Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • 2:0
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • 1:2
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • 0:1
      • Лацио
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • -:-
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 2:1
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Сельта
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • 1:0
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • 1:1
      • Ироқ
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 19 43
2 Милан 19 40
3 Наполи 19 39
4 Рома 20 39
5 Ювентус 19 36
6 Комо 19 34
7 Аталанта 20 31
8 Лацио 20 28
9 Болонья 19 27
10 Удинезе 20 26
11 Сассуоло 20 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 19 22
14 Парма 19 21
15 Кальяри 19 19
16 Лечче 19 17
17 Женоа 19 16
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 20 13
20 Верона 19 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Удинезе 2-2 Пиза
20-тур Комо 1-1 Болонья
20-тур Рома 2-0 Сассуоло
20-тур Аталанта 2-0 Торино
20-тур Лечче 1-2 Парма
20-тур Фиорентина 1-1 Милан
20-тур Верона 0-1 Лацио
20-тур Интер 2-2 Наполи

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қурбонов: «Ривалдога қарши тўп сурганимни унутмайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Қизилқум
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мухлислар асли хоразмлик футболчи Миржалол Қурбоновнинг “Хоразм”, “Насаф”, “Олмалиқ”, “Гулистон” жамоалари сафида майдонга тушганини яхши эслашса керак. Жорий мавсумда Миржалол “Қизилқум” таркибида барқарор ўйин кўрсатиб, маҳаллий ишқибозлар олқишига сазовар бўлди. Дарҳақиқат, Юрий Лукин шогирдлари ортда қолган мавсум давомида ҳужумкор футбол намойиш этган ҳолда аксарият жамоаларга етарлича муаммо туғдиришди. Томошабинлар йиғиш борасида ҳам навоийликлар йилнинг тенгсиз жамоасига айланишди. Хўш, жамоа аъзолари ўз олдиларига қўйилган вазифани уддалашдими? Янги мавсумга тайёргарликларига қачондан киришилади? Яқинда мухбиримиз “Қизилқум” ҳимоячиси Миржалол Қурбонов билан суҳбатлашди.

— ХХIII миллий чемпионат арафасида футболчилар олдига қўйилган вазифа уддаландими?
— Афсуски, йўқ.

— Нега?
— Кучли олтиликка киришимиз лозим эди. Аммо Зоминда “Сўғдиёна”дан мағлубиятга учраганимиздан сўнг, имкониятларимиз пасайиб кетди. Натижада, 11-ўринда маррага етиб келдик. Устига-устак, жамоамизнинг асосий тўпурари Наврўзбек Алимовнинг тез-тез мамлакат миллий терма жамоаси йиғинларига жалб этилиши ҳам бизга анчам “қиммат”га тушди. Демоқчиманки, баъзи учрашувларда асосий тўпураримизсиз ҳаракат қилишга мажбур бўлдик. Жамоамизнинг ҳимоя чизиғи анча ишончли ҳаракат қилишди деб ўйлайман. Масалан, 8та учрашувда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормадик.

— Унинг ўрнини босадиган топилмадими?
— Биласизми, ҳар бир футболчининг жамоада ўз ўрни бор. Наврўзбекнинг жамоада ўз ўйинини топишида, тўпурарлик қобилиятини намойиш этиб, мамлакат миллий терма жамоаси мураббийлари назаримга тушишида “Қизилқум” жамоаси бошлиғи Ҳамид Ахтамов ва бош мураббий Юрий Лукиннинг хизматлари беқиёсдир.

— “Биздаги маълумотларга қараганда, Наврўзбек Алимов жамоани тарк этибди.
— Шундай. Наврўзбек амалдаги чемпион “Пахтакор” билан шартнома имзолади.

— Демак, мезбонларнинг муносиб қаршилигига дуч келибсизлар-да?
— Шундай. Агар ўша баҳсни ёдга оладиган бўлсам, учрашув кучли қор аралаш ёмғир остида ўтганди. Ушбу мавсумда “Сўғдиёна”нинг олий лигада қолиш учун кураш олиб боргани барча яхши билади. Аммо жиззахликлар аутсайдер деган номга муносиб эмасдилар. Нега десангиз, ёш мутахассис Даврон Файзиев рақобатбардош жамоани шакллантира олганди. Таркибда юлдузлар йўқ, лекин жамоа бор эди. Жамоа таркиби эса асосан ёшлардан тузилганди. Вақти келиб, бу йигитлар ўз сўзларини айтишларига ишончим комил. Менимча, жиззахликларга омад етишмади.

— “Қизилқум”га ўтишингиз қандай амалга ошди?
— Ўтган мавсумнинг сўнги турида “Гулистон” жамоаси навоийликлар билан куч синашганди. Баҳс якунига етгач, клуб раҳбарияти “Қизилқум”га ўтишимни сўрашди. Қолаверса, мураббийимиз Бахтиёр Ашурматов мени навоийликларга тавсия қилган экан. Шу тариқа бу ерга кўчиб ўтдим.

— Янги мавсумда сизни қайси жамоада кўрамиз?
— Яширмайман, бир нечта клублардан чорловлар бўлди. Лекин “Қизилқум”даги барча шарт-шароитлар қониқтирмоқда. Жамоа билан шартномамни яна бирга узайтирдим. Келаси йили ҳам навоийликлар шаънини ҳимоя қиламан.

— Клубда молиявий муаммолар борми?
— Умуман йўқ. Бу йилги барча ойликлар ва мукофат пулларини олиб бўлдик. Жамоанинг футболчилар олдида қарзи йўқ.

— Негадир, миллий чемпионатимизда кучлиларга муносиб қаршилик кўрсатадиган жамоалар топилмаяпти. Яъни, олий лига иштирокчилари гуруҳларга бўлингандек – етакчилар, ўртамиёналар ва аутсайдерлар?
— Саволингизга тушундим. Сиз айтган ўртамиёналар орасида пешқадамлар билан деярли тенгма-тенг курашадиган жамоалар ҳам йўқ эмас. Менимча, кучлилар билан кечадиган жамоаларга бироз маҳорат ва омад етишмаса керак.

— Янги мавсумда олий лига жамоалари сони 16тага оширилди. Бу борада фикрингизни билмоқчи эдик?
— Ўзбекистон футбол федерацияси ва ПФЛнинг қарорига қўшиламан. Иштирокчилар сонининг ортиши ўйинларнинг кўпайишига олиб келади.

— Ёдингизда қолган учрашув?
— Мамлакат олий лигасидаги илк дебютимни 2009 йили “Бунёдкор” билан бўлган баҳсда ўтказгандим. Мазкур учрашувда жамоамиз мураббийи жаҳон футболи юлдузи Ривалдога қарши тўп суришимни айтганди. Шу баҳс хотирамда сақланиб қолган. Ўшанда, стадионимиз хоразмлик мухлислар билан тўлганди. Ишқибозлар ҳатто ўриндиқлар орасидаги зиналарга ҳам ўтириб олишганди. Учрашувга чипта етмаган мухлислар эса стадионда ўрнатилган катта темирли дарвозани қулатиб юборишганди... Тўғри, ўшанда 1:2 ҳисобда имкониятни бой бериб қўйгандик. Шунга қарамай, хоразмлик ишқибозлар жамоамиз аъзоларини олқишлар билан қарши олишганди.

— “Хоразм” жамоаси ўйинларини ҳам кузатдингизми?
— Албатта. Балки, келаси йили жамоа ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўяр?! Яқин дўстларим Иляс Хайров, Жасур Отажоновлар “Хоразм” либосида майдонга тушишмоқда. Агарда ўтган йили жароҳат олишмаганда улар ҳам жорий мавсумда олий лига клубларидан бирида қўним топишарди. 2013 йили бу дўстларим билан “Гулистон” сафида майдонга тушгандик. Футболчилар учун “жон” куйдирадиган мураббий Бахтиёр Ашурматов жуда яхши жамоани туза олганди. Ўтган мавсум охирларида жамоадан омад юз ўгирганди. Шунингдек, жароҳатлар жам мураббийларимизни мураккаб аҳволга солиб қўйганди. Масалан, ҳимоячимиз Акбар Саттаев ҳам жароҳат олганди. Кези келганда, эътиборингизни бир жиҳатга қаратишингизни сўрардим: 2013 йили “Гулистон” сафида майдонга тушган аксарият собиқ жамоадошларим бугунги кунда олий лиганинг бир қатор етакчи клублари таркибида майдонга тушишяпти.

— “Қизилқум”нинг Зарашондан Навоий шаҳрига кўчирилишини мухлислар қандай қабул қилишди?
— Навоий шаҳрида футболни севишади. Жамоамизнинг уй учрашувларига ўрта 7-8 минг атрофида томошабинлар ташриф буюргани ҳам сўзларимни исботлайди. “Бухоро”, “Динамо” ва бошқа жамоалар билан кечган сафар учрашувларида ҳам навоийлик ихлосмандлар бизни қўллаб-қувватлаб туришди.

— Cарвар Ибодуллаев деган футболчи бўларди?
— Ҳа. Биз битта туманданмиз. Ҳозирда Сарвар ака футбол қурилиши ишлари билан шуғуллунмоқда. Яъни, вилоятимизда сунъий қопламали майдонларни барпо этилишида ўз ҳиссасини қўшяпти.

— Янги мавсумга тайёргарлик ишлари қачондан бошланади?
— 20 декабрдан. Янги йилгача давом этадиган йиғинларнинг биринчи босқичида асосан маҳаллий футболчилар қатнашади. 2015 йилнинг 5 январидан бошлаб машғулотлар Тошкент шаҳрида олиб борилар экан.

Миржалол НОРМАТОВ суҳбатлашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:19, 07.12.2014. Ўқилди: 6287 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Наполи Расмус Хейлунд 7
4 Милан Рафаэл Леау 7
5 Интер Хакан Чалханоглу 7
6 Интер Маркус Тюрам 6
7 Удинезе Николо Дзаньоло 6
8 Комо Нико Пас 6
9 Рома Матиас Соуле 6
10 Парма Матео Пеллегрино 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.