Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3787 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сервер Жепаров: «Осиё чемпиони бўладиган пайт келди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Миллий терма жамоамиз тўққиз кун давомида Қатар ва БААда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғини ва унинг доирасидаги ўртоқлик ўйинларини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Терма жамоамиз аввалига легионерларсиз ўйнаб, Дохада Қатар термасига йирик - 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейин Дубайда Баҳрайн билан дуранг натижа қайд этилди. Ваҳоланки, жанговар таркиб ҳаракат қилган ўша учрашувда ташаббус тўлалигича ҳамюртларимиз томонида бўлган эди. Лекин қулай вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида Миржалол Қосимов шогирдлари дуранг билан чекланишди. Шундан сўнг Абу-Даби шаҳрида БАА терма жамоаси мағлуб этилди. Эътиборлиси, ўзаро ўтказилган 15та ўйиндан атига учтасида амирлик футболчиларни мағлуб этибмиз. Шунингдек, 14 октябрь кунги баҳсга қадар БАА дарвозасини уч бор ишғол қилмагандик. Бу сафар 4та гол урдик. Биз айнан мана шу ўйиндан сўнг терма жамоа сардори Сервер Жепаровдан интервью олдик.

- Сервер, бугунги (суҳбат 14 октябрь куни уюштирилган, - муал.) ўйинга тўхталишдан аввал БААда ташкил этилган йиғин ҳақида фикрингизни билмоқчи эдик.

- Ҳаммаси ажойиб тарзда ўтди. Маълум танаффусдан сўнг терма жамоадаги дўстларимиз билан яна бир жойда жам бўлдик. Лекин БААдаги иссиқ ҳаво тўлақонли ишлашимиз, бор имкониятларимизни намойиш этишга бироз тўсқинлик қилди. Намлик жуда юқори. Ўзга иложимиз ҳам йўқ. Кейин бу биз учун янгилик ҳам эмас.

- Баҳрайн билан ўтказилган ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

- Рақибимизга нисбатан анча яхши ўйнадик. Шунга яраша кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирдик. Лекин ҳужумларни голга айлантира олмадик. Албатта, ўша ўйинда бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилишимиз бироз панд бериб қўйди. Ўйин амалиёти ҳам бу ерда муҳим роль ўйнайди. Аммо умумий олганда, ўша куни кўрсатган ўйинимизни ижобий дея баҳолаш мумкин. Бу менинг шахсий фикрим. Кимдир унга қўшилмас. Ҳар доим ҳам ўйлаган режалар амалга ошавермайди. Кучли жамоалар ҳам ҳамиша гол уриб, ғалаба қозонаверишмайди. Масалан, куни кеча Евро-2016 доирасида Голландия терма жамоаси Исландияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бундай натижани ҳеч ким кутмаганди. Назаримда, Исландиянинг ўзи ҳам. Биз-ку ўртоқлик учрашувида нурсиз дуранг қайд этдик. Янги Зеландия билан бўлган ўйинни эсланг. Ўшанда қулай вазиятлардан унумли фойдалангандик. Истардимки, расмий баҳсларда ҳам шундай сермаҳсулликни кўрсатайлик.   

- Лекин ҳозирги таркиб бир-бири билан бир неча йилдан бери ўйнаб келяпти-ку!

- Тўғри. Бироқ таркибга ёш футболчилар ҳам қўшилишаётганини ҳам унутмаслик керак. Уларнинг терма жамоа ўйин услубига тўлақонли қўшилиб кетишлари учун вақт керак бўлади.

- Ёшларнинг ўйинлари қандай таассурот қолдирди?

- Яхши. Энг муҳими, уларда ишонч бор ва ўзлари учун тақдим этилаётган имкониятдан максимал даражада фойдаланиб қолишлари лозим. Ҳар доим ҳам бундай имконият юзага келмаслиги мумкин.

- Ҳужумда барибир муаммолар сақланиб қоляпти. Бу фикрга қўшиласизми?

- Мураббийлар бор имкониятдан фойдаланишяпти. Шундай экан, ҳозир мавжуд бўлган ҳужумчилар билан ишлаш керак. Терма жамоага чақириляптими, демак, у шунга муносиб. Лекин муносиб эканлиги, мураббийлар ишончини оқлаш бошқа масала.

- Айни пайтда терма жамоамиз тўғри йўлдан кетяптими?

- Бу саволга жавоб бера олмайман. Мураббийлар терма жамоа муваффақияти учун ҳаракат қилишяпти. Уларни қўллаб-қувватлашимиз керак.

- Январь ойида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубогидан қандай иштирок ва натижа кутяпсиз?

- Энг юқори натижани. Осиё чемпиони бўлиш фурсати етди. Негадир, мен шунга ишоняпман. Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Ҳаммаси ниятга ва ҳаракатга боғлиқ. 

- Лекин Осиёда футбол тез ривожланиб бораётганини ҳам унутмаслик керак...

- Фикрингизга қўшиламан. Бизда кучли таркиб шаклланган. Терма жамоамизни Осиёдаги рақиб жамоалар ҳурмат қилишади ва керак бўлса, қўрқишади ҳам.

- Таъбир жоиз бўлса, сизнинг иккинчи ватанингизга айланган Жанубий Кореяда бўлиб ўтган 17-Осиё ўйинларида қатнашган терма жамоамизнинг омадсиз иштироки ҳақида нима дейсиз?

- Менинг битта Ватаним бор - Ўзбекистон! Кореяда бир неча мавсумдан бери ўйнаяпман. Тўғри, сиз айнан шуни назарда тутдингиз. Кореяда футболчилар ҳарбий хизматдан озод қилинади. Афсус, Осиё ўйинлари биз учун жуда эрта якунланди. Тайёр ғалабани рақибга бериб қўйдик. Шуниси ёмон бўлди. Барчаси футболчиларимизнинг қўлида эди. Шундай учрашувни ютқазганимиз яхши бўлмади. Бундан 20 йил аввал қўлга киритилган натижани такрорлаш терма жамоамиз олдига вазифа сифатида қўйилган эди. Таркиб ҳам кучли бўлиб, ғолиб бўлиш учун барча имкониятлар етарли бўлганди. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. 

- Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборяпмиз. Бу ҳолатни ёшларимизда ҳам, ўсмирларимизда ҳам кўриш мумкин. Сизнингча, бу касалликми?

- Менимча вирус (кулади).

- Энди бугунги ўйин ҳақида тўхталсангиз. Энг муҳими, йирик ҳисобдаги ғалабага ўз голингиз билан ҳисса қўшдингиз.

- Ниҳоят, чиройли ғалабани қўлга киритдик. Учрашувдан-учрашувга терма жамоамизнинг ўйини очилиб боряпти. Бу мураббийларни ҳам, футболчиларни ҳам хушнуд этяпти. Бугун ҳамма яхши ўйнади.

- Жамоангиз «Сеонгнам» Корея К-лигасида 9-ўринда боряпти. Албатта, бу қониқарсиз натижа. Клуб раҳбарияти буни қандай қабул қиляпти?

- Жамоамиз олдига К-лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш вазифа қилиб қўйилган.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 20:01, 19.10.2014. Ўқилди: 7091 марта. Фикрлар: 23 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.