Олимпиада ўйинлари саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия аёллар терма жамоаси 6-12 февраль кунлари Эронда навбатдаги йиғинини ўтказди.
Вячеслав Солохо бош мураббийлигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мазкур йиғин давомида мезбон - Эрон олимпия терма жамоасига қарши 3та ўртоқлик учрашувида майдонга тушди, деб хабар беради ЎФФ расмий сайти.
Дастлаб, 8 февраль куни ўтказилган учрашувда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув эса 10 февраль куни ўтказилди ва бу учрашув ҳам Вячеслав Солохо жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди - 5:1. Терма жамоалар ўртасидаги сўнгги ўртоқлик ўйини эса 12 февраль куни бўлиб ўтди ва унда ҳисоб очилмади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия аёллар терма жамоаси 11-15 март куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган 2016 йилги Олимпиада ўйинлари саралашида иштирок этади. Мазкур саралаш баҳсларида Ўзбекистон Иордания, Гонгконг ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).