Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мэйуэзер - Пакьяо жанги учун сотувга чиқарилган чипталар 15 дақиқа ичида сотиб бўлинди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Лас-Вегасда шу йилнинг 2 май куни америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер ва филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо ўртасида бўлиб ўтадиган жанг учун сотувга чиқарилган чипталар 15 дақиқа ичида сотиб бўлинди. Бу ҳақда USA Today нашри хабар берди.

Чипталар Мэйуэзернинг бу жангни ўтказиш бўйича шартномани имзолагани ҳақида маълумот пайдо бўлганданкейин сотувга чиқарилди ва деярли бир зумда сотиб бўлинди.

Бундан ташқари, учрашув ўтказиладиган MGM Grand меҳмонхонасидаги барча хоналар 1 ва 2 май кунлари учун бир неча дақиқа ичида банд қилиб қўйилди. Бу саналар учун меҳмонхона хоналарида бир кечани ўтказиш нархи 615 долларгача кўтарилиб кетган.

Жанг ўтказиладиган спорт саройининг сиғими 17 минг ўриндан иборат. Бироқ трибуналардаги баъзи бир ўзгартиришларни амалга ошириб, унинг сиғимини 18 мингтагача ошириш мумкин. Мэйуэзер 2007 йилнинг март ойидан бошлаб ўзининг жангларини фақат MGM Grand меҳмонхонасида ўтказиб келади.

Маълумот учун, бу жангни ўтказиш бўйича музокаралар ярим йил давом этди. ОАВларнинг хабар беришича, Пакьяо гонорар олишда 40 фоизга 60 фоиз нисбатда Мэйуэзер ҳисобига ён босишга тўғри келган. Филипинллик боксчи, шунингдек, допинг-тест топширишга рози бўлган. Боксчилар ярим ўрта вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBA) ва Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) таснифлари бўйича чемпионлик камари учун жанг қилишади.

24 февралда 38 ёшга тўладиган Мэйуэзер профессионал рингда ўтказган барча 47 жангини ғалаба якунлаган. 36 ёшли Пакьяо 64 та жангдан 57 тасида ғалаба, 5 тасида мағлубият ва 2 тасида дуранг натижага эришган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 13:51, 22.02.2015. Ўқилди: 5681 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик