Сербия терма жамоаси Серб республикаси терма жамоаси билан ўйнайди
Сербия терма жамоаси Серб республикаси терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади, дея хабар беради Сербия терма жамоаси расмий сайти.
Учрашув 15 июнь куни Серб республикаси пойтахти - Баня-Лука шаҳрида ўтказилади. Босния ва Герцеговина футбол федерацияси бу учрашувнинг ўтказилишига қарши эмас.
"Бу учрашув икки томоннинг келишуви натижасида ташкил этилмоқда. Сербия футбол ассоциацияси мудатни 15 июнга белгилади. Сербия терма жамоаси ўйиндан бир кун олдин Баня-лукага етиб келади ва шаҳар стадионида шуғулланади", - дейди Серб республикаси ФФ бош котиби Родолюб Петкович.
Бу учрашув дастлаб ўтган йилнинг 4 сентябрига мўлжалланган эди.
Манба: football.kulichki.net

Серб республикаси - Босния ва Герцеговина ҳудудидаги давлат. У 1995 йил Дайтон келишуви натижасида ташкил топган. Пойтахти - Баня-Лука. Майдони 24 605,7 км². Аҳолиси — 1 326 991 киши.
Киритилди: 19:57, 05.03.2015. Ўқилди: 4613 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).