"Ливерпуль" мухлислари Рожерсга нисбатан ҳақоратомуз баннер тайёрладилар
"Ливерпуль"нинг бир гуруҳ мухлислари жамоа бош мураббийи Брендан Рожерсга қарши қаратилган баннерни "Энфилд" узра учириб ўтиш учун самолёт ижарага олишмоқчи. Бу ҳақда улар ўзлари очган твиттерда (@RodgersOut) хабар қолдирганлар.
Ушбу мухлислар шимолий ирландиялик мутахассиснинг истеъфога чиқишини сўраш мақсадидаги акцияни АПЛнинг 11-тури доирасидаги "Челси"га қарши ўйинга мўлжаллашмоқда. Ушбу баҳсга қуйидагича сўзлар ёзилган баннер тайёрлаб қўйилган: "Брендан Рожерс - даҳо. "Суонси ва "Саутгемптон" футболчиларининг абадий ишқибози. 215 миллион пул чиқинди учун сарфланди. Рожерс, кет!"
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда шу каби акцияни "Манчестер Юнайтед" мухлислари ҳам ўтказишганди.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 22:01, 03.11.2014. Ўқилди: 4545 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар