"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимович ва голландиялик журналист ўртасида қизиқ ҳолатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Журналист: Одамлар сиз ва Эдинсон ўртасидаги қийин муносабат ҳақида гапиришмоқда... Златан: Одамларми ё сизми? Журналист: Кўплаб матбуот вакиллари. Златан: Одамларми ё сизми? Журналист: Мен одамлар билан сизларнинг ўзаро муносабатингиз ҳақида гаплашдим. Ҳақиқатда қандай? Златан: Сиз мендан кўпроқ нарса биладиганга ўхшаяпсиз. Журналист: Йўқ, йўқ. Мен билмайман. Златан: Ахир бу ҳақда мен эмас, сиз ёзяпсиз-ку? Журналист: Мен сиздан жавоб кутяпман. Златан : Аммо сиз ҳамон бу ҳақида ўйлаяпсизми? Мен қаердан биламан? Журналист: "Мен қаердан биламан? " Сиз бу ерга ўтганингиздан буён кўп гол уряпсиз, аммо майдондалигингизда тўп узатишларини сўрамайсиз. Златан: Сиз футболни мендан яхши тушунасизми? Журналист: Йўқ. Златан: Унда нега бу ҳақда гапиряпсиз? Журналист: Буни сиздан сўрадим. Мен ўз ишимни қиляпман. Златан: Сиз журналистмисиз ёки телеоператор? Журналист: Мен журналистман. Златан: Унда нега елкангизда камера турибди? Телеоператорингиз бўлиши керак-ку? Журналист: Менинг хўжайиним хоҳлайдики… Златан: Демак, бюджетингиз кўтармайди? Журналист: Ҳа. Златан: Ўзаро муносабатлар аъло даражада. Бундан яхшиси бўлмайди. Бу менинг жавобим.
Манба: futbol24.az
Киритилди: 15:09, 03.02.2015. Ўқилди: 5849 марта. Фикрлар: 5 та.