айримлар ҳаттоки, жаҳлларини юзага чиқариб, ниманидир пичирлашга жазм этишди. Учрашув старт олди. Ҳакам ҳуштагини чалган ҳамоно меҳмонлар ташаббусни ўз қўлларига олишди. Рақибнинг тинимсиз ҳужумларидан эсанкираб қолган «Шоликор» футболчилари майдонга нима мақсадда тушганларини ҳам унутиб қўйишди, гўё. Жамоа бош мураббийининг ишонган шогирдларини «таниёлмай» хуноби ошганидан ошди. Буни кўрган аламзада захирадагиларнинг «оғизлари қулоқларида». Яъни улар шу лаҳзадан «ичимдаги душманларим»га айланиб қолишди. Табиийки, мезбон жамоанинг бундай сусткашлиги стадионга йиғилган мухлисларга ҳам сира ёқмади. Улар ҳам футболчилар, ҳам жиғибийрон мураббийнинг шаънига бир-икки оғиз нордон «мақтов»ларни айтишни пайсалга солишмади. Биринчи бўлимнинг ярмига келиб-келмай таблода 0:2 ҳисоби порлаб турарди. Албатта, бу ҳимоячиларнинг бир-биридан «гўзал» хатолари махсули. Оҳ, энди захирадаги ҳимоячиларга бердида ўзиям. Улардан бири, сурбетроғи мийиғида кулиб қўйишдан ҳам уялмади. У ўз-ўзича ўйларди: «Баттар бўлинглар, лапашанглар... Сизчи, устоз, шуларга ишонч билдирганингиздан роса афсусланаяпсизми? Ажаб бўлсин... Бу ҳам кам ҳали. Қанийди, рақиблар яна 5-6та гол уришса эди, мазза қилардимда ўзиям... Ҳой дарвозабон, сен ҳам ўл бу кунингдан. Сенга ўзи шулар билан ўйнаш ёқармиди, баттар бўл. Бир-иккитанг қизил карточка олиб, дискалификатсияга учрасанг, яна яхши. Қани, қани, яна иккитанг жароҳатланиб, сафдан чиқсангу, анави оқ халатнинг боши ташвишдан чиқмаса. Эх дўхтир, сен ҳам баттар бўл, шу ношудларни даволайман, деб. Ҳа-а, шоввозлар, қани хато қилишдан чарчаманглар, сизларни ўзим ош билан меҳмон қиламан, - шу пайт аламзаданинг кўзи жаҳли бурнининг учида турган клуб хўжайинига тушиб қолди. - Ҳа хўжайин, қалайсиз энди? Агар нодон бўлмасангиз, келиб-келиб шу ҳимоячиларни сотиб олармидингиз?»

Бир томонда ҳимоячи ўз хаёли билан банд, иккинчи томонда ўйин давом этаяпти. Танаффусга чиқиш арафасида дарвозабон ҳам каттагина «қовун туширди». Ана энди кўринг, хисобнинг йирик кўриниш олгани захира посбонига қандай ёқиб тушганини: «Офарин, яшавор баракалла! Шундай ўйнашда давом этсанг, навбатдаги баҳсда менинг ўрнимга «михланасан» - бу аниқ. Ҳа-я, асосий дарвозабонимизнинг бундай антиқа иқтидоридан бехабар эканман-а. Ҳой мураббий, ана шу олифтани менга ибрат қилиб кўрсатганмидингиз? Сочингизни юлинг битта-битталаб. Э, узр, сочингиз йўқку ўзи... Ўйиндан сўнг кўрамиз не аҳволга тушишингизни ҳали». Қисқаси, биринчи рақам эгасининг ўйиндан кейинги аҳволини тасаввур қилар экан, ўринбосар кейинги турда асосий таркибда майдонга тушишига асло шубҳа қилмаётганди.

Захирадагилар танаффус чоғида мураббийнинг асосий футболчиларни боплаб «тузлаши»ни кутишган пайтда бунинг акси бўлиб чиқди. Ҳасадчилар чучварани хом санагандилар - мураббий улардан лоақал бирини майдонга туширмади. Аксинча, ичларида қувониб, семириб ўтирган шогирдларига асло парво қилмади ва ўша-ўша таркибни "жанг"га ташлади. «Ажабо, шунақа ҳам бўлар эканда, ҳисоб 0:3, анави билимдон эса ҳатто бир кишини алмаштирмади», - дея хушкайфиятдан жиғибийронликка тушишди захирадагилар. Хуллас, улар устозларининг бу Қарорини ўзларига нисбатан ҳақорат ўрнида қабул қилишди ва бутун иккинчи бўлимни хуноблари ошган ҳолда кузатишди. Вақт ўтиши билан мухлисларнинг эътирозлари кучайса кучайдики, асло пасаймади. Захира футболчилари кўзларини бақлажондай катта-катта очишар, ғазабдан вужудлари ёнаётган бўлсада барибир, умид билан қараб-қараб қўйишарди. Мураббий эса ҳамон жим.

Жамоадошларининг бир-биридан ноаниқ ҳаракатларини кузатиб ўтирган ярим ҳимоячининг миясида эса алламбало хаёллар чарх урарди: «Мураббий қойил сизга, шу «чучвара»ларни биздан афзал билганингиз кам экан, уларга яна қанча сабр қиласиз, ахир? Ўйин тугасин, аҳволингизга қузғунлар йиғлайди ҳали. Ўзингиз ялинасиз майдонга тушишимизни сўраб... Қанийди, анавилар қаттиқ жароҳатланиб, узоқ муддатга сафдан чиқсаю, сиз танг аҳволда қолиб, бошқача ялинсангиз бизга...»

Ярим ҳимоячилардан тўп етиб келмаётгани холва эди: ҳужумчилар «офсайд»да сайр қилаётгандилар. Агарда бош мураббий кал бўлмаганида, бундай манзарадан сўнг тепа сочи тик кўтариларди. Ўз навбатини кутавериб чарчаган, сочларига оқ қоралаган ҳужумчини эса на қувонишни ва на куюнишни биларди. Қувонай деса мураббийдан садо чиқмаяпти, куюнай деса... Шу орада у ҳам ҳаёлга чўмди беихтиёр: «Ишлар силлиқ кечаяпти. Бу ярамасларнинг оёқларига тўп тегмаса ҳам майли. Мана шу захира ўриндиғида мен каби маъюс ўтирганларингизни бир кўрсам экан. Рақиблар яна қўполроқ ўйнаб, тўпни тўхтатолмайдиган лақма рақобатчиларимни "таътил"га чиқаришсами? Оҳ-оҳ, шунда кал бошингиз қандай тиришишини томоша қилардим-да устоз...»

Ниҳоят ўйин ҳам тугади. «Шоликор» ўз мухлислари кўз ўнгида шармандаларча ютқазди. Захира футболчилари бир томондан хурсандлар, бошқа томондан... Бош мураббийнинг қовоғидан қор ёғилиб, тепасида қора булутлар тўпланди. Бундай ўйиндан кейин курсиси анча қимирлаб қолди-да. Эҳтимол, у истеъфога чиқар ва янги мураббий захирадагиларга қулоқ солар...? Балки шундай ҳам бўлар, лекин бу иш билан жамоадаги ишлар олдинга силжирмикан...? Йўқ,йўқ, ахир ҳамжиҳатлик бўлмаган жойда натижага эришиш мумкин-ми...?

Фурқат Юсупов

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 06:34, 17.10.2014. Ўқилди: 7624 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик