Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Иқбол Бобохонов: «Нефтчи» билан молиявий томонлама келиша олмадик ва кетишим кераклигини тушуниб етдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Машъал
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Нефтчи» клубидан кетган Иқбол Бобохонов янги мавсумни «Машъал»да бошлайдиган бўлди. Декабрь ойидан бошлаб муборакликларнинг йиғинларида иштирок этиб келган Бобохонов клуб билан икки йил шартномани имзолади. Унинг ҳаракатлари бош мураббийга манзур бўлди ва Бобохоновни жамоада қолишига имконият яратиб беришди. Боиси, футболчи борасида бош мураббий билан сўраганимизда, у Иқболни спорт формасини ушлаб туриш учун машғулотларда иштирок этаётганлигини маълум қилганди. Буни қарангки, тажрибали ҳимоячи мураббийни назарини тортишга эришди. Шартнома имзоланганидан сўнг футболчи билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

— Иқбол ака, «Машъал» йиғинларида иштирок этаётганингизда, Александр Хомяков сизни шунчаки спорт формасини ушлаб туриш учун югураётган эди деганди. Буни қарангки, якунда жамоада қолишингиз маълум бўлди.
— Албатта, қолишим учун ўзим астойдил ҳаракат қилдим. Машғулотларда футболчилар билан биргаликда тенгма-тенг югуриб, спорт формадан чиқиб кетмаслик илинжида бўлгандим. Қолаверса, иккита назорат учрашувида иштирок этдим. «Пахтакор» ва «Локомотив»га қарши кечган ўртоқлик учрашувларидаги ҳаракатларимдан сўнг муборакликлар томонидан менга икки йил шартнома таклиф қилинди. Мен буни қабул қилишга розилик билдирдим.

— «Машъал» билан битим имзолаш олдингиздаги сўнгги имконият эдими ёки бошқа таклифлар ҳам бормиди?
— Таклифлар тушди. «Нефтчи»дан кетишим маълум бўлганидан сўнг бир қатор жамоалар алоқага чиқишди. Энди қайси жамоалардан таклиф бўлганлигини ошкор қилмоқчи эмасман. Боиси, «Машъал» билан шартнома тузиб бўлдим ҳамда қолган масалаларни ўйлашни истамаяпман.

— «Машъал» клуби сизга қайси жиҳати билан маъқул тушди?
— Клубнинг вазифалари аниқ. Келгуси мавсумдан янада юқори ўринлар учун курашади. Шунингдек, клубда барча шароитлар яратилган ва шу жиҳатлари ҳам мени шартнома тузишимга туртки бўлган омиллардан бири бўлди дея оламан. Асосийси, футбол ўйнаш учун барча шароитлар ва имкониятлар бор.

— Муҳитга мослашиб кетдингизми? Бу ерда ўзингизни бегонадек ҳис қилмаяпсизми?
— Бошида қийинчилик бўлди. Лекин вақт ўтгани сари муҳитга тобора мослашиб кетдим. Чунки «Нефтчи»да тўп суриб келган пайтимда машғулотлардан кейин тўғри уйга кетардим. Оиламга яқин эдим. Муборакликларга келганимдан сўнг оиламдан бироз узоқлашдим. Дастлабки кунлари зерикиш бўлди. Аммо ўрганиб кетдим ва ҳозир ўзимни ҳеч қандай бегонадек ҳис қилаётганим йўқ. Илгари битта жамоада ўйнаган дўтсларим бор. Улар ҳам қўлларидан келганча менга ёрдамлашишмоқда. Ҳозирча ҳаммаси яхши. Тезроқ янги мавсум старт олишини кутмоқдаман.

— «Нефтчи»да узоқ йиллар мобайнида тўп суриб келдингиз. Мазкур жамоани тарк этишингиз кутилмаганда рўй бердими?
— Футболчини тақдири шундай. Бугун бу жамоада бўлса, эртага бошқасида учратасиз. Мен фарғоналиклардан кетишни ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Энди шундай бўлиб қолди. Қачондир яна «Нефтчи»га қайтишим ҳам мумкин. Буёғини олий ҳакам вақт кўрсатади. Асосийси, «Машъал»га бежиз келмаганимни исботлашим ҳамда жамоанинг муқим футболчиларидан бири бўлишга ҳаракат қилмоқчиман.

— Фарғоналиклар сафини тарк этишингиз қай тариқа рўй берди? Аслида нима сабаб бўлди?
— Янги шартнома борасида бироз келишмовчилик бўлди холос. Молиявий томонлама келиша олмадик ҳамда кетишим кераклигини тушуниб етдим. Кетиш оғир бўлди. Лекин кетмасам бўлмаслигини тушуниб тургандим ва олдимда «Машъал» варианти турганди. Ўйлаб-ўтирмасдан шу ерга келдим. Чунки клуб ўтган мавсумда чемпионатни юқори нотада тугата олди ҳамда янги йилда янада баландроқ вазифаларни қўйиши табиий эди. Шунинг учун ҳам муборакликлар сафига келиб, машғулотларига қўшилиб кетишга қарор қилгандим. Ўйлайманки, янги жамоамда ишларим яхши бўлиб чиқади.

— Шахсан ўзингиз Фарғонада қолиш истагида эдингиз, шундайми?
— Бўлмасамчи! Қолиш истагида эдим. Янги шартнома масаласида келишувга эришганимизда, ўйлайманки барчаси ижобий якун топган бўларди. Уйимга яқинроқ жойда ўйнашни истаётгандим. Лекин бундай бўлиб чиқмади. Кучимни бошқа вилоят клубларида синаб кўриш варианти юзага келди ҳамда буни амалга оширмоқдаман.

— Ўтган мавсумда «Нефтчи» ўз даражасида футбол кўрсата олгани йўқ. Буни сабаби нимада деб ўйлайсиз?
— Клубда муҳит ёмон эмас. Ҳаммаси яхши. Янада чиройли бўлиб кетиши учун бироз вақт керак. Мухлисларимиз ғалабаларга ўрганиб қолишган. Уларни хурсанд қилиш учун эса фақат муваффақиятлар қўл келиши мумкин. Ўйлайманки, янги мавсум аввалида клуб таркиби муносиб тарзда кучайтирилади. Кейин эса жамоа ўйинларида ҳам барқарорлик юзага келиб қолади деган умиддаман.

— Фаолиятингиз мобайнида Юрий Саркисян, Мурод Исмоилов сингари мутахассислар билан ишлаб кўрдингиз. Эндиликда Александр Хомяков қўл остида тўп сурасиз. Дастлабки кунлардан бошлаб ушбу мутахассис хусусида қандай таассуротларга эга бўлиб бормоқдасиз?
— Аввало юқорида сиз айтиб ўтган мутахассислар борасида сўз юритсам. Юрий Вазгенович мени тарбиялаган ва шу даражага чиқишимда энг катта ишни қилган мутахассис ҳисобланади. Айнан у инсон туфайли анча тажрибага эга бўлдим. Исмоилов ҳам ёмон мураббий эмас. Клубга келган кунидан бошлаб, футболчилар билан муносабатларини яхшилаб борди. Иккисини ҳам бир-биридан ажратмайман. Россиялик мутахассис тўғрисида гапирар эканман, Хомяков менда ёмон таассурот қолдирмади. Машғулотлари ҳам қизиқарли, ўйинчиларни ҳеч ҳам ажратмаслиги менга манзур бўлди. Ҳаммани бирдек кўриб, ҳазиллашиб турар экан. Ҳаракатларимни ижобий баҳолади ҳамда клубда қолишимга имконият эшикини очиб берди. Эндиликдаги навбат менга келди ҳамда уни ишончини тўлиқ оқлаш учун қўлимдан келганча ҳаракат қилмоқчиман.

— «Машъал» клубида ҳам худди фарғоналиклардаги каби кескин рақобат бор. Буни ҳис қилаётган бўлсангиз керак?
— Рақобат қайси жамоада йўқ деб ўйлайсиз? У хоҳ «Нефтчи» бўлсин, хоҳ «Машъал» барчасида ўзига яраша рақобати бўлади. Соғлом рақобатни бўлгани бизнинг фойдамизга яхшироқ деб ҳисоблайман. Янги мавсум бошланишига бироз вақт бор. Машғулотларда, назорат учрашувларида майдонга чиқиб, мураббийни ишончини оқлаб борилса, ўйлайманки, кўзланган мақсадга эришилса бўлади. Ҳаммаси ўзимга боғлиқ. Янада кўпроқ куч билан ҳаракатни бўшаштириб юбормасдан, асосий таркибга муносиб бўлишга ҳаракат қилсам, ўйлайманки, бу ердаги ишларим ёмон бўлмасди.

Иззатбек суҳбатлашди.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 21:15, 16.01.2015. Ўқилди: 3557 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик