Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума.

  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 05.02.2026 13:00
      • Ироқ
      • 2:4
      • Эрон
      • 05.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • 5:3
      • Япония
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Эрон
  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Наполи
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.02.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 23 46
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 23 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 23 26
14 Женоа 23 23
15 Кремонезе 23 23
16 Парма 23 23
17 Лечче 23 18
18 Фиорентина 23 17
19 Пиза 23 14
20 Верона 23 14

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Лацио 3-2 Женоа
23-тур Пиза 1-3 Сассуоло
23-тур Наполи 2-1 Фиорентина
23-тур Кальяри 4-0 Верона
23-тур Торино 1-0 Лечче
23-тур Комо 0-0 Аталанта
23-тур Кремонезе 0-2 Интер
23-тур Парма 1-4 Ювентус
23-тур Удинезе 1-0 Рома
23-тур Болонья 0-3 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 22:00 Женоа - Наполи
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тан олиш ҳам марднинг иши!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ёки симуляция ишлатганини тан олган Роббен ва бошқа футболчилар ҳақида...

Арьен Роббен ЖЧ-2014 доирасида Мексика термасига қарши кечган учрашувдан кейин симуляция ишлатганини очиқчасига тан олганди. Умуман олганда, сўнгги пайтлар камдан-кам ўйинлар симуляциясиз ўтяпти. Футболчининг қўлларини тепага ёйганча ҳакамга «Бу пенальти!»-дея бақириши одатий ҳолга айланиб қолди, ҳисоб. Агар бир неча йил олдин бундай ҳаракатлар «фэйр-плей» қоидасини бузишга тенглаштирилган бўлса, энди ҳакамлар, мухлислар ва футболчиларнинг ўзлари ҳам шунчаки, умумий қоидадан кўз юмишяпти. Ҳозирги ўйинларга рақиб сал тегиниб қолса, бас, дарров йиқилишни ўрнига қўйишади. Хуллас, жамоалари манфаати учун ҳамма нарсага тайёр туришади. Одатга кўра, симуляциячилар доимо ўзларини ҳақ, деб биладилар. Лекин баъзилари ўйиндан сўнг ноҳақ эканликларини тан олиб, ҳатто кечирим сўрашга ҳам куч топадилар.

Арьен Роббен (ЖЧ-2014. Мексика-Голландия). Голландия термаси учун чорак финал йўлланмаси тақдири Мексика билан уйиннинг охирги дақиқаларида Роббеннинг жарима майдони ичида йиқилиб, пенальти ишлагани билан ҳал бўлди. Хуллас, голландияликлар шу туфайли иродали ғалабага эришдилар. Бироқ ҳакамнинг қароридан кўпчилик норози бўлди. Ўйин тугаши билан мексикаликлар мураббийи Мигель Эррера ҳакамлар бригадаси билан бир неча дақиқа баланд овозда гаплашди ва матбуот анжуманида ўз термаси қатори уларнинг ҳам орт­га қайтишларидан умидвор эканлигини айтди. Роббенга келсак, ўз интервьюсида симуляция ишлатганини яшириб ўтирмади. Бироқ пенальти белгиланган ҳолатда эмас, балки биринчи бўлимда шундай ҳаракатга қўл урганини қўшимча қилди.

Сўз

- Мен кечирим сўрашим керак. Ўйин охирида пенальти ҳақли равишда кўрсатилди, лекин мен биринчи бўлимдаги бошқа вазиятда симуляция ишлатдим. Аслида бундай қилмаслигим керак эди, бу аҳмоқона ҳаракат... Арьен Роббен.

 

Артём Дзюба (Россия чемпионати-2013|2014. «Рубин»-«Ростов»). Артёмнинг йиқилиш саҳнаси баҳорда Қозонда рўй берди (ўша пайт «Ростов» ўйинчиси эди). Ҳакам қўшиб берилган вақтда Дзюба тўпни жарима майдони ташқарисига югуриб чиқаётган Сергей Рижиков ёнидан ташлаб қўйди ва йиқилиб тушди. «Рубин» дарвозабони Артёмга тегинмаган бўлсада, ҳакам чўнтагидан қизил карточка чиқарди. Махсус таҳлилий текширувлардан сўнг ҳакам премьер-лига ўйинларидан четлатилди.

Сўз

- Рақиб мен билан тўқнашгандай кўринди. Балки у чиройли учгандир. Ҳимоячини алдаб ўтиб, бошимни кўтарсам, у мен томон учиб келяпти. Сакраб олишга уриндим, тегдими-тегмади - буни билмадим. Факт шуки, тўқнашувдан сўнг ҳаракат йўналишим ўзгариб, йиқилиб тушдим. Умуман, симуляция қилиш ниятим йўқ эди... Артём Дзюба.

 

Луис Суарес (Англия премьер-лигаси-2012|2013. «Ливерпуль»-«Сток Сити»). «Ливерпуль» ўтган йилнинг январида, «Энфилд Роуд»да «Сток Сити»ни қабул қилди. Лекин 90 дақиқа ичида премьер-лиганинг ўртамиёна клуби дарвозасига тўп киритолмай, дуранг натижа қайд этди. Ўшанда клуб вакиллари ҳамма чораларни қўллаб кўришганди: симуляция­дан бошлаб, пенальти сўрашгача. Албатта, бу борада айниқса, Суарес фаоллик кўрсатган. У кейинчалик бир вазиятда пенальти ишлаш мақсадида ёлғондан йиқилганлигини тан олди. Футболчининг ўзини бундай тутиши ҳакамга, мухлисларга ва «Ливерпуль» бош мураббийига сира ёқмади. Натижада Рожерс уругвайлик ҳужумчининг ишини маъқулламади ва у билан тарбиявий ишлар олиб боришга ваъда берди.

Сўз

- Дарҳақиқат, симуляция ишлатдим, чунки бизга ғалаба зарур эди. Лекин бу футбол: баъзида бир ишни қилиб, кейин ўзингга савол берасан: «Нима учун шундай йўл тутдим?» Аммо баъзи ҳолатларда  матбуот барчасини жуда бўрттириб ёзади. Чунки Суарес фамилияси - ажойиб реклама... Луис Суарес.

 

Ривалдо (ЖЧ-2002. Туркия-Бразилия). 2002 йили Ривалдо ўзининг кўплаб ўтмишдошларини ортда қолдириб, туғма актёрлик қобилияти туфайли рақибнинг озчилик бўлиб қолишини таъминлади. Бразилиялик Туркия билан ўйиннинг сўнги дақиқаларида бурчак тўпини амалга оширишни пайсалга солди. Табиийки, бу рақиб ҳимоячиси Ҳоқон Унсалга ёқмади. Хуллас, Туркия  термаси вакили ўзини қўлга ололмай, тўпни Ривалдога куч билан тепди ва у тўғри белига тегди. Бироқ Ривалдо йиқилганча юзини ушлаб олди. Барчасини шундай маҳорат билан бажардики, бош ҳакам ҳам, лайнсмен ҳам лаққа ишонди ва Унсалга қизил карточка кўрсатилди. Бразилиялик «артист» ўйиндан кейин симуляция ишлатганини тан олди, лекин Унсални ҳам ноўрин ҳаракат қилгани учун қоралади.

 

Сўз

- Албатта, мен ошириб юбордим - майдонда ўзимни бундай тутмаслигим керак эди. Лекин ўйин тўхтаган ҳолатда рақибнинг тўп билан уриши ҳам нотўғри! Шундай экан, Унсал майдондан ҳақли равишда четлатилди. Ривалдо.

 

Мишель Платини (Франция чемпионати-1974|1975. «Нант»-«Нанси»). УЕФА президенти ҳам вақтида симуляциядан ўзини тийиб қололмаган. Тўғри, буни бир неча йилдан сўнг тан олди. Футбол функционерининг айтишича, у фаолияти давомида 2 мартагина симуляцияга қўл урган.

Сўз

- 30 йилдан кўп вақт ўтди, шунинг учун ҳозир ҳаммасини рўй-рост айта оламан. 1975 йили менинг жамоам - «Нанси» «Нант»га қарши ўйнаганида, маккорона йиқилдим ва тан оламан, ўшанда бундан роҳатлангандим, ҳатто. Эсимда, қайсидир ке­йинги ўйинда яна симуляция ишлатдим, лекин бошқа бундай усулдан ҳеч қачон фойдаланмаганман.  Мишель Платини.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 21:39, 09.01.2015. Ўқилди: 6513 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Комо Анастасиос Дувикас 8
5 Ювентус Кенан Йылдыз 8
6 Верона Гифт Орбан 8
7 Милан Рафаэл Леау 7
8 Удинезе Кинан Дэвис 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.