Бугун 15 сентябрь, 2025 йил, душанба.

      • 14.09.2025 00:00
      • Атлетико
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 14.09.2025 17:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Жирона
      • 14.09.2025 19:15
      • Леванте
      • 2:2
      • Бетис
      • 14.09.2025 21:30
      • Осасуна
      • 2:0
      • Райо Вальекано
      • 15.09.2025 00:00
      • Барселона
      • 6:0
      • Валенсия
      • 16.09.2025 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.09.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Челси
      • 14.09.2025 18:00
      • Бёрнли
      • 0:1
      • Ливерпуль
      • 14.09.2025 20:30
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Ман. Юнайтед
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай
  • «A» Серия
      • 14.09.2025 15:30
      • Рома
      • 0:1
      • Торино
      • 14.09.2025 18:00
      • Аталанта
      • 4:1
      • Лечче
      • 14.09.2025 18:00
      • Пиза
      • 0:1
      • Удинезе
      • 14.09.2025 21:00
      • Сассуоло
      • 1:0
      • Лацио
      • 14.09.2025 23:45
      • Милан
      • 1:0
      • Болонья
      • 15.09.2025 21:30
      • Верона
      • -:-
      • Кремонезе
      • 15.09.2025 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Женоа
  • Суперлига
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • 1:0
      • Хоразм

Турнир жадвали

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4304 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 15.09.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      08:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Трабзонспор".
      10:00 Чемпионат Турции. "Эюпспор" - "Галатасарай".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      14:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Трабзонспор".
      16:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      20:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Трабзонспор".
      22:00 Чемпионат Турции. "Эюпспор" - "Галатасарай".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      02:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Трабзонспор".
      03:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 15.09.2025

      05:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      06:15 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Автоспорт. DTM. Этап 7 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Гонка 2.
      09:25 "Что за спорт?".
      09:55 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 3. Утренняя сессия.
      12:25 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      13:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
      15:05 "Культовые".
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 3. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:30 Д/ф "Роковая партия".
      20:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      21:30 "Тайны звёзд спорта".
      22:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      23:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
      00:40 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 3. Вечерняя сессия.
      03:55 "Культовые".
      04:25 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 15.09.2025

      05:45 "Вы это видели".
      06:00 Новости.
      06:05 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии. День 2.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Анастасия Брызгалова.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Специальный репортаж.
      13:55 Новости.
      14:00 Есть тема! Прямой эфир.
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 3. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Уфа" - "Урал" (Екатеринбург). Прямая трансляция.
      21:00 LIVE Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии. День 3. Прямая трансляция.
      22:40 LIVE Громко. Прямой эфир.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Комо" - "Дженоа". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      03:55 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 3. Вечерняя сессия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 15.09.2025

      08:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 21. Вальдеольмос-Алальпардо - Мадрид.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Финальный этап в Гуйяне, Китай. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      10:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 13 в Копере, Словения. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      11:30 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 21. Вальдеольмос-Алальпардо - Мадрид.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 11 в Хёрстеле, Германия.
      14:30 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 2. Сессия 2.
      15:30 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 3. Сессия 2. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 3. Сессия 2.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 3. Обзор.
      04:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абдужамил Шукуров: «Ҳали ҳам ўзимга кела олмаяпман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ампутантлар т.ж. / Расмий учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Уч карра жаҳон чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Мексикада ташкил этилган сўнгги мундиалда омадсизликка дуч келганидан хабарингиз бор. Мавзурхўжа Умархўжаев мураббийлигидаги терма жамоамиз кутилмаганда чорак финалдаёқ курашдан чиқиб кетди. Энг қизиғи, термамиз мусобақа фаворитлари ҳисобланган Россия ёки Туркияга эмас, балки Африка қитъаси вакили Анголага имкониятни бой бериб қўйди. Бундай бўлишини очиғи ҳеч ким кутмаганди. Боиси, барча ампутантларимиздан камида финални кутганди. Бироқ амалдаги чемпион жуда эрта тахтни топширди. Шундай бўлса-да, терма жамоамиз аъзоларига ҳеч қандай эътироз билдиришга ҳожат йўқ деб ўйлаймиз. Зеро, кетма-кет уч марта жаҳон чемпиони бўлишни катта футболнинг фаворитлари ҳам уддалай олмаган бир вақтда бизнинг қаҳрамонлар рекорд ўрнатишди. Куни кеча термамизнинг кўп йиллик сардори Абдужамил Шукуров билан суҳбатлашдик.

- Абдужамил ака, келинг, даставвал Мексикада нега бундай бўлганлигига изоҳ бериб ўтсангиз. Амалдаги чемпион бўлишларингга қарамасдан мусобақани чорак финалдаёқ тарк этишларингни очиғи, ҳеч ким кутмаганди!
- Рости, биз ҳам кутмагандик. Биласизми, ҳар қандай спортда рақиблар амалдаги чемпионга нисбатан бошқача тайёргарлик кўришади. Биз билан ҳам шундай ҳолат содир бўлди, десам муболаға бўлмайди. Аламлиси, кутилмаган рикошет орқали дарвозамиздан жой олган гол туфайли мағлубиятга учрадик. Бунга лойиқ эмасдик, деб ўйлайман. 
    
- Ангола учрашувни шунчалик зўр ўтказдими?
- Йўқ, ўйин бизнинг устунлигимизда ўтди. Фоизлар ҳисобида айтадиган бўлсам, вазият 70х30 бўйича бизнинг фойдамизга эди. Африкаликлар дарвозасини ишғол қилиш учун жуда кўп имкониятларга эга бўлдик. Тўп дарвозага киришни истамаса, фойдаси йўқ экан. Бунақасини фаолиятим давомида кўрмагандим. Энг ёмони, анголаликлар учрашув якунланишига беш дақиқа қолганида дарвозамизни ишғол қилишди. Голни кўрсангиз ҳайрон қоласиз. Майдон ташқарисига чиқиб кетаётган тўп кутилмаганда уларнинг ўйинчисини оёғига тегиб, рикошет туфайли дарвозага йўл олди. Зарба берилганда жой танлаб бўлган посбонимиз ҳам бунга улгурмади. Аслида унда айб йўқ. Ҳаммаси омадга боғлиқ. Омад эса, очиқчасига анголаликларга кулиб боқди. Ваҳоланки, гол урган ўйинчи ҳам буни кутмаганди. Холис айтадиган бўлсам, рақиб шу куни дарвозамиз томон атиги иккита зарба йўллаганди. Шунинг биттаси голга айланиши кишига жуда алам қилди.
    
- Омад дейсизку, балки бошқа нарса сабаб бўлгандир?
- Очиғи, мусобақа якунланганига неча кун бўлди? Шундан бери нега бундай бўлди, деган саволга жавоб топа олмай, хунобим ошяпти. Ҳайронман, вазиятни таҳлил қилиб, нега ундай бўлганлигини тушунмаяпман. 
    
- Мусобақанинг яққол фаворити кутилмаган мағлубиятга учрашини иштирокчилар қандай кутиб олишди?
- Биздан бошқа ҳамма хурсанд бўлди. Чунки бизни тахтдан тушишимизни анчадан бери кутишаётганди. Шунинг учун ҳам мағлубиятимиз нафақат Анголага, балки бошқа иштирокчилар ҳам хурсандчилик тақдим қилди. Биласизми, Туркия гуруҳдан чиққандан кейин бизга тушиб қолмаслик учун атайин ҳам мағлубиятга учради. Камида ярим финалда учрашишимизни кутишаётганди. Польшада Ўзбекистон тахтдан кетди, дея мақола чоп этилди. Терма жамоа аъзолари буни совға сифатида қабул қилишди. 
    
- Балки кетма-кет уч марта жаҳон чемпиони бўлганликларинг учун ўзларингга ҳаддан ташқари ишониб юбориб, панд егандирсизлар?!
- Фикрингизга қўшиламан. Балки ҳақиқатдан ҳам ўзимизга ишониб юборганимиз учун шундай бўлгандир, лекин ҳақиқат шуки, Ангола бизни бемалол ютадиган терма жамоа қаторига кирмасди. Айнан шуниси алам қилмоқда. 
    
- Одатда рақиб дарвозаси ишғол қилинмаса футболчилар ўз-ўзидан асабийлашади. Ангола билан учрашувда бу жиҳат ҳам мағлубиятга сабаб бўлгандир?
- Ҳақиқатдан ҳам тўп дарвозага киравермаса, асабийлашаверасиз. Табиийки, бу жамоанинг ўйинига ҳам таъсир қилади. Бизда ҳам шундай бўлди. Аксига олиб, ўйин охирида гол ўтказиб юбордик. Агар ўша ягона гол учрашув аввалида урилганида асабийлашсак ҳам вазиятдан чиқишимиз учун бизда вақт бўларди. Ана энди гол урамиз, бу зарба голга айланади, деб турсангиз-ку, гол бўлмаса, фикрингиз чалкашиб кетаркан. 
    
- ЎФФ кетма-кет учинчи марта жаҳон чемпиони бўлганларингдан кейин сизларга жиддий эътибор қарата бошлаганди. Мексикадаги жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўришларинг учун сизларга барча шароитлар яратиб берилди. Аммо натижа кутилгандек бўлмади?!
- Гарчи шунча эътибордан кейин натижамиз кутилганидек чиқмаган бўлса-да, ЎФФ президенти Мираброр ака Усмоновга бизга таскин берди. Спортда мағлубиятлар ҳам бўлиб туришини таъкидлаб, хафа бўлмаслигимизни таъкидладилар. Ҳаётда ҳамма нарса абадий эмаску! Ҳар қандай рақиб мусобақа фаворитини жиддий ўрганади. Ангола ҳам бизни роса ўрганган экан. Бир вақтлар Россия биздан яққол устунлигида бор эътиборни ҳимояга қаратиб, уларни жазолардик. Ангола худди шу тарзда бизни жазолади. Ҳимояга “ётиб олиб” қарши ҳужумдан фойдаланишди. 
    
- Илгари ҳатто машғулот ўтказишга ҳам майдон топа олмасдинглар. Ҳозир вазият умуман бошқача. Буни қандай ҳис қиласиз?
- Ҳақиқатдан ҳам авваллари машғулот ўтказиш учун майдон излаб юрардик. ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга катта раҳмат! Уларнинг ёрдами билан бизга барча шароитлар яратиб берилмоқда. Ҳатто йиғин ташкил қилиш орқали мундиалга тайёргарлик кўриш даражасига чиқдик. Илгари буни орзу ҳам қила олмасдик. 
    
- Сизларни жаҳон чемпионатларидан қайтиб келганларингда катта тантаналар билан кутиб олардик. Бу сафар қачон келганларингни билмай қолдик. Бу ҳам руҳан таъсир қилгандир?
- Очиғи, Анголага ютқазиб қўйганимиздаёқ бизни Тошкентда аэропортда кутиб олмасликларини тахмин қилгандик. Бундан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ. Аммо инсон жаҳон чемпиони бўлаверса, бунга ўрганиб қолар экан. Ютқазиб қўйсангиз ғалати бўлишини бошимдан ўтказдим. Жамоадошларимнинг юзидан ҳам табассум йўқолди. Таъкидлаганимдек, бунақасини кутмагандик. Бу жаҳон чемпионати ва мағлубият бизга роса катта дарс бўлди. Икки йилдан кейин ташкил этиладиган навбатдаги мундиалда тахтимизни қайтариб оламиз, деган ниятда барчасини унутмоқчимиз. Агар финалда ютқазиб қўйганимизда ҳам бунчалик алам қилмасди, бунга қайсидир маънода тайёр эдим, бироқ чорак финалда мағлуб бўлиш оғир таъсир қилди.
    
- Мексикада меҳмонларга яратилган шароитлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз. 
- Ҳаммаси кўнгилдагидек. Ташкилотларчилар меҳмонларга барча шароитларни яратиб беришди. Яхши шароитларга эга меҳмонхона, учрашув ва машғулотларга бориб келишимиз учун қўриқчилар, хуллас, эътирозга асос йўқ. Россия ва Туркиядаги мундиалларда ҳам мезбонлар меҳмонларни яхши кутиб олишганди. Аргентинада ёмон шароитларда кун кўргандик. Мексикадаги шароит билан Аргентинадагисини таққослаб бўлмайди. Лекин ёмон шароит бўлса-да, жаҳон чемпиони бўлсак ҳам рози эдим. Биласизми, мағлубият қандай таъсир қилишини энди тушуниб етяпман. Бир сафар Россияни ўз уйида мағлубиятга учратгандик. Туркияни охирги уч мундиалнинг ярим финалида тўхтатдик. Ваҳоланки, бу мамлакатларда ногиронлар футболига жуда катта эътибор берилади. Туркияда иккита лига бор. Хориждан легионерлар бориб тўп суришади. Хусусан, ўзбекистонлик легионерлар ҳам бор. Бизда бундай бўлмасада рақибларни мағлубиятга учратаверардик. Тегирмон навбати билан деганларидек, мағлубиятга учраш вақтимиз келган экан, ютқаздик.
    
- Лекин сизлар бош эгишларингга асос йўқ. Чунки асосий футболчиларимиз мундиалга чиқа олмаётган бир вақтда сизлар уч марта жаҳон чемпиони бўлдиларинг?!
- Шундай дейсизку, барибир одам ҳижолат бўлиб қолди. Кўчага чиқишга уяляпмиз. Биз бошқача характерли инсонлармиз. Мағлубиятни оддий ҳол сифатида қарши олишимиз мушкул. Ҳатто яқинларим олдида ҳам ҳижолат бўляпман.
    
- Анголадан қабул қилиб олинган мағлубиятда футболчиларга қандайдир эътироз бўлдими?
- Йўқ. Ҳамма қўлидан келганча ўйнади. Бор имкониятини ишга солди. Суҳбатимиз аввалида таъкидлаганимдек, Анголага омад кулиб боқди. Биз эса, омадсизлик туфайли ютқазиб қўйдик. Майли, бир сафар дам олиб турайли, келгуси мундиалларда яна жойимизга қайтишга ҳаракат қиламиз. Аниғи шуки, навбатдаги жаҳон чемпионатида Ангола билан ўйнашни истайман. Ўшанда уларга ким аслида ким эканлигини билдириб қўямиз, насиб қилса!
    
- Юртимизда мамлакат чемпионати ўтказилмайди. Лекин термамиз жаҳоннинг фаворитларидан бири саналади. Бу фақат футболчиларнинг иштиёқи билан боғлиқми?
- Ҳа. Оддий мисол, иккита лигаси бор Туркияда футболчиларни танлаш имконияти жуда юқори. Қолган фаворитлар ҳақида ҳам шундай дея оламан. Бизда эса, ғурур, Ватан шаъни деган туйғу юқори. Айнан шу туйғу фаворит бўлишимизга замин яратган, деб бемалол айта оламан. Футболчиларнинг иштиёқи, Ватанга бўлган туйғуси сабаб шу даражага чиқдик. Ҳатто катта футболда ҳам ҳеч бир терма жамоа кетма-кет уч марта жаҳон чемпиони бўлишни уддалай олмаган. Биз буни бажардик. Буни бемалол тарихий натижа деса бўлади. 
    
- Назаримда фақат иштиёқ билан кетма-кет уч марта жаҳон чемпиони бўлиш қийин бўлса керак. Ҳар қандай спортда тажриба ҳам муҳим роль ўйнайди?!
- Биз биринчи марта жаҳон чемпиони бўлганимизда иштиёқ туфайли бунга эришгандик. Секин-секин ўша мундиалда қатнашган ёш футболчиларнинг тажрибаси ошиб борди ва яна икки марта дунёда тенгсиз бўлдик. Яна бир гап: биз деярли битта таркиб билан уч бор чемпион бўлишни уддаладик. Қолган рақиблар эса, ҳар мусобақада турли таркиб билан қатнашганди. Дарвоқе, таркибимизда легионерлар ҳам борлиги бизнинг ютуғимиз дея оламан. Хусусан, Туркия, Россияда ўйнайдиган йигитлар ўз тажрибасини бу ердаги жамоадошларимиз билан ўртоқлашади. Ўз-ўзидан маҳаллий футболчилар ҳам ўз устиларида ишлаб, тажрибасини бойитиб боришади. 
    
- Мусобақа давомида ташкилотчилар навбатдаги мундиал қайси мамлакатда ўтказилишига ойдинлик киритдими?
- Ҳозирча йўқ. Бир йўла учта давлат мундиални ўтказишни режалаштирган. Булар – Ирландия, Либерия ва Польша. Назаримда ташкилотчилар Либерияга мезбонлик имкониятини бермаса керак. Чунки ҳозир у томонларга борадиган вазият эмас. Шунинг учун Либерия термаси Мексикага ташриф буюрмади.
    
- Кўп йиллардан буён ногирон-ампутантлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказиб келинади. Шу йиллар давомида ижобий томонга ўзгаришлар бўлдими?
- Секин-секин ўзгаришлар бўляпти. Мана Мексикадаги жаҳон чемпионатида 24та терма жамоа қатнашиш истагини билдирди. Шунинг ўзиёқ ногиронлар футболи ривожланиб бораётганидан дарак беради. Тўғри, футбол Параолимпия ўйинларига киритилгани йўқ. Лекин ФИФА мусобақани ўз қарамоғига олишни режалаштириб турибди. Агар бу амалга ошадиган бўлса, ногиронлар футболи янада ривожланади, деб ўйлайман. 
    
- Терма жамоанинг кейинги режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.
- Эртадан машғулотларни бошлаймиз (суҳбат 20 декабрь куни уюштирилган). Биз фақат чемпион бўлиш учун эмас, соғлиғимиз учун ҳам шуғулланамиз. Лекин барибир келаси жаҳон чемпионатида “тахт”имизни қайтариб олишни ўйлаб турибмиз. Бизга ишонганлар, бизга барча шароитларни яратиб берганлар ва мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун ҳам навбатдаги мундиалда ғолиб чиқишимиз шарт!
    
- Энди клубдаги фаолиятингиз ҳақида қисқача гаплашсак. Сиз Россия чемпионатида тўп сурасиз. “Олимпро”даги фаолиятингиз қандай кечмоқда?
- Ёмон эмас. Охирги чемпионатда иккинчи ўринни олдик. Унгача кетма-кет уч марта Россия чемпиони бўлгандик. Лекин Россияда вазият Туркиядачалик эмас. Барибир ҳаммаси маблағга бориб тақалади.
    
- Сиз ҳам айрим жамоадошларингиз сингари Туркияга йўл олсангиз бўлмайдими?
-  У ердан ҳам таклифлар бўлди. Аммо ўзим кетишни истамадим. Чунки 3-4 ойлаб оиламдан узоқда юра олмайман. Эркак киши оилада бош, шунинг учун кўпроқ уйда бўлиши керак. 
    
- Унда келаси мавсум ҳам Россияда тўп сурасизми?
- Ҳозирча бир нарса дея олмайман. Чунки янги йилгача дам олмоқчиман. Балки келаси йил ўзимизда ўйнарман ёки бошқа клубга ўтарман. Ҳаммасини вақт кўрсатади.  
    
Фурқатбек НИШОНОВ суҳбатлашди. 

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 11:58, 28.12.2014. Ўқилди: 6795 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Хетафе Адриан Лисо 3
4 Барселона Рафинья 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Вильярреал Николя Пепе 2
7 Леванте Иван Ромеро 2
8 Леванте Карл Этта-Эйонг 2
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.