Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума.

  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 05.02.2026 13:00
      • Ироқ
      • 2:4
      • Эрон
      • 05.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • 5:3
      • Япония
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Эрон
  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Наполи
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.02.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 23 46
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 23 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 23 26
14 Женоа 23 23
15 Кремонезе 23 23
16 Парма 23 23
17 Лечче 23 18
18 Фиорентина 23 17
19 Пиза 23 14
20 Верона 23 14

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Лацио 3-2 Женоа
23-тур Пиза 1-3 Сассуоло
23-тур Наполи 2-1 Фиорентина
23-тур Кальяри 4-0 Верона
23-тур Торино 1-0 Лечче
23-тур Комо 0-0 Аталанта
23-тур Кремонезе 0-2 Интер
23-тур Парма 1-4 Ювентус
23-тур Удинезе 1-0 Рома
23-тур Болонья 0-3 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 22:00 Женоа - Наполи
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вундеркиндлар ёки истиқбол умидлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Йил давомида ўзларини кўрсатишган ёш футболчилар орасидан энг истиқболли ёки салоҳиятларини танлаш осон иш эмас... Қуйидаги футболчилар айнан 2015 йилда катта саҳнага чиқишлари мумкин. Демак улар билан танишамиз....

Флориан Товен («Марсель»)

21 ёш. қанот ярим ҳимоячиси

Марселликлар молиявий қийинчиликлар сабаб, Вальбуэна билан хайрлашишга мажбур бўлишди. қолаверса, навбатдаги ёзда (эҳтимол, ундан эртароқдир) Жиньяк ва Айюдан ҳам айрилишади, боз устига, уларни текинга қўйиб юборишади. Муҳими, клуб ихтиёрида кетганлар ўрнини босишга номзод иқтидорлар етарли. Айтайлик, 21 ёшли Товен катта умид уйғотмоқда. У «Бас­тия»да тўп сурган пайтиёқ скаутлар оромини ўғирлаганди. Мана, «Марсел»га ўтиб, бирданига ёрқин ва самарали ўйнай бошлади. Флориан жорий мавсум 4та гол уриш баробарида 7тасига ассистентлик қилишга улгурди. Хуллас, етакчиларнинг кетишлари билан унинг жамоадаги роли янада ошиши турган гап. Тўғри, «олимпиячилар» ёш истеъдодни кимгадир пуллашни истаб қолмасалар, бас.

 

Доменико Берарди («Сассуола»)

20 ёш. қанот ярим ҳимоячиси

Доменико аввалги мавсум битта ўйин­да «Милан» дарвозасига 4та гол уриб, барчани ҳайратга солди. Ке­йинроқ «Фиорентина» билан баҳсда «хет-трик»ка эришди. Умуман, мавсум бўйи жами 16та голга муаллифлик қилди. Жорий чемпионатда самарадорлиги нисбатан пасайди, аммо унинг қанот бўйлаб тезкор юришлари энди нафақат «А» серияси, балки бошқа чемпионатлар мухлисларига ҳам яхши маълум. Айни пайт Берарди асосан жамоа­дошларига самарали тўп узатиши билан кўзга ташланяпти. Рақиблар эса унинг ўйинини ўрганиш баробарида муносиб баҳо ҳам беришяпти. Айтайлик, ҳозирда 20 ёшли йигитнинг трансфер нархи 20 млн. еврога етди ва даъвогарлар доираси тобора кенгаймоқда. Хусусан, Италия ташқарисида ҳам харидорлар йўқ эмас. Агарда Берарди терма жамоада ҳам ёрқин деб­ют қилсами, унинг гранд клуб таркибига қўшилиши шундоқ ойдинлашиб қолади.

Эмерик Лапорт («Атлетик»)

20 ёш. Марказий ҳимоячи

Баскония клубининг француз ҳимоячиси эндигина 20 ёшга тўлди. Лекин ҳимоя марказидаги барқарор ва ишончли ўйини билан мутахассислар, журналистлар, таҳлилчилар оғзига тушганига анча бўлди. Ахир унинг позицияси шу қадар нозикки, ҳар бир хато яққол кўринади. Эмерик ўта бардошли йигит, жисмоний кўрсаткичлари талаб даражасида. Ҳозирда унинг заиф жиҳатлари кўзга ташланаётгани йўқ. Умуман, мана, ЧЛдаги ишонч­ли ўйинларидан сўнг Манчестер, Лондон ва Мюнхен клублари эътиборига тушдики, яқин орада Бильбао­дан кўчиб кетса, ажабмас. Ҳар ҳолда, уни ўз таркибида кўришни истаётган клублар етарли.

Максимилиан Мейер («Шальке»)

19 ёш. Ҳужумкор ярим ҳимоячи

Мейер ЧЛ гуруҳ босқичининг охирги турида «Марибор» дарвозасига ғалаба тўпини йўллади. Ўшанда унинг майдонга тушганидан атиги 5 дақиқа ўтганди, холос. Бу Макснинг «Шальке»да биринчи даражадаги ролга даъво қилаётганининг илк нишонаси эмас. Ҳужумкор хавбекнинг иқтидори шунчаки, ақлни шоширади. Айниқса, ўйин ритмини чуқур ҳис қилиши, майдонни кўриш қобилияти ва техникаси таҳсинга лойиқ. Фақат озгина тажриба тўпласа бўлди - олди ланг очилади. Терма жамоанинг қизиқиши, «Челси» ва немис грандларининг эътибори бежиз эмас. қисқаси, Мейернинг навбатдаги мавсумдаёқ Гельзенкирхен клуби етакчиларидан бирига айланиши эҳтимоли катта.

Юри ТелемаНс («Андерлехт»)

17 ёш. Марказий ярим ҳимоячи

Телеманс аввалги мавсум ЧЛда майдонга тушган бельгиялик энг ёш футболчи бўлганди, ҳозир давом этаётганида эса, 17 ёшида доимий тарз­да асосий таркибдан жой олиб, жиддий даражада ўйнашга тайёр эканлигини исботлади. Тўғри, бир қарашда, Юрига тартибли ўйнаш ва масъулият етишмаётгандек. Чунончи, у мудом ўзини кўрсатишга интилади. Бундай ҳаракатидан баъзан жамоавий ўйинга путур етади. қисқаси, у талаб даражасидаги таянч ярим ҳимоячиси савиясига чиқиш учун ҳали кўп тер тўкиши керак. Ҳимоядан вақтида чиқиб, ҳужумни ривожлантириш, айёрона тарзда иш тутиш, умуман, ўйинга шиддат олиб кириш бобида эса, Телеманс ҳозирнинг ўзида тўлиқ шакл­ланиб улгурди. Шундай экан, охирги вақтлар Бельгия бозорига жиддий қараётган «Челси»нинг айнан Юрига қизиқаётгани бежиз эмас.

Мунир ал Ҳаддоди («Барселона»)

19 ёш. Ҳужумчи

Бундай ёшда топ-клуб таркибида бўй чўзиш ғоят мушкул масала. Айниқса, Неймар ва Месси каби юлдузлар ёнида. Асли марокашлик истеъдод ҳозирча юлдузларни четга суриб юборолмайди, албатта. Лекин «Барса» ўзининг янги вундеркиндини ардоқлаш, эркалашни яхши билади. Мисол учун, Мунирга ўйин амалиёти тақдим этди, натижада у асосий жамоада голлари ҳисобини очди ва шартномасини яхшилади. Каталонияликлар шу билан ёш ва чаққон ҳужумчини бегона кўзлардан ҳимоя қилишди, чоғи. Чунончи, янги келишувда товон пули миқдори 35 млн. еврога ошириб қўйилди.

Калум Чамберс («Арсенал»)

19 ёш. Ўнг қанот ҳимоячиси

Арсен Венгер ўтган мавсум «Саутгемптон»нинг ҳимоясида нур сочишган йигитлардан кимга эҳтиёж сезишини яхши билган экан. У энг ёрқин ёки энг барқарор футболчини эмас, балки майдонга нисбатан кам тушган Чамберсни танлади. Кўп ўтмай, 19 ёшли йигитча «Арсенал»нинг асосий таркибига кирди. Франциялик «профессор» барчасини шундай қилишга ўрганган. Ҳа, Калум ҳозирча идеал ҳимоячи эмасдир, аммо тез ўзгараётгани ва ўсаётганидан кўз юмиш но­ўрин. Чидамлилик, интизом ва тезлик бобида камчилиги йўқ, қолгани вақт ўтиши билан яхшиланиб бораверади. «Канонирлар»нинг айрим истеъдодли ёш ҳимоячилари каби ўсишдан тўхтаб қолмаса, узоқ йиллар биринчи рақамли ўнг қанот вакили бўлиб юриши мумкин. Мабодо воқеалар бошқача ривожланган тақдирда ҳам, «Арсенал» ўз одатига кўра, Чамберсни манфаатли келишув асосида сотади. Айтганча, Калум охирги вақт­ларда ҳимоянинг марказида ўйнашга ҳам анча кўникди.

Хосе Луис Гайя («Валенсия»)

19 ёш. Чап қанот ҳимоячиси

Гайя ўтган мавсум атиги 1-2 марта асосий таркибга жалб этилганди, холос. Клубга янги мураббий келгани билан ўсмир футболчи алмаштирилмас ҳимоячилардан бирига айланди. Умумий қараганда, «кўршапалаклар» ҳимояси чакки таассурот қолдирмаяпти, Хосе Луисга эса деярли жиддий эътироз йўқ. Тез ўйловчи ва қарор чиқарувчи ўсмир ўта чаққон ва тўп олиб қўйишда уста. қандайдир 1,5 йил ичида унинг трансфер нархи яққол ўсдики, бу майдондаги ҳаракатлари самарасидир. Терма жамоа мураббийлари ҳам Гайяни мунтазам кузатиб келяптилар. Тахмин қилиш мумкинки, яқин орада Испаниянинг 3та гранди ёш ҳимоячига харидор бўлмаса, унда Англия клубларидан бири трансферни пайсалга солмаслиги тайин.

Жоффрей Кондогбиа («Монако»)

21 ёш. Таянч ярим ҳимоячи

Асосий юлдузлар кетишгач, «Монако»нинг ўйин йўналиши ўзгарди. Хусусан, ўта иқтидорли таянч ярим ҳимоячиси Кондогбиа янада далиллашди. Ҳозирда у дарвозабонларга хос «ярим жамоа» таърифига мос бўлмасада, «чорак жамоа» ролига бемалол тортади. Ҳарқалай, атлетик тайёргарлиги ва техникасини ажойиб тарз­да уйғунлаштирган ҳолда, яхши маънода тажовузкор ҳаракатланяпти. «Монако»нинг ЧЛ «плей-офф» бос­қичига чиққани унинг клубдан кетишга шошилмаслигини тақозо этади. Гарчи «Реал» каби топ-даражадаги жамоалардан ҳозирнинг ўзида реал таклифлар тушаётган бўлсада.

Тимо Вернер («Штутгарт»)

18 ёш. Ҳужумчи

Тимо «Штутгарт»да 17 ёшидаёқ ўйин амалиётига эга бўлишни бошлади. Жорий мавсум эса асосий таркибдан муқим жой олди. Аҳамиятлиси, у ҳужумнинг тўғри келган нуқтасида тўп суради. Яъни универсал хусусиятга эга. Йигитча ўта ҳаракатчан, техник қобилияти зўр, яккакурашларда осонликча енгилмайди, зарбаси ҳам бинойидек. Тимонинг ўзи «Штутгарт»да ўсишда давом этишни хоҳлаяпти, аммо матбуот ёш ҳужумчини гоҳ «Вольф­сбург», гоҳ Дортмунд «Боруссия»сига «юборяпти». Албатта, бундай хабарлар ўз-ўзидан чиқмаяпти. қисқаси, Вернернинг клуб футболидаги асосий ютуқлари ҳали олдинда. Унинг ўсмирлар терма жамоасининг деярли ҳар бир ўйинида гол ураётганини ҳам қўшимча қилиш жоиз.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:16, 04.01.2015. Ўқилди: 3692 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Комо Анастасиос Дувикас 8
5 Ювентус Кенан Йылдыз 8
6 Верона Гифт Орбан 8
7 Милан Рафаэл Леау 7
8 Удинезе Кинан Дэвис 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.