Бугун 25 август, 2025 йил, душанба.

      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • 1:0
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • 5:0
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 26.08.2025 00:30
      • Севилья
      • -:-
      • Хетафе
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • 2:0
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • 1:1
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2354 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 25.08.2025

      06:35 Новости футбола.
      06:40 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      16:05 Новости футбола.
      16:10 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      18:10 Новости футбола.
      18:15 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      20:15 Новости футбола.
      20:20 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      22:20 Новости футбола.
      22:25 Д/ф "Лионель Месси".
      23:25 LIVE Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор". Прямая трансляция.
      01:25 "Третий тайм". Артём Молодцов.
      01:50 Новости футбола.
      01:55 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 25.08.2025

      05:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Shortcut. Гонка 2.
      05:40 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      06:15 Д/ф "Жизнь - подарок!".
      07:00 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      09:35 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 5 на автодроме "Красное кольцо".
      10:30 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Акробатические группы.
      13:15 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      13:55 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      16:15 "Культовые".
      16:45 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Мемориал Иштвана Дьюлая в Будапеште, Венгрия.
      19:00 Дзюдо. "Большой шлем" Улан-Батора в Монголии. День 1.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. 1/2 финала.
      23:20 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэты. Произвольная программа. Финал.
      00:25 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные дуэты. Произвольная программа. Финал.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 1.
      02:40 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:50 "География спорта". Норильск.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 25.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Виктория Комова.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 "География спорта". Норильск.
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Смешанные единоборства. UFC 319 в Чикаго, США. Дрикус Дю Плесси против Хамзата Чимаева.
      19:10 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:10 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Торпедо" (Москва) - "Урал" (Екатеринбург). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:50 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Эльче" - "Реал Бетис". Прямая трансляция.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Матч! Парад.
      04:00 Футзал. Суперкубок России. "Ухта" - КПРФ (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 25.08.2025

      05:15 Велоспорт. Женщины. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 3.
      06:00 Велоспорт. Bemer Cyclassics в Гамбурге, Германия.
      07:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      09:00 Велоспорт. Bemer Cyclassics в Гамбурге, Германия.
      10:00 Велоспорт. Женщины. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 2.
      10:45 Велоспорт. Женщины. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 3.
      11:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 16 в Уддевалле, Швеция. Класс MXGP. Гонка 1.
      12:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 16 в Уддевалле, Швеция. Класс MX2. Гонка 2.
      12:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 16 в Уддевалле, Швеция. Класс MXGP. Гонка 2.
      13:00 Велоспорт. Bemer Cyclassics в Гамбурге, Германия.
      14:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 6. Херес-де-ла-Фронтера - Юнкера.
      18:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 10. Пуэнтеареас - Байона.
      20:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      22:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 7. Pitz Alpine Glacier Trail в Пицтале, Австрия. Обзор.
      22:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 8. Sierre Zinal Trail в Вале, Швейцария. Обзор.
      23:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 10. Пуэнтеареас - Байона.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 6. Херес-де-ла-Фронтера - Юнкера.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шармандалик баҳоси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бир ойча муқаддам инглиз футболида антиқа ҳодиса кузатилди: «Сандерленд» клуби «Саутгемптон» меҳмони бўлди-ю, шармандали ҳисобда мағлубиятга учради. Шундан сўнг «Сандерленд» футболчилари ва раҳбарлари ўз мухлислари кўнглига қандай озор етганини пайқаб, уларга сафар харажатларининг маълум бир қисмини қайтаришга қарор қилишди. Албатта, бу билан синган кўза бут бўлиб қолмади. Аммо бундай самимий ҳамдардлик ҳар қандай мухлиснинг клубга бўлган муҳаббатини орттирса-орттирадики, асло камайтирмайди. Қуйида футбол оламидаги шунга ўхшаш воқеалар билан танишасиз.

«САНДЕРЛЕНД»: 0:8 учун тўлов

Қанчалик ачинарли бўлмасин, бу - факт: «Сандерленд» бу мавсумда мухлисларини фақат бир мартагина ғалаба билан хурсанд қилди, холос. Ажабланарли ҳолатлар эса етарлича. Аммо мағлубият ва дуранглар керагидан ҳам кўпроқ топилса-да, «Саутгемптон»га қарши ўйин барибир, ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмаяпти. «Авлиёлар»дан қабул қилиб олинган 0:8 ҳисоби «қора мушуклар» тарихидаги энг расво натижа ҳисобланади. Ўзи негадир бу ўйинда «Сандерленд»нинг омади сира юришмади. Футболчилар худди сеҳрлангандек ҳаракат қилишар, ўзларига гол уришар, болаларча кулгули хатолар қилишарди. Энг ёмони, жамоа аъзоларининг бегона майдонда бундай шарманда бўлишларини эса узоқ йўл (400 км.) босиб келган 2600 нафар энг содиқ мухлислар «жонли» тарзда кўриб туришарди. Шармандали ўйин якунига етгач, ўз дарвозасидан саккизта тўп олиб чиққан бечора дарвозабон Вито Манноне биринчилардан бўлиб, «игна устида ўтирган» ана шу содиқ ишқибозларга йўл кира ҳақини қайтиб бериш таклифи билан чиқди. Унинг қарорини клуб раҳбарлари ҳам қўллаб-қувватлашди ва ўйинни бевосита «Саутгемптон» майдонида кузатган «қора мушуклар»нинг ҳар бир мухлисига 24 фунтдан пул тўланди. Қизиғи шундаки, бу миқдор фақат чипта ҳақини ўз ичига олган, холос. Таъкидлаш лозим, бечора ишқибозлар Саутгемп­тонга бориб-келиш учун 7 марта кўп пул сарфлашганди - 152 фунт.

«АРСЕНАЛ»: қимматга тушган 2:8

«Сандерленд» билан рўй берган ҳодиса Англия учун янгилик ҳисобланмайди. 2011 йили «Арсенал» ҳам худди шундай шармандалик аламини тотиб кўрган. Ўшанда «Олд Траффорд» майдонига сафар қилган «канонирлар» «Манчестер Юнайтед»дан ўта йирик - 2:8 ҳисобида мағлуб бўлишади. Ачинарлиси, «Арсенал»нинг 3000 нафардан ортиқ фанатлари Венгер шогирд­ларининг ғалабасига шубҳа қилмай, уларни стадионда қўллаб туришганди. Бироқ воқелар ривожи улар кутганчалик бўлиб чиқмагач, клуб бу мухлисларга ажойиб келишув таклиф қилди. Унга кўра, ўша ўйинга борган мухлислар чипта ҳақини қайтариб олишлари мумкин эди. Бугина эмас: ўша «МЮ»га қарши ўйин чиптасини кўрсатган мухлис «Арсенал»нинг ўзи хоҳлаган бошқа бир сафарги учрашувига ҳам текин чипта олиш ҳуқуқига эга бўларди. Хуллас, «Арсенал» бу йўл орқали ҳам ишқибозлар кўнглини олди, ҳам навбатдаги сафар ўйинининг фан-клубсиз ўтиш хавфини йўққа чиқарди.

«УИГАН»: ўйинчилардан мухлисларга пул

Омадсиз иштирок учун мухлисларга пул тўлаш борасидаги илк шов-шувли иш 2009 йили кузатилганди. Ўшанда «Уиган» «Уайт Харт Лейн»да «Тоттенхэм» меҳмони бўлади-ю, 1:9 ҳисобида мағлуб бўлади. Бунақа кутилмаган шармандалик клуб футболчиларига жуда алам қилади ва улар клуб маъмурияти билан келишган ҳолда ўртада пул йиғишади. Тўпланган маблағ эса жамоа расмий фан-клубидан чипта сотиб олган 500 кишига тақсимлаб берилди. Тўғрироғи, чипта учун кетган барча харажат ҳисоблаб чиқилди ва футболчилар шунга мос равишда пул тўплашди. Компенсация учун йиғилган сумма 15 000 фунтга яқин эди. Демак, ҳар бир футболчи ўз ёнидан тахминан 700 фунт пул сарфлашига тўғри келган. Энг қизиғи, трибуналар ва футболчилар ўртасидаги бу самимий муносабат мукофотсиз қолмади - орадан бир неча йил ўтгач, «Уиган» футболчилари Англия кубогини қўлга киритишди. Бу эса табиийки, ўша аламли мағлубиятни бутунлай хотиралардан ўчириб юборди.

«МИЛАН»: «юлдузлар»ни сотсак, пулингизни қайтарамиз

2012 йили «Милан» мухлислари ҳақиқий «шок» ҳолатига тушиб қолишди. Чунки, жамоанинг бош юлдузлари - Златан Ибрагимович ва Тьяго Сильвалар «ПСЖ»га сотиб юборилди. Бу эса табиийки, ишқибозларда сира ёқмади. Уларнинг бир гуруҳи эса Милан кўчаларида оммавий намойиш уюштиришди. Улар, ҳаттоки, «Милан»нинг «қабри»ни ясаб, икки футболчи сотилган кунни қабр устига қўйилган мармар тошга битиб қўйишганди. «Милан» раҳбарияти эса бу муаммоли вазиятдан чиқиб кетишнинг антиқа йўлидан борди. Яъни, клуб сиёсатидан норози мухлисларга йиллик абонементларни топшириш талаби қў­йилди. Албатта, бекорга эмас - ўзлари харид қилган баҳога. Бу йўл мухлисларни ўйлантириб қўйди. Чунки, абонементларни топшириш - ҳақиқий ишқибозлар учун қуролсиз жанг билан баробар эди. Шунинг учун бебош ишқибозлар бироз кутиб туришга қарор қилишди. Орадан бироз вақт ўтиб, бу можаро ҳамманинг эсидан чиқиб кетди.

«МОНАКО» нима қилсин?

«Монако»нинг бошига ҳам худди «Милан»нинг куни тушади. Яъни, ЖЧ-2014дан сўнг жамоанинг еткчи футболчилари - Хамес Родригес ва Радамель Фалькаолар бошқа клубларга йўл олишди. Бундан жаҳли чиққан клуб ишқибозлари абонементлар пулининг дарҳол қайтарилишини талаб қилиб туриб олишди. Шунда «Монако» вице-президенти Вадим Васильев катта саҳнага чиқиб, клуб лойиҳасида катта ўзгаришлар бўлмагани ва ривожланиш ҳамон ўз йўлида кетаётганини айтиб, уларни тинчлантирди.

«ХАЛЛ СИТИ»: янги ном учун бадал

«Халл»нинг миср­лик хўжайини Ассема Аллама анчадан буён бир нарсани мўлжаллаб юрибди: у «Халл Сити» номини «Халл Тайгерз»га алмаштирмоқчи. Унинг фикрича, «йўлбарс» сўзи Осиё бозорида алоҳида аҳамиятга эга ва номни ўзгартириш клуб ривожига кескин ижобий таъсир кўрсатади. Бахтга кўра, клубнинг кўп йиллик рамзида ҳам айнан йўлбарс акс эттирилган. Бироқ бу фикр клуб фанатларини ақлдан оздиришига оз қолди. Клуб номи ўзгаргандан кўра, уларнинг баъзилари нариги дунёга равона бўлишгаям тайёр эканликларини айтганларидан сўнг Аллама ғояни вақтинча тўхтатиб қўйди. Бир йилча олдин эса яна эски дардни янгилаб, номни янгилаш учун доимий абонемент аъзоларига пул мукофоти ваъда қилди. Аммо ишқибозлар ҳам, лига расмийлари ҳам бунга қарши чиқишди. Шундан сўнг Аллама клубни сотиш ҳақида ўйлай бошлади.

«КАРДИФФ СИТИ»: қизилда ўтирмаймиз

Ўзи бундоқ олиб қаралса, Англия футболида маблағ орттириш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Масалан, «Кардифф Сити» тайпейлик Винсент Тан қўлига ўтди-ю, фан-клуб билан можаролар бошланди. Бунинг сабаби эса жуда оддий - осиёлик тадбиркор клуб бошқарувини қўлга олгач, ўзгаришларга қўл урди ва энг биринчи навбатда, Уэльс клуби учун анъанага айланган кўк рангни қизилга алмаштирди. Айни пайтда клуб футболчилари ҳам кўк, ҳам қизил рангли либосларда тўп суришади. Қолаверса, клуб рамзидаги афсонавий қуш ўрнини қизил рангли аждарҳо эгаллади. (Айтганча, бу ҳам Шарққа хос тимсол).  Бу орада эса таркиб анча кучайтирилди, жамоа премьер-лигага чиқди. Аммо шунга қарамай, ўзгаришлар туфайли ишқибозлар билан ўртадаги илиқ муносабатга путур етди. Улар тез-тез норозилик билдира бошлашди. Бир гуруҳ мухлислар ўзлари ўтирган трибунанинг қизил рангга бўялганидан ранжишди. Гап шундаки, стадион сиғимини кенгайтириш учун қўшимча трибуналар бунёд этилганида, қурувчилар осиёлик хўжайиннинг истаги билан ҳисоблашишга мажбур бўлишганди. Севимлиларини доим кўк ранг остида қўллаб-қувватлаб келган ашаддий ишқибозлар эса бундай ўзгаришни кўриб, жаҳлга минишади. Шундан сўнг клуб раҳбарлари ишқибозлар учун махсус йиғилиш ўтказишга мажбур бўлишади. Икки йил олдин эса «Кардифф» хўжайини ўзгаришлар кимга ёқмаса, ўша одам бемалол абонементини топшириши мумкинлигини эълон қилди. Аммо тайёр чиптадан айрилишни истовчилар унчалик ҳам кўп топилмади.

Исроил Раҳимов тайёрлади.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 19:31, 16.11.2014. Ўқилди: 7208 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.