
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида К. Булекпаев соврини учун тезкор шахмат бўйича анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада ҳамюртимиз халқаро гроссмейстер Антон Филиппов ҳам муваффақиятли иштирок этди.
Киритилди: 15:50, 16.12.2014. Ўқилди: 3149 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 13-14 декабрь кунлари пойтахтимиздаги Давлат солиқ қўмитаси спорт-соғломлаштириш мажмуасида Таэквондо (WTF) бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионати баҳслари ўтказилди.
Киритилди: 15:12, 15.12.2014. Ўқилди: 4446 марта. Фикрлар
сони: 3 та.

Халқаро эркак теннисчилар ассоциацияси яқин тўрт йил учун ATP таснифидаги турнирларнинг умумий мукофот жамғармаси оширилишини маълум қилди.
Киритилди: 20:53, 14.12.2014. Ўқилди: 3581 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

2014 йилнинг 12 декабрь куни Гонконгда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги VIII Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Қитъамизнинг биринчилиги медалларини қўлга киритиш учун мусобақага 18 та давлат дзюдочилари ташриф буюришди.
Киритилди: 20:52, 14.12.2014. Ўқилди: 4449 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Енгилмас Флойд Мэйвезер ва Мэнни Пакьяо баҳси бокс тарихидаги энг қиммат жангга айланиши мумкин.
Киритилди: 15:31, 14.12.2014. Ўқилди: 5482 марта. Фикрлар
сони: 8 та.

Австралия очиқ чемпионатининг расмий сайти турнирнинг дастлабки иштирокчилари аниқланганини маълум қилди. Унга кўра, эркаклар рейтингида ТОП-100дан жой олган ҳар бир теннисчи тўғридан тўғри йўлланма олади.
Киритилди: 00:03, 13.12.2014. Ўқилди: 3991 марта. Фикрлар
сони: 3 та.

“Формула-1” автопойгасининг икки карра чемпиони Фернандо Алонсо “Ferrari” жамоасидан “McLaren” жамоасига ўтди.
Киритилди: 17:12, 12.12.2014. Ўқилди: 3850 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.
Киритилди: 16:29, 12.12.2014. Ўқилди: 4253 марта. Фикрлар
сони: 3 та.

5 декабрдан 7 декабрга қадар Минскда Таэквандо бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди.
Киритилди: 18:59, 09.12.2014. Ўқилди: 3827 марта. Фикрлар
сони: 3 та.

Шахмат Қишки Олимпия ўйинлари дастурига киритилмайди. Бу қарорга Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг Монте-Карлода бўлиб ўтган йиғилишида келинди.
Киритилди: 17:22, 09.12.2014. Ўқилди: 3267 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Беш вазн тоифасида жаҳон чемпиони америкалик Флойд Мейвезер кутилмаганда АҚШлик таниқли актриса ва раққоса Стефани Мозлининг ўлдирилишига гувоҳ бўлиб қолди.
Киритилди: 16:16, 09.12.2014. Ўқилди: 3708 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Британия шаҳзодаси Уильям ва унинг рафиқаси, Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтон МБА мунтазам чемпионати доирасида ўтказилувчи "Бруклин" ва "Кливленд" жамоалари ўртасидаги учрашувни кузатиб боради.
Киритилди: 20:05, 08.12.2014. Ўқилди: 5142 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола регби бўйича Япония терма жамоаси устози Эдди Жонснинг ёрдамчиси бўлади ва жамоани келаси йили ўтказиладиган Жаҳон кубоги баҳсларига тайёрлашда кўмаклашади, дея хабар тарқатган Reuter.
Киритилди: 17:19, 08.12.2014. Ўқилди: 11232 марта. Фикрлар
сони: 451 та.

Россиянинг Белоярск шаҳрида нефть қазиб олувчи давлатлар ўртасида бокс бўйича XII Жаҳон Кубоги якунига етди.
Киритилди: 11:34, 08.12.2014. Ўқилди: 4776 марта. Фикрлар
сони: 6 та.

26 декабрь куни пойтахтимиздаги “Истиқлол” санъат саройида Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Эътироф-2014” тақдирлаш маросими ташкил этилади.
Киритилди: 16:46, 06.12.2014. Ўқилди: 5359 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Шу йилнинг 3-4 декабрь кунлари Мексика пойтахти Мехико шаҳрида таэквандо ВТФ бўйича Мексика гран-при турнири бўлиб ўтди.
Киритилди: 14:38, 05.12.2014. Ўқилди: 3826 марта. Фикрлар
сони: 5 та.

Бразилиянинг Жуис-ди-Фора шаҳрида бўлиб ўтаётган мактаб ўқувчилар ўртасидаги шахмат бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров чемпионликни қўлга киритди.
Киритилди: 14:20, 05.12.2014. Ўқилди: 4767 марта. Фикрлар
сони: 11 та.

Бразилиянинг Жуис-ди-Фора шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги 9 турдан иборат Х жаҳон чемпионатининг 5-тури якунланди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Киритилди: 19:16, 01.12.2014. Ўқилди: 5014 марта. Фикрлар
сони: 2 та.

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар Бразилиянинг Жуис-ди-Фора шаҳрида бўлиб ўтаётган 7, 9, 11, 13, 15 ва 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасидаги Х жаҳон чемпионатини ғалабалар билан бошлади, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Киритилди: 18:05, 28.11.2014. Ўқилди: 4145 марта. Фикрлар
сони: 1 та.

Тошкентдаги «Олимпия шон-шуҳрати» музейида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан «Ёшлар камолотида жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни ва уни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Киритилди: 01:02, 27.11.2014. Ўқилди: 4264 марта. Фикрлар
сони: 2 та.