Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ла лига. «Барселона» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

"Барселона"ни тўхтатиш жуда қийин ишга айланиб бормоқда. Жамоа январь ойи бошида "Реал Сосьедад"га ютқазиб қўйганидан кейин кетма-кет 9та ўйинда ғалаба қозонмоқда.

"Реал Мадрид" кеча ютқазиб қўйгани ҳам "Атлетик Бильбао"дек мураккаб рақибга қарши ўйинда каталонияликларнинг мотивациясини кучайтиргани бор гап. Бильбаоликлар кучли прессинг орқали рақибга ўз ўйинини кўрсатиш имкониятини бермаслик эвазига ижобий натижага эришмоқчи бўлишди. Аммо Энрикенинг ютуғи шундаки, у "Барса"га қарши ҳужумни, камсонли ҳужумларда гол ура олишни ўргатди. "Бильбао" эса ана шундай "қопқон"га тушди.

"Барселона" ўз эга бўлган дастлабки имкониятни голга айлантирди. Месси томонидан йўлланган жарима зарбаси рекошет ҳолатида мезбонлар дарвозасига бориб тушди. Шундан кейин ҳам "кўк-анорранглилар"нинг иши осонлашди деб айтиш қийин. "Атлетик" қаршилик кўрсатишда давом этди. Масалан, меҳмонлар посбони Адурис томонидан йўлланган зарбаларнинг бирини қийинчилик билан қайтарган бўлса, битта зарбани устун ўзига қабул қилди.

Умуман олганда, бугунги ўйин Мессининг "бенефиси"га айланиб кетди. У ўз ҳисобига 2та гол ёзди, 2та голга ассистентлик қилди ва яна битта голни ўзи бошлаб берди. Ундан ташқари, унинг узатмаларидан кейин Неймар ва Суарес бир нечта голлари уришлари мумкин эди.

Ҳисоб 1:4га етганидан кейин ҳам "Атлетик" курашишда давом этди ва битта жавоб тўпини уришга муваффақ бўлди. Аммо мезбонлардан майдонда бир киши кам бўлиб қолишганидан кейин ташаббус тўлалигича "Барселона" томонига ўтди. Педро жамоасининг бешинчи голини уришга муваффақ бўлди.

Муҳим ғалабадан кейин каталонияликлар ўз очколарини 53тага етказишди. Энди "Реал" ва "Барселона" орасидаги фарқ атиги 1 очкони ташкил қилмоқда. "Атлетико" эса 50 очко билан икки грандни қувишда давом этади. Буёғига чемпионлик учун кураш кескин тус олди.

Испания чемпионати, 22-тур
Атлетик – Барселона 2:5 (онлайн трансляция)
Голлар: 0:1 – 15 Месси, 0:2 – 26 Суарес, 1:2 – 59 Рико, 1:3 – 62 Месси, 1:4 – 64 Неймар, 2:4 – 66 Адурис, 2:5 – 86 Педро.
Атлетик – Ирайсос, Эчейта, Сан Хосе, Лапорт, Баленсиага (Ауртенече, 52), Лопес, Рико, Сусаета (Беньят, 69), Де Маркос, Муниаин (Гурпеги, 78), Адурис.
Барселона – Браво, Дани Алвес (Адриано, 69), Пике, Альба, Матье, Хави (Рафинья, 74), Бускетс, Ракитич, Неймар, Суарес (Педро, 80), Месси.
Огоҳлантиришлар: Баленсиага (40), Дани Алвес (45), Лопес (69), Гурпеги (90).
Четлатиш: Эчейта (75).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:49, 09.02.2015. Ўқилди: 9406 марта. Фикрлар: 23 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик