Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба.

      • 20.04.2025 00:00
      • Лас-Пальмас
      • 1:0
      • Атлетико
      • 20.04.2025 17:00
      • Вальядолид
      • 2:3
      • Осасуна
      • 20.04.2025 19:15
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Реал Сосьедад
      • 20.04.2025 21:30
      • Севилья
      • 1:1
      • Алавес
      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
  • Бундеслига
      • 20.04.2025 14:23
      • Ҳанновер-96
      • 0:0
      • Штутгарт
  • Суперлига
      • 20.04.2025 17:45
      • Андижон
      • 1:2
      • Динамо
      • 20.04.2025 18:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Сўғдиёна
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 20.04.2025 18:00
      • Эмполи
      • 2:2
      • Венеция
      • 20.04.2025 21:00
      • Болонья
      • 1:0
      • Интер
      • 20.04.2025 23:45
      • Милан
      • 0:1
      • Аталанта
      • 21.04.2025 21:00
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 20.04.2025 18:00
      • Фулхэм
      • 1:2
      • Челси
      • 20.04.2025 18:00
      • Ман. Юнайтед
      • 0:1
      • Вулверхэмптон
      • 20.04.2025 18:00
      • Ипсвич
      • 0:4
      • Арсенал
      • 20.04.2025 20:30
      • Лестер
      • 0:1
      • Ливерпуль
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 20.04.2025 20:00
      • Ўзбекистон
      • 2:0
      • Саудия Арабистони

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 32 73
2 Реал Мадрид 32 69
3 Атлетико 32 63
4 Атлетик Бильбао 32 57
5 Вильярреал 31 52
6 Бетис 31 48
7 Мальорка 32 44
8 Сельта 32 43
9 Реал Сосьедад 32 42
10 Райо Вальекано 32 41
11 Осасуна 32 41
12 Хетафе 32 39
13 Эспаньол 31 38
14 Валенсия 32 38
15 Севилья 32 37
16 Жирона 31 34
17 Лас-Пальмас 32 32
18 Алавес 32 31
19 Леганес 32 29
20 Вальядолид 32 16

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Эспаньол 1-0 Хетафе
32-тур Райо Вальекано 1-1 Валенсия
32-тур Барселона 4-3 Сельта
32-тур Мальорка 0-0 Леганес
32-тур Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
32-тур Вальядолид 2-3 Осасуна
32-тур Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
32-тур Севилья 1-1 Алавес
32-тур Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

27/04 19:15 Вильярреал - Эспаньол

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21611 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      14:05 Новости футбола.
      14:10 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      16:10 Новости футбола.
      16:15 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      18:15 Новости футбола.
      18:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
      20:20 Новости футбола.
      20:25 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      22:30 Новости футбола.
      22:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      23:35 Новости футбола.
      23:40 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      14:10 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      15:00 "География спорта". Кольский полуостров.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Сноубординг. Чемпионат мира в Швейцарии. Слоупстайл.
      18:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      19:00 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      21:20 Д/с "Век нашего спорта".
      21:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      22:15 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:50 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      01:30 "География спорта". Кольский полуостров.
      02:00 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:35 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      04:45 "Парусный спорт".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости.
      12:05 "Лица страны". Эдуард Трояновский.
      12:25 "География спорта". Ростов-на-Дону.
      12:55 "География спорта". Саранск.
      13:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      20:55 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC Fight Night в Омахе, США. Дакота Кокрейн против Маркуса Эдвардса.
      22:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Парма" - "Ювентус". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Фестиваль экстремальных видов спорта "Прорыв" в Москве.
      03:55 Д/ф "Энди Маррей".
      04:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 1 в Кэцяо, Китай. Женщины. Болдеринг. Финал.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Олдимизга қўйилган вазифани бажара олмаганимиз учун мухлислардан узр сўрайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубоги-2015даги иштироки ва келгуси режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда ЎФФ Терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов ва Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

Асқар Толибжонов:
— Бошланаётган футбол мавсуми билан табриклайман. Ҳали клубларимиз мавсумга киришмасдан олдин терма жамоамиз йирик мусобақада иштирок этиб қайтишди. Терма жамоанинг иштироки борасидаги фикрлар билан мураббийимиз ўз фикрларини билдиради. Бошқа терма жамоаларимиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, февраль ойида Ўзбекистон U22 терма жамоаси Таиланддаги Қирол кубогида иштирок этади, ёшлар терма жамоамиз ҳозирда Туркияда бир қанча ўртоқлик ўйинларида иштирок этмоқда.

Шунингдек, МТЖнинг Осиё кубогидаги ўйинлари мураббийлар штаби томонидан таҳлил қилинмоқда. ОСиё кубогидаги тажриба кейинги мусобақаларда асқотади деб ўйлайман. Терма жамоамиз ЖЧ-2018 саралаш босқичини бошлайди. Ҳозирда тайёргарлик режасини ишлаб чиқилмоқда. Қуръа ташланиб, рақиблар аниқ бўлгандан кейин режага сўнгги ўзгаришлар киритилиб, янада аниқлик киритилиб, кенг оммага маълум қилинади.

Миржалол Қосимов:
— Яхши ниятлар билан Австралияга йўл олдик. Совринли ўринларни эгаллашни ният қилгандик. Тўғри, Хитойга қарши ўйинимиз қониқарсиз бўлди. Ўйиндан ўйинга кучайиб бордик. Чорак финалда қитъамизнинг энг кучли жамоаси билан тўқнаш келиб, бу жамоани мағлуб этишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Ўйин томонлама бу жамоага ютқазмадик. Йигитлар майдонга ёниб тушди. Юртимиз шаънини ҳимоя қилдик. Натижадан қониқмадим. Мухлисларни ранжитдик. Ўзим номидан, қониқарсиз натижа учун футболчилар номидан мухлислар ва журналистлардан узр сўрайман.

Ушбу йилдан ЖЧ-2018 саралаш ўйинларини бошлаймиз. Қуръадан кейин режалар аниқ бўлади. Март ойида иккита ўртоқлик ўйинини ўтказамиз: 27 март куни Жанубий Корея, 31 мартда эса Япония билан.

— Терма жамоага номзод футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича клублар футболчиларнинг ҳолатини назорат қилиб, уларга керакли юкламаларни бериб бориш бўйича назорат ишлари олиб борилмоқдами?
А.Толибжонов: — Фикрингизга қўшиламан, футболчининг жисмоний тайёргарлиги ҳозирги кунда биринчи планга чиқмоқда. Бу борада терма жамоага номзод футболчиларнинг клубларига керакли топшириқлар берилган. Жойларда бу режа бажарилмоқда. Бу режа барча жойда 100 фоиз бажарилмоқда деб айта олмайман, аммо буни назорат қилиб турибмиз. Бундан ташқари, мураббийлар штаби ҳам клубларнинг ўйинларини кузатиб бориш орқали терма жамоага номзод футболчиларнинг ҳолатини кузатиб боришади.

Миржалол Қосимов:
— Ҳозирда терма жамоа қанча иқтидорли ва техникаси юқори бўлмасин, жисмоний ҳолати юқори бўлмаса, у майдонда ўзини кўрсата олмайди. Табиийки, барча футболчилар аввало ўз жамоаларида тайёргарликка эга бўлишади. Масалан, ҳисоб-китобларга кўра, футболчиларимиз Осиё кубогининг гуруҳ босқичида ҳар бир футболчи гуруҳ босқичида 10 километрдан ортиқ масофани босиб ўтишди. Корея билан ўйинда 13-14 километрдан югуришди. Бу жуда яхши кўрсаткич. Афсуски, Олий лигада ўйинларида бўлади, унда футболчи бор-йўғи 5-6 километр югуриш — бу жуда паст кўрсаткич. Рақамлар шуни кўрсатдики, биз ўйиндан ўйинга кучайиб бордик.

Жанубий Корея билан сўнгги 3та муҳим ўйинларда рақибни юта олмаяпмиз. Бунинг сабаби нимада? Ўйинни таҳлил қиладиган бўлсак, аввалги ўйинларга қараганда, бу галги чорак финалда яхши ўйнадик. Биз нечта гол ўтказиб юбориш эмас, фақат ғалаба учун ўйнагандик. Эътибор берган бўлсангиз, биз билан ўйинда кореяликларнинг кўпгина ўйинчилари томири тортишиб қолди. Муҳими ёш фтуболчиларимиз — Рашидов, Муҳаммадиев, Сергеев муҳим ўйинларда ўзларини йўқотиб қўйишмади. Кучли жамоа билан ўйинда шунча имконият яратганимизни ўзи катта гап.

— Жанубий Кореяга қарши ўйинда Сервер Жепаровнинг майдонга тушмагани хато бўлди деб ҳисоблайсизми?
- Йўқ. Танганинг орқа томони бор, Жепаров Корея футболини яхши билгани билан, корейслар ҳам Серверни яхши билишарди. Биласизми, футболда таҳлил қилишдан осон нарса йўқ. Масалан, Саудия билан ўйинда Шодиев тушиб гол урмаганида, нима учун Шодиев, Сергеев эмас, деган гап бўларди.

— Асқар ака, сўнгги пайтларда биз учун тажриба тўплаш вазифасини ўтайдиган мусобақалар кўпайиб кетмаяптими? Ҳукумат томонидан берилган эътибор, натижа кўрсатиш учун етарли эмасми?
Толибжонов: — Федерация раҳбарияти ҳар қандай терма жамоа билан ўртоқлик ўйинини ўтказиш учун шароит яратиб берган. Бунга рухсат бор. Ўтган йили бир нечта ўртоқлик ўйинлари учун рақиб танлаганимизда Осиё кубогидаги рақибларимизни инобатга олгандик. Бир нечта Европа жамоаларига мурожаат қилганимизда, улар Тошкентга келишга рози бўлишмади ёки жуда катта маблағ талаб қилишди. Ёки муддат борасида келиша олмаган жойларимиз бўлди.

Тўғри айтасиз, ЖЧ, Олимпиадага бир қадам қолганда қоқилдик. Ҳеч кимга, ҳакамлар, иқлим, майдонларни баҳона қилмоқчи эмасман. Мен шахсан терма жамоалар маркази раҳбари сифатида терма жамоамизнинг Осиё кубогидаги ўйинидан қониқдим. Келажакда ўйинларига умид қилишимиз мумкин бўлган футболчилар бор. Таркибда ўзгаришлар бўлади.

— Қосимовнинг ёнига кучли мутахассисни олиб келиш ёки мураббийнинг ўзини Европага малака оширишга юбориш масаласини кўрилмаяптими?
— Миржалолни ёнида юрган мутахассислар катта футболдан чиққан мутахассислар ҳисобланади. ЎФФ президенти билан учрашувда нафақат миллий терма жамоа, балки бошқа терма жамоаларга хорижлик тажрибали мутахассисларни жалб қилиш масаласи қўйилди. Фақат ўша маслаҳатчи мураббийни Қосимовнинг ўзи танлайди. Агар керак бўлса, терма жамоа бош мураббийи малакасини ошириш масаласини ҳал қилиш мумкин.

— Сўнгги пайтларда ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимизнинг ЖЧда иштирок этаётгани ўзбек футболида ютуғи. Ёшлар ва ўсмирларимиз ЖЧда иштирок этганидан кейин қайсидир футболчига Европанинг қайсидир жамоаси қизиқиш билдиргани ҳақида миш-миш чиқади, аммо у амалга ошмайди. Масалан, Ж.Кореянинг бизга қарши ўйнаган 11 нафар футболчисидан 10 нафари легионерлар эди. Бизнинг футболчилар нима учун Россиядан уёғига ўта олмаяпи?
— Аввало ўсмирлар ва ёшларимизнинг яхши натижалар қайд этаётгани бу — ҳукуматимизнинг эътибори меваси. Биз ўйнаган пайтда терма жамоа ўйинларига йиғинсиз борардик. Ҳозир эса ўсмирлар, ёшларимиз ойлаб, ҳафталаб йиғин ўтказишади. Бунинг оқибатида натижалар яхши бўлмоқда.

Мен ҳамиша футболчиларимизнинг хориж чемпионатларида ўйнаш тарафдори бўлиб келганман. Шунда футболчиларимиз ўсишади. Ҳозирги кунда футболчиларимизга нисбатан хорижда қизиқиш паст экан, демак, миллий чемпионатимизни кучайтиришимиз керак. Футболчилар аввало ўз клубларида пишиб етилади. Шунингдек, миллий чемпионатга келаётган легионерлар кучли бўлиши керак, маҳаллий футболчиларга уларга қараб ўсиши керак.

