Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Давид Вильянинг меросхўри

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Дель Боске Испания терма жамоасини қайта тузмоқда ва бу жараёнда ёшларга катта имконият тақдим этяпти. «Қизил фурия»нинг омадли дебютантларидан бири - бу «Валенсия» ҳужумчиси Пако Алькасер. Уни валенсияликлар ҳозирдан кимсан Давид Вилья меросхўри ўрнида кўришмоқда. Ҳам клуби, ҳам терма жамоасида тобора ёрқинроқ ўйин кўрсатаётган иқтидорли ҳужумчи билан яқиндан танишиш фурсати келди.

Давид Вилья бундан 9 йил олдин «Сарагоса»да ўйнарди. Ҳаракатлари чакки эмасди, аммо маҳсулдорлиги билан яққол кўзга ташланмасди. Вилья фақат «Валенсия»га ўтганидан кейингина уни терма жамоанинг асосий умиди сифатида тилга ола бошлашди. Ҳаётда ҳеч нарса абадий бўлмаганидек, тез орада таркибни янгилаш эҳтиёжи сезилди. Шундай қилиб, мураббийлар айнан Вильяга эътибор қаратишди. У ишончни етарлича оқлади. Аввалига саралаш ўйинларида қатнашди, кейин жаҳон чемпионатига борди ва вақт ўтиши билан голлар сони бўйича асосий ўйинчига айланди. Хўш, «Вален­сия»нинг ҳозирги ёш ҳужумчиси ҳам ўтмишдоши каби термада асосий ролга чиқа оладими? Бунга қодир бўлса керак. Зеро, Вилья нафақат асосий ҳужумчига айланди, балки «Қизил фурия» тарихидаги энг яхши тўпурар ҳам бўлди. Тўғри, Франциско Алькасер ҳаё­тида ҳаммаси нисбатан енгилроқ кечмоқда. Мисол учун, уни Вильядан кўра, тезкор илғашди. Қолаверса, Пако (испанча одатга асосан қисқартирилган исми) жароҳат каби турли тўсиқларга дуч келгани йўқ. Асосийси эса, у миллий жамоага ўтгунча Испаниянинг барча ёш тоифасидаги термаларида ўйнади ва ҳаттоки, ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати финалида гол ҳам урди. Айнан Алькасернинг иккинчи тўпи ўйиндаги ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Қисқаси, Пакони мунтазам кузатиб боришди ва гарчи клубида унга дарҳол ишонч билдирмаган бўлсаларда, ҳисобдан асло чиқаришгани йўқ. Яъни ҳам жисмонан, ҳам руҳан қувватга тўлишини сабр билан кутишди. Мана, натижа - голлар тезда келди.

Янги тўпурарнинг туғилиши барчанинг кўз ўнгида юз берди, тўғри, ҳамма ҳам буни тўла илғамади. Айтайлик, Алькасер ўтган йилиёқ кўпчиликни ўзига қаратганди. Жумладан, россиялик мухлисларни ҳам. Ўшанда «Кубань» ЕЛ 2-тури доирасида «Валенсия» билан Краснодарда ўйнаган ва Пако нафақат юқори савия эгаси, балки омадли йигит эканлигини ҳам исботлаганди. Зеро, «Кубань» дарвозабони Беленов унга мавсумдаги илк голни йўқ жойдан ҳадя этганди. Бу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашувида ҳам Пако яна гол урди. Айтганча, бу сафар нафақат дарвозабонни алдаб ўтди, балки деярли ўткир бурчакдан тўпни тўрга йўллаш имконини топди. Буниси энди юксак маҳоратининг маҳсули. Ахир ҳар бир муваффақиятни омадга боғлаш ҳам инсофдан эмас. Ҳарқалай, алоҳида таъкидлаш жоиз, тўпни дарвозабон устидан ошириб ёки ҳимоячилар ёнидан ташлаб қўйиш зарурати туғилса, Алькасер доимо айнан шундай услубни қўллайди. Унинг кўплаб голлари тақдир инъомидек кўриниши бор гап. Айтайлик, ЕЛда «Базел»га қарши кечган баҳс­да «хет-трик» қайд қилганди. Умуман, испанлар айнан Алькасер туфайли финалга чиқишди, дейиш мумкин.

Ҳозирда Пако «Боруссия» (Дортмунд) нигоҳида турибди. Агар Марко Ройс кетадиган бўлса, немислар айнан испан йигитини ўринбосар сифатида харид қилмоқчилар. Тўғри, «Вален­сия»нинг янги соҳиби ёш иқтидорни қўйиб юбормоқчи эмас. Кўпчилик яқинда Германия ва Испания термалари ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини орқали Ройс ҳамда Алькасерни амалда ўзаро таққослаб кўришни  ўйлаётганди. Бироқ бу баҳсда ҳар иккиси майдонга тушгани йўқ ва «Қизил фурия» ютқазди - 0:1. Албатта, ўйин сифатида бўйича Ройс малакалироқ, бироқ Алькасер - шиддат билан ўсаётган футболчи. Қолаверса, улар аслида бошқа-бошқа позицияда тўп суришади. Умуман, ҳар бир ҳужумчи эътиборни жамлаш хусусиятига эга бўлиши шарт. Шунинг учун юқорида Вильяни эсладик. Зеро, Давид «Сарагоса»даёқ барчасини тўғри йўлга қўйганди. Алькасер ҳозир айнан шундай ривожланиш босқичида. Ҳа, унинг учун ҳар бир ўйинда гол уриш муҳим, бироқ энг асосийси, яхши ҳужумчи ва ажойиб ҳужумчи оралиғидаги масофани бир ҳатлаб босиб ўтиш. Шу маънода Дель Боскенинг ишончи ғоят катта аҳамиятга эга. Ҳозирча Пако терма жамоанинг расмий ўйинларида голлар урмоқда, «Валенсия»да ҳам бу ишни яхши уддаламоқда. Ваҳоланки, унинг шериклари - Негредо ва Родриго ҳам гол уришни жуда яхши кўришади. Лекин улар орасида айнан Алькасер ажралиб турибди ҳамда майдонни камдан-кам ҳолатда самарали ҳаракатсиз тарк этяпти. Турли фронтлардаги рақобат эса ёш ҳужумчини ўсишига ёрдам бермоқда. Паконинг ўзи «Лос Чес» билан янги шарт­нома тузишга мойил. Мақсади - мавсум якунига қадар янада баландроқ овозда ўзини эслатиш. Табиийки, «Вилья меросхўри» ўзининг 21 ёшида барчасига дарҳол эришолмайди. Ахир унинг миллий жамоада Диего Костадек ҳужумчи билан рақобатлашишига тўғри келади. Тан олиш жоиз, жароҳатидан сўнг тикланаётган «Челси» вакили нисбатан тажрибали, бақувватроқ ва машҳурроқ. Лекин масаланинг иккинчи томони шуки, Испания термасида ҳар доим ҳам энг таниқли ҳужумчи энг омадли бўлавермайди. Яна ўша Вильяни мисол келтирамиз. У аввалига мадридлик Рауль, ке­йин Торрес билан рақобат олиб борганига қарамай, мунтазам ўйнади ва якунда «Қизил фурия» учун ҳаммадан кўп гол урди. Пако Алькасернинг тақдири қандай кечишини вақт кўрсатади, албатта. Ҳозирча у яхши старт олди. Муҳими, Пако чаққон, ҳаракатчан, айёр ва ақлли йигит. Айниқса, вазиятни тез илғаши, ҳимоячиларни ғафлатда қолдириш салоҳияти келажакда буюк тўпурарга айланишидан нишона бўлса, ажабмас. Терма жамоадаги 5та ўйинда 3та гол урганию, яна биттасига ҳаммуаллифлик қилгани юқоридаги таърифларга ҳужжат.

Маълумот учун

Франциско Алькасер Гарсия

Туғилган санаси ва манзили: 1993 йил 30 август (21 ёш), Торренте, Валенсия (Испания)

Фуқаролиги: Испания

Бўйи: 175 см. Вазни: 69 кг.

Позицияси: ҳужумчи

Клуби: «Валенсия»

Рақами: 9

Клубдаги фаолияти: «Валенсия»-Б - 2009-2012 (60та ўйин, 42та гол); «Валенсия» - 2010-... (34та ўйин, 12та гол); «Хетафе» - 2012-2013 (20та ўйин, 3та гол)

Терма жамоадаги фаолияти: Испания (U-16) термаси - 2009 (3та ўйин); Испания (U-17) термаси - 2009-2010 (11та ўйин, 14та гол); Испания (U-18) термаси - 2011 (3та ўйин, 5та гол); Испания (U-19) термаси - 2011-2012 (16та ўйин, 7та гол); Испания (U-20) термаси - 2013 (7та ўйин, 3та гол); Испания (U-21) термаси - 2013-2014 (1та ўйин); Испания миллий жамоаси - 2014-... (5та ўйин, 3та гол)

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 05:21, 01.12.2014. Ўқилди: 4346 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик