Сабаб бор(ми)?
Нимагадир, ҳамма “пашшадан фил ясаш”ни яхши кўради. Ўша кунги финал ўйинидан сўнг тақдирлаш маросимини мен ҳам кўрдим. Ҳақиқатда, жараён давомида Роналду қўлида ўша клублар ўртасида ЖЧнинг “Кумуш тўпи” билан УЕФА президенти Платини жанобларига қўл бермай ўтди. Бу ерда қандай муаммо бўлиши мумкиню? Мишель мадридликлар мураббийи билан суҳбатлашиб турганди. Роналду келди, қараса иккови чақ-чақлашиб турибди. Ўзбегимнинг ажойиб урф-одати бор: агар катта ёшли инсон биринчи бўлиб қўл чўзмаса – ёши кичиги қўл узатмайди. Балки Криштиануни кайфияти бўлмагандир. Биринчидан турнирнинг “Олтин тўп” соврини қўлга кирта олмади. Португалиялик футболчи учун ҳақиқатда шов-шувли ҳолат Роналдуга бу совринни олишга Гарет Бейл, Карим Бензема ёки Хамес Родригес эмас, балки ҳимоячи Серхио Рамос ҳалақит берди.
Рамос “Крус-Асул”га қарши ўтказилган ярим финал ўйинида “Сан-Лоренсо” билан бўлган финал баҳсида ҳам - зўр ўйнади. Ҳимоячи, ҳар иккала ўйин тақдирини ҳал қилган икки гол муаллифи бўлди. Бундан ташқари 28 ёшли ҳимоячи финал ўйинига жароҳати билан чиққанди. “Тўғри, мен жароҳатимни яна янгилаб олишим мумкин эди, лекин таваккал қилдим. Чунки, майдонга тушгим келди”,-дейди Рамос. Турнир ташкилотчилари унинг бу қаҳрамонлигини муносиб тақдирладилар.
Роналдудаги иккита «катта дубулға»
Якка ижрочи учун бериладиган соврин Роналдуни четлаб ўтган бўлсада, португалиялик яна бир кўрсаткич билан ғурурланиши мумкин. Энди у “Реал” билан барча совринларни қўлга киритиб бўлди!
Яхши биласиз теннисда – Австралия, Ролан Гаррос, АҚШ, Уимблдон сингари барча йирик турнирларни ютган атлет “катта дубулға” соҳиби бўлади. Криштиануни ана шу совринни футболдаги кўриниши эгаси дейиш мумкин. Қизиғи, у икки клуб таркибида фаолияти давомида икки марта “Манчестер Юнайтел” ва “Реал” таркибида ана шундай муваффақиятга эришган. Ишонмасангиз мана бу кўрсаткичларга эътибор беринг:
Англия, «Манчестер Юнайтед»
Англия чемпионати: 3 (2007, 2008, 2009)
Англия Кубоги: 1 (2004)
Англия лигаси Кубоги: 2 (2006, 2009)
Англия суперкубоги: 1 (2007)
Чемпионлар Лигаси: 1 (2008)
Клублар ўртасида жаҳон чемпионати:1 (2008)
«Олтин тўп»: 1 (2008)
“Олтин бутса”: 1 (2008)
Испания, «Реал»:
Испани чемпионати: 1 (2012)
Испания кубоги: 2 (2011, 2014)
Испания суперкубоги: 1 (2012)
Чемпионлар Лигаси: 1 (2014)
УЕФА суперкубоги: 1 (2014)
Клублар ўртасида жаҳон чемпионати: 1 (2014)
«Олтин тўп»: 1 (2013)
«Олтин бутса»: 2 (2011, 2014)
Лекин, мана шу жойда Мишель Платини томонидан “Олтин тўп”ни кимга бериш борасидаги сўзларга тўҳталмай иложимиз йўқ. У бир неча бор совринни жаҳон чемпионати ғолиблдаридан бири олиши кераклигини таъкидлаган эди.
– Мен “Олтин тўп”ни кимга берилиши борасида ўтказиладиган сўровномада иштирок этмайман. Лекин, соврин эгаси жаҳон чемпионати ғолибларидан бирига берилиши керак. Месси ва Роналдуни жаҳоннинг энг зўр футболчилари эканлигига шубҳа йўқ. Бироқ , соврин Германия термаси ўйинчиларидан бирига берилиши керак деб, ўйлайман, -деган эди Платини октябрь ойидаги интервьюларидан бирида.
Ўшанда, “Реал” УЕФА президенти сўзларига қарши туриб Роналдуни ҳимоя қилишга ҳаракат қилган эди.
«Реал» клуби Платини томонидан “Олтин тўп” соврини борасида бир неча бор айтилаётган фикрлардан норози эканлигини, чунки бу соврин футболдаги жамоавий ўйин учун эмас балки индивидуалликка берилишини айтиб ўтгани ёдингиздадир....
Қисқаси, “Реал” ва Платини аразлашиб қолган. Ёки, мадридликлар ўтган йили клуб томонидан ўзини ҳимоя қилинмаётганини айтган етакчи футболчини кўнглини олиш учун мана шундай йўл тутилди.
Испанияликлар эса юқоридаги ҳолатда Криштиану атайин шундай қилди деган фикрда. Менимча, ундай бўлмаган. Криштиану ҳам жаҳон футболида йирик шахс. У вазиятдан чиқиб суҳбатлашиб турган икки киши ўртасидаги гурунгни бузгиси келмади, холос.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).