Срна: "Луис Адриано Бразилия терма жамоасида ўйнашга ҳақли"
Донецкнинг "Шахтёр" клуби сардори Дарио Срна жамоадоши Луис Адриано Бразилия терма жамоасида ўйнаш учун барча имкониятларга эга эканини таъкидлади.
"Адриано - биз учун жуда муҳим ўйинчи. У буни бир неча йиллардан бери исботлаб келаяпти. Луис Адриано аллақачон ўз ўйини билан Бразилия терма жамоасида ўйнашга ҳақли эканини исботлади", - дейди хорватиялик футболчи.
"Ҳозир барчаси яхши кечмоқда. Жамоа яхши ўйнамоқа, у эса кўплаб голлар урмоқда. "Шахтёр" сафида Бразилия терма жамоасида ўйнаши мумкин бўлган бразилияликлар ҳам етарли", - дейди Срна.
Эслатиб ўтамиз, Луис Адриано "Шахтёр" сафида ЕЧЛ, 4-турида Батэ дарвозасига учта гол урди ва навбатдаги хет-трикни қайд этди. Бундан аввалги турда эса, айнан Батэ дарвозасига 5та тўп киритиб Лионель Мессининг ЕЧЛдаги рекордини такрорлаган эди. Шу билан бир қаторда Луис Адриано яна бир рекорд муаллифига айланди. Бразилиялик ҳужумчи Чемпионлар Лигасининг дастлабки 4-турида рақиб дарвозасига 9та гол урган дастлабки ўйинчига айланди.
Манба: soccer.ru
Киритилди: 17:43, 06.11.2014. Ўқилди: 2365 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар