Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+3' |
 |
Ўйин тугади. Бельгия ғалаба қозонди ва иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди. Эътиборингиз учун рахмат! |
| 90+1' |
 |
Бельгия тўпни хотиржам ушлаб турмоқда |
| 90' |
 |
3 дақиқа қўшиб берилди |
| 89' |
 |
Швеция жарима зарбасини яхши амалга оширолмади. Жарима майдонига етказилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди |
| 88' |
 |
Италия - Ирландия ўйинида ирландияликлар ҳисобни очишди ва айни дамда 4 очко билан кейинги босқичга чиқишга яқин туришибди |
| 87' |
 |
Бельгияда ўзгариш. Лукаку ўрнига Бентеке майдонга тушди |
| 84' |
 |
Азар ўнг қанотдан тўпни марказда турган Наингголанга етказди. У эса жарима майдони чизиғидан кучли зарба йўллаб, дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди! |
| 84' |
 |
ГОООЛ!!! Бельгия! Наингголан! |
| 82' |
 |
Гранквист!!! Бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаганида, ҳимоячи уни қайтариб юборишга муваффақ бўлди! |
| 82' |
 |
Швецияда ўзгариш. Форсберг ўрнига Зенгин майдонга тушди |
| 80' |
 |
Мертенс икки ҳимоячини алдаб ўтди ва жарима майдонига кириб келиб зарба йўллади. Исакссон қийинчилик билан тўпни қайтара олди |
| 79' |
 |
Лукаку! Жарима майдони чизиғидан кучли зарба йўллаган эди. Жуда ноаниқ! |
| 78' |
 |
Швеция яна бир жарима зарбасидан тўпни рақиб майдонига йўллади, бироқ Экдал боши билан аниқ зарба йўллай олмади |
| 75' |
 |
Иброҳимович чамаси 25 метрдан белгиланган жарима зарбасидан тўпни дарвоза томон йўллади. Куртуа маҳорат кўрсатиб тўпни қайтара олди |
| 74' |
 |
Лукаку яна бир марта дарвозабон билан юзма-юз чиқиб гол урди, бироқ офсайд |
| 73' |
 |
Лукаку дарвозабон билан яккама-якка чиқиб зарба йўллади. Исакссон жамоасини қутқариб қолди |
| 71' |
 |
Бельгияда ўзгариш. Карраско ўрнига Мертенс майдонга тушди |
| 70' |
 |
Швецияда ўзгариш. Ларссон ўрнига Дурмаз майдонга чиқди |
| 67' |
 |
Де Брёйне узоқ масофадан зарба йўллаганида, дарвозабон Исакссон маҳорат билан қайтарди |
| 66' |
 |
Швеция бурчак зарбасини яхши амалга оширолмади. Тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди |
| 64' |
 |
Лукаку жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва қайчи услубида зарба бермоқчи эди, эплолмади. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди |
| 63' |
 |
Швецияда ўзгариш. Берг ўрнига Гуидетти майдонга тушди |
| 63' |
 |
Иброҳимович гол урди, бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайдни қайд этди |
| 61' |
 |
Швециянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади, ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди |
| 59' |
 |
Бельгиянинг бурчак зарбаси. Тўп жарима майдонига оширилганда ҳимоячилар қайтариб юборишди |
| 57' |
 |
Азар узоқ масофадан зарба йўллашга уриниб кўрди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди |
| 55' |
 |
Бельгия тўпни кўпроқ ушлаб турмоқда, рақиб шаштини пасайтирмоқчи |
| 53' |
 |
Экдал узоқ масофадан зарба йўллади, кучсиз зарбадан сўнг тўпни дарвозабон осонлик билан ушлаб олди |
| 52' |
 |
Ларссон тўпни жарима майдонига етказди, Иброҳимович боши билан зарба йўллади, жуда ноаниқ |
| 50' |
 |
Швеция бурчак зарбасини яхши амалга оширолмади, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 48' |
|
Иккинчи бўлимни шведлар фаол бошладилар |
| 47' |
 |
Швеция ҳужуми зарбагача етиб бормади. Ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 46' |
|
Эслатиб ўтамиз, Швецияни фақат ғалаба, Бельгияни эса дуранг ҳам қониқтиради |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча 0-0 |
| 45' |
 |
1 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
 |
Витсель огоҳлантирилди |
| 45' |
 |
Жуда хавфли!!! Де Брёйне бурчакдан тўпни оширганида Вертонген яқин масофадан зарба йўллаган эди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди |
| 44' |
 |
Швеция ҳужумда қоида бузди, акс ҳолда Берг дарвозабон билан юзма-юз чиқиши мумкин эди |
| 42' |
 |
Де Брёйне дарвозабон билан юзма-юз чиқиб бориши мумкин эди, бироқ офсайд |
| 40' |
 |
Бельгиянинг узоқ давом этган ҳужуми зарбагача етиб бормади. Швеция яхши ҳимояланмоқда |
| 38' |
|
Ўйин сурати бироз пасайди, жамоалар тўпни майдон марказида ушлаб туришибди |
| 36' |
 |
Швеция ҳужуми зарбагача етиб бормади. Чап қанотдан жарима майдонига етказилган тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 34' |
 |
Бельгия жарима зарбасини амалга оширди. Вертонген тепган тўп жонли деворга тегиб қайтди |
| 33' |
 |
Швеция жарима зарбасини амалга оширди. Жарима майдонига йўлланган тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди |
| 31' |
 |
Бельгиялик Менье огоҳлантирилди. У рақибига нисбатан қўпол ўйнади |
| 30' |
 |
Швециянинг тезкор қарши ҳужуми хавфли бўлиши мумкин эди. Иброҳимович ҳимоячилар орасида туриб зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди |
| 28' |
 |
Бельгиянинг ҳужумида Наингголан узоқ масофадан зарба йўллади, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 26' |
 |
Ибрааа!!! Жарима майдони чизиғидан зарба йўллаганида, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди |
| 25' |
 |
Де Брёйненинг худди шундай зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди |
| 24' |
 |
Швециянинг ҳужумида Ларссон узоқ масофадан зарба йўллади, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 22' |
 |
Швециянинг ҳужумида Иброҳимовичнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини ҳимоячилар тўсиб қолишди |
| 20' |
 |
Хавфли ҳужум. Лукаку дарвозабон билан юзма-юз чиқиши мумкин эди, ҳимоячи тўпни эгаллаб олди |
| 18' |
|
Ташаббус бельгияликларда, бироқ хавфли зарбалар ҳозирча йўқ |
| 17' |
 |
Бельгиянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади. Чап қанотдан жарима майдонига етказилган тўпга Лукаку боши билан зарба беришга улгуролмай қолди |
| 15' |
 |
Бельгиянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади. Карраско тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 14' |
 |
Швеция тўпни бироз ушлаб турмоқда, мақсад - рақиб шаштини сўндириш |
| 13' |
 |
Бельгиянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади. Чап қанотдан жарима майдонига етказилган тўпга Лукаку улгуролмай қолди |
| 11' |
|
Бугунги ўйинда Швецияни фақат ғалаба қониқтиради, Бельгия эса дуранг натижага ҳам кўнади |
| 10' |
 |
Бельгиянинг узоқ давом этган ҳужуми зарбагача етиб бормади. Швеция яхши ҳимояланмоқда |
| 7' |
 |
Бельгиянинг бурчак зарбаси. Тўп жарима майдонига оширилганда Витсель боши билан зарба йўллади, бироқ ноаниқ |
| 6' |
 |
Лукаку узоқ масофадан зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 5' |
 |
Швеция жарима зарбасидан тўпни жарима майдонига йўллади. Берг ҳимоячиларга тегиб қайтган тўпни дарвозага йўллаганида, Куртуа маҳорат билан тўпни қайтара олди |
| 3' |
 |
Витсель узоқ масофадан зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 1' |
 |
Бельгиянинг ҳужуми зарбагача етиб бормади. Чап қанотдан жарима майдонига етказилган тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 0' |
 |
Ўйин бошланди
|
| ' |
|
Сизларни Швеция – Бельгия ўйинига таклиф қиламиз.
|
| ' |
|
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари! |