Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 133 53 45 231
2 Япония 41 68 63 172
3 Жанубий Корея 21 26 44 91
4 Ўзбекистон 12 17 13 42
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 8 12 29
7 Баҳрайн 9 3 3 15
8 Эрон 8 15 10 33
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

"Манчестер Сити" 114 та қоидабузарлик иши бўйича судда курашишга тайёр [0]

Анчелотти: "Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг" [0]

"МЮ" мухлислари "Манчестер Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Мисли кўрилмаган саноат фирибгарлиги, молиявий допинг" [0]

Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [0]

Аичи–Нагоя-2026: Ўзбекистон 9-кунда 4та медални қўлга киритди [0]

"ПСЖ"нинг собиқ футболчиси: "Зидан атиги тўрт кунлик машғулот йиғинида ажойиб жамоани шакллантирди" [0]

Зидан ким билан бир жамоада ўйнашни хоҳларди? [0]

"МЮ"нинг собиқ футболчиси Роналдунинг Мессидан қандай устун эканлигини тушунтирди [0]

Шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди [0]

Алонсо: «Рафинья дунёнинг энг яхши футболчиси эканига шубҳа йўқ» [0]

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2150 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мочинов учун яна янги иш, янги синов

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бухоро
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Александр Мочинов «Бухоро»га бош мураббий этиб тайин­ланган кун «Твиттер»да бир саволга кўзим тушди: «Мочинов қандай мураббий ўзи, билганлар борми?» Аввалига бу саволга ўша ернинг ўзида жавоб қайтармоқчи бўлдим. Аммо «Твиттер»да бу иш унчалик осон эмас. Сабаби, 140та белгидан ортиғини ёза олмайсиз. Айнан мана шу жиҳатига кўра, «Твиттер» ижтимоий тармоқлар орасида энг ноқулайи ҳисобланади. Унда фикрингизни эркин билдиролмайсиз. Аммо тезкор ва қисқа хабарларни бериш борасида «Твит­тер»га етадигани йўқ.

Майли, ижтимоий тармоқлар ҳақидаги мулоҳазаларни қўя турайлик-да, Александр Мочинов мавзусига қайтайлик. Хуллас, ҳозир «Бухоро» ўзгаришлар қаршисида турибди - янги мураббий келди. Александр Мочинов ёш бўлса-да, ўз қарашларига эга мураббий. У жамоада аввалги услубни сақлаб қолиб, бир маромда «Кун ўтса бўлди» қабилида ишламаслиги аниқ. Боз устига, «Бухоро» ҳам буни истамайдиган кўринади. Ёш ва ғайратли мураббийни таклиф қилибдими, демак, «Бухоро» ўз олдига жиддий мақсад қўйган.

Мочинов мураббий сифатида энг катта муваффақиятига «Бунёдкор» ёшлар жамоасини бошқарганда эришганди. У бу жамоа билан Ёшлар лигасида ғолиб чиқди. Шундан сўнг «Оқ-тепа»дан таклиф олди. Аммо биринчи лигада кўп ишлаш буюрмаган экан. Аммо бу буюрмасликнинг боиси асло кўнгилсизлик билан боғлиқ эмас. Аксинча, мураббий «Оқ-тепа»дан «кўтарилиш» билан кетди. Уни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бошқарувига чорлашди. Демак, Мочиновнинг биринчи лигадаги иши ҳам ёмон кечмаган.

Аммо Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидаги фаолияти Мочинов ҳақида икки хил таассурот уйғотди. Табиийки, энг аввало, ёдга Осиё чемпионати чорак финалидаги муваффақиятсизлик келади. Ўшанда Мочинов бошчилигидаги ўсмирларимиз сурияликларга йирик ҳисобда ютқазиб, жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолишганди. Банг­кок шаҳрида бўлиб ўтган ўша учрашув шаррос ёмғир остида кечгани билан ҳам ёдда қолганди.

Аммо бошқа томонлама, мураббий олиб борган иш анча ҳурматга сазовор эканини таъкидлаб ўтиш керак. Ўзбекистон ўсмирлар термаси Осиё чемпионатида мураккаб гуруҳга тушганди. 1-турда ўсмирларимиз кутилмаганда, Непал билан дуранг натижа қайд этишди. Шундан сўнг турли танқидий фикрлар бошланди. Аммо 2-тур Александр Мочиновнинг мураббий сифатида асл салоҳиятини кўрсатиб берди. КХДР термаси -  Осиё чемпионатида ғолиб чиқишга асосий даъвогарлардан саналарди. Александр Мочинов шогирдлари мана шу жамоа­ни мағлуб этишди. Мағлуб этганда ҳам, яққол устунлик билан. Аслида кореяликлар учрашувни анча тезкор суръатда бошлагандилар. Ҳатто биринчи бўлиб ҳисобни очишди. Ўша вақт бир қарашда, терма жамоамиз мағлубиятни тан олиб қўйгандек ҳам туюлганди. Аммо ўйин тезда ўзгарди. Гол қўйиб юборилгач, ташаббус Ўзбекистон термаси томонига ўтди ва корея­ликлар ўйин охирига қадар ҳимояланишга мажбур бўлдилар. Аммо бу ҳимоядан кўп наф чиққани йўқ ва қаторасига 3та гол қабул қилдилар.

Кейин билишимизга қараганда, аслида дастлабки дақиқаларда рақибга ташаббусни бериб қўйиш Александр Мочинов томонидан  ишлаб чиқилган тактика экан. Мураббий КХДР терма жамоасини яхшилаб ўрганиб чиққан ва дастлабки дақиқаларда кучли ўйин намойиш қилиши, аммо бўшашиб қолса, ўзига келиши қийинлигини инобатга олган. Шу сабабли, Мочинов рақибга ташаббусни атайлаб бериш орқали уни бўшаштириш ва кейин бирдан ўйин суръатини ошириб, мағлуб этишни ўйлаган. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу тактикани ипидан игнасигача аниқ-тиниқ амалга оширди. Хуллас, ўша учрашув Александр Мочиновни мураббий сифатида ҳурмат қилишимизга мажбур қилганди.

Сурияга қарши кечган омадсиз ўйин­га келсак, унда мағлуб бўлиш терма жамоа қисматига аввалдан битиб қўйилганди. Ёмғир натижасида сувга бўкиб қолган майдонда комбинацион, техник футбол намойиш қиладиган жамоадан кўра, «югур-теп»га асосланган, содда айтганда, «деҳқонча» футбол кўрсатадиган рақибга осонроқ эди. Сурияликлар узоқ масофага тўпни ҳаволатиб ошириб бериш орқали ўйнашга ўргангандилар. Тўп олдинга ошириб берилса, бас, у ерда бўйдор ҳужумчилар бирор вазият яратишларига умид қилинарди. Бизникилар эса қисқа тўп оширишлар орқали ўйнашга кўниккандилар. Бундай шароитда кучли ёмғир кимга қўл келганини тахмин қилиш қийин эмас.

Албатта, биз Александр Мочиновнинг бехато ишлаганини қайд этишдан йироқмиз. Бу мураббийда ҳам камчиликлар етарли, албатта. Масалан, таркиб танлаш борасида доим ҳам тўғри қарорга келолмади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси таркибида 23-рақамли ҳужумчи Ғанижон Абдуғаниев  деярли барча учрашувларда майдонга тушди. Бундан кўп наф чиқди, де­йиш қийин. Аксинча, баъзи ўйинларда жамоамиз 10 киши бўлиб ўйнагандек кўринди. Ҳатто вазият шунчаликка бордики, ярим ҳимоячилар тўпни олдинга, Абдуғаниев томон етказиб, ҳужумни кескинлаштиришдан кўра, ўзаро ўйнашни маъ­қул кўрдилар. Чунки у томон оширилган тўпнинг йўқотилиш эҳтимоли катта эди. Қизиқ томони шундаки, Александр Мочинов кўра-била туриб ҳам, бу ҳужумчини майдонга тушираверди.

Шунингдек, терма жамоада ротация масаласи анча оқсади. Осиё чемпионатида ўйинлар кунора ўтказилди. Таиланднинг дим ҳавосида ўйнаш ёш футболчиларга осон эмасди. Шунга қарамай, барча ўйинларда деярли битта таркибга таянилди. Бу ҳам мураббийнинг обрўсига хизмат қилмаслиги аниқ.

Хулоса эса шундан иборатки, Александр Мочинов ўз ғоя ва қарашларига эга, интилувчан ёш мураббий. Аммо ҳали тажриба тўплаши керак. Умид қиламизки, «Бухоро» бунинг учун унга имкон беради. Нима дердик, ёш мураббийнинг ишини кузатиш анча қизиқарли. Ахир қачонгача футболимиз «учга-уч» ўйнайдиган мураббийлар қўлида қолади. Ёшларга ҳам имкон бериш вақти келгандир...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 18:11, 03.12.2014. Ўқилди: 4630 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик