2016 йилги Олимпиада ва Паралимпия ўйинлари талисманларига ном берилди
2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ҳамда XV Паралимпия ўйинлари талисманларига Винисиус ва Том дея ном бердилар.
Талисманлар номи бразилиялик мусиқачилар Винисиус ди Морайс ва Том (Антонио) Жобима шарафига берилган. Очиқ тарзда ўтказилган овоз бериш жараёнида Винисиус ва Том 44% овоз (323.327 овоз) тўплаган.
Бундан ташқари “Рио-2016” ўйинлари талисманларига берилиши кутилган бошқа номларга яъни, Оба ва Эба деб номлаш учун — 38%, Тиба Туке ва Эскидим деб номлаш учун — 18% овоз берилган.
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:51, 16.12.2014. Ўқилди: 4201 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар