Лондоннинг "Арсенал" жамоаси Премьер-лиганинг 21-турида жуда ишончли ғалабани қўлга киритди. "Эмирейтс"да "Сток Сити"ни қабул қилган лондонликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 3та тўп йўллашди.
Киритилди: 20:21, 11.01.2015. Ўқилди: 5205 марта. Фикрлар
сони: 4 та.
Бугун Италия "А" сериясидан ўрин олган яна бир учрашув бўлиб ўтди. Ўз майдонида "Дженоа"ни қабул қилган "Интер" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилди: 19:47, 11.01.2015. Ўқилди: 3424 марта. Фикрлар
сони: 14 та.
“Барселона” жамоаси раҳбарияти аъзоларидан бири жамоада рўй бераётган муҳит ҳақида испан нашрларидан бирига маълум қилган. sport.es нашрида маълумот берган шахс ўзинининг кимлигини махфий қолдиришни сўраган.
Киритилди: 19:35, 11.01.2015. Ўқилди: 12054 марта. Фикрлар
сони: 190 та.
Бугун Испания Ла Лигаси 18-туридан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтди.
Киритилди: 19:34, 11.01.2015. Ўқилди: 3037 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
Франция чемпионатининг 20-турида "Бастия"-"ПСЖ" учрашувида корсикалик мухлислар маҳаллий "Арманд Чезари" стадионида баннер кўтариб чиқдилар.
Киритилди: 18:10, 11.01.2015. Ўқилди: 5447 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
Англия Премьер-лигасининг 21-туридан ўрин олган "Арсенал" ва "Сток Сити" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланишига кўп вақт қолмади. Жамоларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди.
Киритилди: 18:09, 11.01.2015. Ўқилди: 3888 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
Италия чемпионатининг 18-турида "Милан" "Торино" меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Киритилди: 12:18, 11.01.2015. Ўқилди: 4351 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
Испания чемпионатининг 18-турида "Реал" "Эсраньол"ни қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 3:0.
Киритилди: 11:30, 11.01.2015. Ўқилди: 5488 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
Лео Месси “Барселона” учун муқаддас ҳисобланганига анча бўлди, аммо ҳозир клуб футболчи билан хайрлашиб, ўзини тўхтатишдан ҳоли бўлишнинг айни вақти.
Киритилди: 02:25, 11.01.2015. Ўқилди: 15139 марта. Фикрлар
сони: 124 та.
Бугун Англия Премьер-Лигаси 21-турининг бир қатор учрашувлари бўлиб ўтди.
Киритилди: 01:29, 11.01.2015. Ўқилди: 3602 марта. Фикрлар
сони: 2 та.
“Бавария” мураббийи Хосеп Гвардиола “Барселона”га спорт ишлари директори бўлиб қайтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган миш-мишларни инкор этди.
Киритилди: 01:36, 11.01.2015. Ўқилди: 4726 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Криштиану Роналду ва ярим ҳимоячи Гарет Бэйл ўртасида тушунмовчилик йўқ эканлигини билдирди.
Киритилди: 01:30, 11.01.2015. Ўқилди: 5831 марта. Фикрлар
сони: 4 та.
АПЛнинг 21-турида "КПР" 1:2 ҳисоби билан "Бёрнли"га имкониятни бой берганидан хабарингиз бор. Маълум бўлишича, шу тариқа "КПР" 1964-65 йиллар мавсумидан буён илк марта Англия олий дивизионининг дастлабки 10та сафар ўйинининг барчасини ютқазган биринчи жамоа бўлди. Ўша мавсумда "Сандерленд" шундай антирекорд ўрнатганди.
Киритилди: 22:36, 10.01.2015. Ўқилди: 2993 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
Англия чемпионатининг навбатдаги тури "Манчестер Сити" учун омадсиз келди. "Эвертон" майдонига сафар қилган "шаҳарликлар" 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, унинг асосий рақиби "Челси" "Ньюкасл" билан ҳисоб-китобини ғалаба билан тугатди - 2:0. Натижада турнир жадвалида Лондон шаҳри жамоаси Манчестерникидан ўзиб кетиб, 2 очколик фарқ билан яққол пешқадамга айланди.
Киритилди: 22:24, 10.01.2015. Ўқилди: 5831 марта. Фикрлар
сони: 4 та.
"Реал Мадрид" кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин, ниҳоят, янги йилдаги ғалабасини нишонлади. "Эспаньол" йирик ҳисобда мағлуб этилди, аммо Роналдуга гол уриш насиб этмади.
Киритилди: 21:55, 10.01.2015. Ўқилди: 7853 марта. Фикрлар
сони: 10 та.
Қисқа муддатли таътил олган "Ливерпуль" яримҳимоячиси Раҳим Стерлинг келаси ҳафта жамоа машғулотларига қўшилади ва 17 январь кунги АПЛнинг 22-тури: "Астон Вилла"га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр бўлади. Бу ҳақда "қизиллар" расмий сайти хабар берди.
Киритилди: 21:44, 10.01.2015. Ўқилди: 3293 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике агар якшанба куни "Атлетико"ни мағлубиятга учрата олмаса, ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга заррача парво қилмаётганини айтиб ўтди. Бироқ унинг алоҳида таъкидлашича, 44 ёшли мутахассис ўз қўл остидаги ўйинчилари ҳақиқатан ҳам унинг бошқарувига қайтмаса, атиги 7 ойлик фаолиятидан сўнг ўз хоҳиши билан истеъфога чиқишга мажбур бўлади.
Киритилди: 21:06, 10.01.2015. Ўқилди: 5735 марта. Фикрлар
сони: 3 та.
АПЛниг 21-тури: "Ньюкасл"га қарши ўйинда майдонга тушган "Челси" ҳимоячиси Жон Терри Лондон клуби сафидаги ўйинлари сони бўйича Фрэнк Лэмпардга етиб олди. Эндиликда уларнинг ҳар иккиси ҳисобида 648 ўйин мавжуд, деб ёзади клуб расмий твиттер саҳифаси.
Киритилди: 20:26, 10.01.2015. Ўқилди: 4092 марта. Фикрлар
сони: 2 та.
"Стэдиум оф Лайт"да кечган учрашувдаги ягона гол 9-дақиқада қайд этилди: Лазар Маркович жарима майдончасига ёриб кириб, мезбонлар дарвозабонини доғда қолдирди. Қайд этиш жоиз, 49-дақиқадан бошлаб - Лайам Бридкатт иккинчи марта огоҳлантирилганидан сўнг "Сандерленд" 10 киши бўлиб ўйнади.
Киритилди: 20:04, 10.01.2015. Ўқилди: 3585 марта. Фикрлар
сони: 1 та.
“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Тони Кроос 2014 йилдаги Германиянинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда Германи футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар бермоқда.
Киритилди: 20:02, 10.01.2015. Ўқилди: 4018 марта. Фикрлар
сони: 5 та.