— Биз 1989 ва 1993 йилдаги футболчиларни йўқотиб бўлдик. Бунинг сабабларидан бири футболчи кўп вақтини терма жамоадаги йиғинларда ўтказади ва клуб мураббийи унга асосий таркибда ўйин бермай қўяди. Қачон бундай йўқотишга чек қўйилади. Бунинг учун қачон тизим ишлаб чиқилади?
— Ўринли савол. Терма жамоаларга шароит яратиш мақсадида ҳақиқатан ҳам футболчилар ўз клубидан кўра кўпроқ ёшлар терма жамоаларида бўлиб қолишмоқда. Натижада улар ўз клубларида ўринларни йўқотиб қўйишмоқда. Аммо бундай футболчиларнинг ўзларининг ҳам айблари бор. Улар баъзида юлдузлик касалига чалиниб қолишади. 2015 йил тақвими, терма жамоалар мураббийлари ва ЎФФ бош директори Магометов биргаликда тузиб чиқилади. Барча жиҳатлар инобатга олинади.

— Ўйинчилар Олий лигага қайтганидан кейин яна паст савиядаги ўйинлар иштирок этиш орқали ўз маҳоратини йўқотиб қўяди. Демак, терма жамоадаги уларнинг формасини қайтадан тиклашингизга тўғри келади. Бундан хавотир олмаяпсизми?
— Ҳозир бўлаётган фикрлардан кейин битта нарсани ўйлаб қолдим. Балки клубларда ҳар битта ўйинда ёшларнинг таркибда ўйнашини мажбурий қилиб қўйиш керакдир?


— Осиё кубогига қуръа бундан бир аввал ташланганди. Ўшандаёқ жамоамиз чорак финалда Жанубий Корея билан ўйнаши аниқ эди. Демак, бир йил давомида барча эътибор, режа ва стратегия чорак финалда Кореяга қарши бўладиган ҳаёт-мамот жангига қаратилган эди. Осиё кубогида эса сиз дастлаб 2та ўйинда бошқа таркиб, кейинги ўйинларда бошқа таркибни танлаганингиз, сиз танлаган режанинг хомлигини блдирадими?
— Ҳамиша, олдиндан қилинган режа бўйича барча нарса бўлавермайди. Баъзан унга йўл-йўлака ўзгартиришга тўғри келади. Корея билан ўйин давомида Одилнинг жароҳат олиши режамизга ўзгартириш киритди. Одил ўйнаётганда режа бошқачароқ бўлиши керак.

— ЎФФ раҳбарияти ўртоқлик ўйинлари учун пулни аямаслигини таъкидлаяпмиз. Қанча пул кетса ҳам Тошкентда кучли терма жамоа билан ҳеч бўлмаса битта ўртоқлик ўйинини ташкил этишнинг иложи борми? Масалан, яхши маркетинг юритилса, ўйинга сотиладиган чипталар орқали ўша харажатни оқлаш мумкин...
А.Толибжонов: — Баъзида терма жамоалар ҳаддан ташқари кўп пул сўрашади, масалан, 5-7 миллион доллар маблағ сўралган пайтлар ҳам бўлган. Бу реал сумма эмас, ҳаддан ташқари кўп. Шунга қарамай, агар вазият тақозо қилса, биз Тошкентда шундай ўйин ташкил қиламиз. Январь ойида 37та давлатга ўртоқлик ўйинларини ўтказиш бўйича мурожаат қилганмиз. Бундан ташқари, шундоқ ҳам 2015 йил давомида Тошкентда 4та расмий ўйин ўтказамиз.

М.Қосимов: — Япония терма жамоаси бош мураббийининг шахсан ўзи Ўзбекистон билан ўйнашни истади. Ўзи март ойидаги ФИФА кунларида Тошкент ўйин ташкил этишни истагандим. Барча томонини инобатга олиб, Япония вариантини танладик. Бундан ташқари, биз ўзимиз Жанубий Кореяга ўйин ўтказиш таклифини билдирдик. Корея 27 март санасига бошқа жамоа билан ўйини борлигига қарамай, ўзининг режалари ўзгартириб, рақибга рад жавобини бериб, бизнинг таклифимизни қабул қилди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:51, 29.01.2015. Ўқилди: 14471 марта. Фикрлар: 154 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Барселона Роберт Левандовски 25
2 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
3 Осасуна Анте Будимир 18
4 Барселона Рафинья 15
5 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 15
6 Вильярреал Айосе Перес 14
7 Атлетико Хулиан Альварес 14
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Алавес Кике Гарсия 12
10 Севилья Доди Лукебакио 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.