Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол — бу жанг!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U20) ОЧ
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ўзбекистон терма жамоаларида иккита муаммо борлиги яна бир марта исботланди. Биринчиси, жамоамиз ўйинга етарлича руҳий тайёргарлик кўра олмайди. Иккинчиси, эса вазиятлардан фойдалана олмаслик касаллиги. Иккинчи муаммо ҳам кўпроқ руҳий тайёргарлик билан боғлиқ.

Ҳа, ёшлар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди, улардан босим халос бўлди. Аммо худди биз каби ҳолатда бўлган КХДР терма жамоаси ярим финални ҳам худди финалдек ўтказди. Охиригача жонини бериб ўйнади, заррача бўшашмади. Бизнинг футболчилар эса техник ва тактик маҳорат эвазига жуда кўплаб имкониятларни яратишди, аммо уларнинг бирортасидан ҳам фойдалана олишмагани жуда ачинарли. Наҳотки, КХДРдек жамоа билан оддий ФУТБОЛ ўйнаш етарли эмаслигини, уларга қарши ЖАНГ қилиш кераклигини Равшан Ҳайдаров ва футболчилар билишмаган бўлса. Бугун биз жанг қилган жамоага қарши футбол ўйнадик ва жангчилар бизни маҳв этишди. Бугун шимол корейслари майдонда жон берса берадилар-ки, асло тўп ўтказиб юбормасдилар. Ўзбекистон-ку ўнлаб голли вазиятларни юзага келтиргандир, юзта вазият бўлса ҳам тўп КХДР дарвозасига бориб тушмасди.

Ундан ташқари, Равшан Ҳайдаров турнирга мутлақо  тайёр бўлмаган Аслиддин Абдиевни олиб кетиб катта хатога йўл қўйди. Майли, Абдиев боришга борибди, ахир бизда ҳамиша "туристлар" бўлган ва бундан кейин ҳам бўлса керак (бу ҳам энг катта камчилигимиз аслида). Гуруҳ босқичи ва чорак финалда Абдиев яхши формада эмаслиги шундоқ кўриниб турганди. Бош мураббий эса уни бошланғич таркибда майдонга туширишда давом этиб, хатога йўл қўйди назаримизда.

Ўзбекистон ўсмирлар (Александр Мочинов) ва ёшлар (Равшан Ҳайдаров) терма жамоалари ҳар бир ўйинда гол ўтказиб юборди. Аслида бундай мусобақаларда имкон қадар ҳимояда кам хатога йўл қўйиш лозим, имкон қадар рақибга кескин ҳужум ташкил этиш имконини бериш керак. Бу эса энг аввало ЎФФ терма жамоаларга энг муносиб мураббийларни танлай олмаганини билдиради.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам терма жамоаларимиз ўз дарвозасидан бешталаб тўп ўтказиб юборишга ҳақи йўқ. Ахир улар Ватан шарафини ҳимоя қилаётганларини, мухлислар ғурури учун ўйнаётганларини унутмасликлари лозим. Йигитлар эса 0:3дан кейин умуман ҳимояга қайтмай қўйишди.

Ўзбекистоннинг барча терма жамоалари мавсумни якунлашди. Улардан биттасигина ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиб, ярим финалда 0:5 ютқазиб берди. Терма жамоалар марказининг (Толибжонов, Акромов) ушбу мавсумдаги фаолиятига зўрға минус уч баҳо қўйсак бўлади.

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати, Ярим финал
ЎЗБЕКИСТОН - КХДР - 0:5 (0:2)
Голлар: Чжо Кванг Мёнг (5, 39, 63), Ким Ю Сонг (70), Со Чжонг Хёк (73)
Огоҳлантиришлар: Фирдавс Абдусалимов (43), Хуршид Ғиёсов (44)
Ўзбекистон: 12. Дилшод Ҳамроев, 3.Иброҳим Абдуллаев, 7.Жамшид Болтабоев, 8.Жавоҳир Соҳибов (C), 9.Элдор Шомуродов, 10.Отабек Шукуров, 11.Аслиддин Абдиев (Достонбек Ҳамдамов 46), 14.Фирдавс Абдусалимов (Сардор Азимов 70), 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Достонбек Турсунов, 23.Хуршид Ғиёсов (Одилжон Ҳамробеков 76)
КХДР: 1. Ча Чжонг Хун, 2.Чжанг Кум Нам, 3.Мин Хё Сонг, 4.Чжонг Кум Донг, 7.Канг Нам Квон, 8.Ри Ун Чол, 9.Ким Ю Сонг, 11.Чжо Сол Сонг (Со Чжонг Хё 59), 13.Чжо Кванг Мёнг, 14.Чжин Ил Сок (Ким Чол Мин 62), 15.Ким Кук Чол
Бош ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳассан Муҳаммад (БАА)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:51, 20.10.2014. Ўқилди: 9032 марта. Фикрлар: 44 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.