Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Мальорка 22 24
15 Севилья 22 24
16 Хетафе 22 23
17 Валенсия 22 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
22-тур Мальорка 4-1 Севилья

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Моуриньо билан Бланнинг нимаси умумий? Улар иккиси ҳам истарасиз". Ҳафтанинг энг яхши ўнта иқтибоси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"СЭ" ҳафта давомида футболчилар ва мутахассислар томонидан айтилган иқтибослар ўнлигини эълон қилди.

РОНАЛДО, икки карра "Олтин тўп" соҳиби:
(Майдонга қайтиши ҳақида.) "Режаларим ўзгармаган - озишим керак ва шу билан машғулман".


Луиш ФИГУ, ФИФА президентлигига номзод:
(Криштиану Роналду ҳақида.) "У ҳам одам. Унинг ҳар бир ўйинда гол ура олмаётгани нормал ҳолат. Унданда идеалроқ ўйинчи йўқ".


Лионель МЕССИ, "Барселона" ҳужумчиси:

(Қариш ҳақида.) "Мен 17, 18, 19, 20 ёки 21 ёшдамасман, танам зўриқишларни ҳис қилмоқда. Мен қарияпман, бу сезилмоқда. Ҳозир ўзим билан шуғулланишим учун катта куч керак бўляпти. Нима ейишга ҳам эътибор қаратиш керак. Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам катта тажриба тўпладим. Қариган Мессининг аломатлари кўринмоқда, аммо кўп эмас. Ҳозир мени "Барселона"да ҳамма нарса қониқтирмоқда".


Руди ГАРСИЯ, "Рома" бош мураббий:
(Сейду Думбия ҳақида.) "Хавотир олишим учун сабаб йўқ. У ўзига бўлган ишончга эга бўлиши учун, фақат гол уриши керак".

Тибо КУРТУА, "Челси" дарвозабони:
(Неманья Матичнингчетлатилиши ҳақида.) "Унинг оёқлари қандай қайрилганини ҳам кўрди. Унинг реакцияси ўзининг оёғини синдирмоқчи бўлган одамга нисбатан эди. Неманья ёмон иш қилди деб ўйламайман".

АНДЕРСОН, "Интернасионал" яримҳимоячиси:
(Баланд тоғлар ҳақида.) "Ўлиб қолай дедим. Ҳаммаси Боливияга қўнганимизданоқ бошланди. Мен ҳеч қачон баланд тоғлар орасида ўйнамаган эдим. Эквадорга арши ўйинда шунга ўхшаш бўлган эди, аммо бу қадар баланд эмас эди, бунинг устига ўшанда захирада қолган эдим. Даҳшат. Югурасан, югурасан, аммо жойингда турган бўласан".

 

Андреа ПИРЛО, "Ювентус" яримҳимоячиси?
(Мақсадлари ҳақида.) "Мен "Ювентус"га ғалаба қозониш учун ўтдим. Биз бир неча совринлар ютишга эришдик. Аммо энди, навбатдаги қадамни қўйишимиз керак. Фаолиятим сўнгида яна бир марта чемпионлар лигасини ютмоқчиман"

Эрнан КРЕСПО, "Парма" ёшлар жамоаси бош мураббийи:
("Парма"нинг молиявий аҳволи ҳақида.) "Ҳозирча, "Сампдория"га қарши сафар учрашуви учун клубда пул топишини билмаймиз. Клубда иссиқ сув йўқ, совуқ сувга ювинишга тўғри келяпти. Бундан ўйинчиларнинг тоби қочмоқда. Бу жуда ачинарли".

Оливье ЖИРУ, "Арсенал" ҳужумчиси:
(Алексис Санчес ҳақида.) "Биз бу чилилик ўйинчига лақаб топдик: Duracell".

Давид ЛУИЗ, "ПСЖ" ҳимоячиси:
"Моуриньо ва Бланнинг ўхшаш томонлари? Улар иккиси ҳам истарасиз".

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 21:58, 23.02.2015. Ўқилди: 5318 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.