Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Санжар Турсунов: «Бизда ҳозир Макс каби ҳужумчилар йўқ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов айни вақтда "Ворскла" билан Туркияда йиғин ўтамоқда. Ярим ҳимоячи украиналик журналистларга Осиё Кубоги бўйича интервью берди.

- Санжар, ўзбек мухлислари терма жамоадан яхшироқ натижа кутишган бўлса керак?
- Албатта. Ўзимиз ҳам камида тўрт йил олдинги натижани яхшилашни ва медаллар билан қайтишни режалаштиргандик. Аммо омадимиз келмади. Чорак финалда ёмон ўйнамадик, аммо қўшимча бўлимда кореяликларга имкониятни бой бердик.

- Украинада Ўзбекистон терма жамоасини Максим Шацких орқали яхши биладилар. Жамоангизга тўпурар ҳужумчи етишмадими?
- Бу ҳужумчининг тажрибаси бизга қўл келган бўларди, албатта. Бизда Макс каби тўпурар ҳужумчи йўқ ҳозир. Аммо ёш ва иқтидорли футболчилар бор ва улар келажакда албатта ўзларини кўрсатадилар.

- Бизнинг эски танишимиз – “Днепр”нинг собиқ футболчиси Виталий Денисовнинг ишлари қандай?
- Ажойиб. Виталик – терма жамоамиз етакчиларидан бири ва Австралияда кучли ўйин намойиш қилди. У билан болаликдан танишмиз. Етти ёшдан бирга ўйнаганмиз. Яқинда эски видеолавҳа топиб олдик, унда болаликдаги мураббийимиз “Динамо”га қарши ўйин олдидан бизга кўрсатма бераётгани ёзиб олинган экан. Ўшанда биз 11 ёшли бола эдик ва Украинадаги мусобақада ғолиб чиққанмиз. Ғалабадан сўнг “Динамо” бизнинг таркибдан 7 нафар болани танлаб олиб, ўз мактабига таклиф қилганди. Аммо ота-онамиз уйдан узоққа қўйиб юборишмаган.

- Терма жамоангизда легионерлар кўпми?
- Етарлича. Тўрт йил олдин кам эди, аммо Қатардаги мусобақада муваффақиятли ўйнагач, йигитларни хорижга таклиф қила бошладилар.

- Австралиядаги мусобақа ташкилотчилиги ёқдими?
- Ҳа, ҳаммаси юқори савияда эди. Стадионлар яхши экан. Аммо шунга қарамасдан Австралияда футбол биринчи ўринда турмаслиги сезилиб турди. Уларда кўпроқ регби, крикет ва теннисни қадрлашади. Айни ўша вақтда Австралияда Осиё Кубоги билан биргаликда теннис бўйича Австралия очиқ чемпионати ҳам ўтказилаётган эди.

- Австралия терма жамоасининг ғалабаси ҳайрон қолдирдими?
- Умуман олганда, кўпчилик Япония ғолиб чиқишини кутаётган эди. Аммо улар сенсацион тарзда чорак финалда БААга мағлуб бўлдилар. Австралия терма жамоаси ҳам анча кучли, улар тўрт йил олдин финалда ўйнаган эдилар.

- Финалда Кореяга мухлислик қилдингизми?
- Йўқ, мен финални томоша қилмадим. Ўша вақтда “Ворскла” йиғини учун Туркияга йўл олаётгандим. Кейин қисқа лавҳалар томоша қилдим ва ўйланиб қолдим. Жанубий Корея бизга қарши кечган ўйинда қай даражада омадли бўлса, финалда ўша омад улардан юз ўгирибди. Улар ҳам қўшимча бўлимларда мағлуб бўлдилар.

- Финал ўйинини ҳамюртингиз Равшан Эрматов бошқармагани ҳайрон қолдирдими?
- Ҳа, бу ҳаммани ҳайрон қолдирди, чунки у Осиёнинг энг яхши ҳаками бўлиб турибди. Аммо у Осиё Кубоги очилиш ўйинини бошқарган эди. Умуман олганда эса, Австралияда ҳакамлик у қадар юқори савияда бўлмади. Мен ўзимизни оқламоқчи эмасман, аммо ҳакамлик борасида саволлар жуда кўп бўлди.

- Ўйинлар ва машғулотлардан бўш вақтларингизда Австралия табиати билан танишдингизми?
- Бизда вақт кўп бўлмади, чунки ҳар бир ўйинни турли шаҳарларда ўтказганимиз туфайли мудом у ёқдан бу ёққа учишга тўғри келди. Аммо баъзи нарсаларни кўришга улгурдик.

- Кенгуру томоша қилдингизми?
- Албатта. Ҳайвонот боғига бордик. Аммо ўзимиз кутганимиздек икки метрли кенгуруларни кўра олмадик, у ерда фақат кичик кенгурулар бор экан (кулади). Яна Сиднейдаги машҳур опера театрига ҳам бордик. Австралия – чиройли мамлакат.

- Энди Ўзбекистон терма жамоасининг режалари қандай?
- Жаҳон чемпионатига бориш вақти келди, деб ўйлаймиз. Охирги саралашда бизга бирозгина етмай қолган эди. Умид қиламанки, келгуси сафар имкониятни қўлдан чиқармаймиз.

- Таъбир жоиз бўлса, кемадан тушганингиз заҳоти яна байрамга тутилдингиз. Қишда бироз бўлса ҳам дам олдингизми?
- Йўқ (кулади). Украинада биринчи давра якунига етгани ҳамоно терма жамоа йиғинига жўнаб кетдим. Шундай экан, дам олишга мутлақо фурсат бўлмади. Аммо шунга қарамасдан бош мураббий Василий Сачкога раҳмат айтмоқчиман. У менга бу ерда, Туркияда бироз нафас ростлашга имкон берди. Ҳозир жамоа билан бирга бўлсамда, машғулот ўтамаяпман, дам олиб, куч тўпламоқдаман. 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 01:44, 08.02.2015. Ўқилди: 6049 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик