Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+3' |
 |
Ўйин тугади! Уэльс яримфиналда! Эътиборингиз учун рахмат! |
| 90+2' |
 |
Азар узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ |
| 90+1' |
 |
Бельгия тўпни ҳаволатиб жарима майдонига ошириш билан машғул, Уэльсни бундай услубда мағлуб этиш қийин! |
| 90' |
 |
3 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
 |
Уэльсда ўзгариш. Рэмси ўрнига Коллинз майдонга тушди |
| 89' |
 |
Бельгиянинг бурчак зарбаси, бу сафар ҳам ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди |
| 88' |
 |
Де Брёйне узоқдан зарба йўллади, ҳимоячилар тўпни қайтара олишди |
| 85' |
 |
Гантер тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига етказиб берганида, Сэс Воукс боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди! |
| 85' |
 |
ГОООЛ!!! Уэльс!!! Воукс!!! Уэльс яримфиналда!!! |
| 85' |
 |
Бельгия катта куч билан олдинга ўтмоқда, бироқ Уэльснинг зич ҳимоясини ёриб ўтишнинг иложи бўлмаяпти |
| 84' |
 |
Бельгиянинг бурчак зарбаси. Ҳимоячилар тўпни қайтара олишди |
| 83' |
 |
Бельгияда сўнгги ўзгариш. Ромелу Лукаку ўрнига Батшуайи майдонга тушди |
| 81' |
|
Сўнгги дақиқалар бошланди, Уэльс яримфиналга чиқишга жуда яқин |
| 80' |
 |
Уэльсда ўзгариш. Робсон-Кану ўрнига Воукс майдонга тушди |
| 79' |
 |
Витцель узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ |
| 78' |
 |
Уэльсда ўзгариш. Ледли ўрнига Кинг майдонга тушди |
| 77' |
 |
Бельгия босимни оширмоқда. Феллайнининг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди |
| 75' |
 |
Бельгияда ўзгариш. Жордан Лукаку ўрнига Дрис Мертенс тушди |
| 75' |
 |
Рэмси тўпни қўли билан ўйнагани учун огоҳлантирилди |
| 74' |
 |
Феллайни!!! Ўнг қанотдан етказилган тўпни яқин масофадан дарвозага аниқ йўллай олмади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди |
| 73' |
 |
Ҳозирча Бельгиянинг ҳужумлари Уэльсга хавф туғдирмаяпти |
| 72' |
 |
Бельгия катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, Уэльс ҳимояда |
| 70' |
 |
Ўнг қанотдан оширилган тўпга Ромелу боши билан зарба беришга улгурмади |
| 68' |
 |
Бельгия майдон марказида тўпни ушлаб турибди, олдинга боришнинг имконияти йўқ |
| 66' |
 |
Уэльснинг бурчак зарбалари жуда хавфли чиқмоқда. Бу сафар ҳам Эшли Уильямс дарвоза томон зарба берди, тўп ноаниқ кетди |
| 64' |
 |
Де Брёйне 27 метр масофадан белгиланган жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни дарвозага йўллади. Тўғри дарвозабон қўлига келиб тушди |
| 62' |
 |
Вазият ўзгарди, Бельгиянинг ташаббусидан асар ҳам қолмади. Уэльс дадил ҳужумга ўтмоқда |
| 61' |
 |
Уэльснинг бурчак зарбасида Куртуа тўпни қўлидан чиқариб юборди, аммо УИльямс уни яқин масофадан дарвозага йўллай олмади |
| 60' |
 |
Феллайни қўполлиги учун огоҳлантирилди |
| 58' |
|
Жуда ажойиб гол! Бельгия катта ташаббусга эга бўлиб турган вазиятда гол ўтказиб юборди |
| 55' |
 |
Рэмси ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Робсон-Кану тўпни эгаллаб олиб, бир алдамчи ҳаракатда уч ҳимояидан ўтиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятда тўпни дарвозага аниқ йўллади! |
| 55' |
 |
ГОООЛ!!! Робсон-Кану! Уэльс! |
| 52' |
 |
Бельгиянинг бурчак зарбаси яхши амалга оширилмади, тўпни ҳимоячилар эгаллаб олишди |
| 50' |
 |
Азар чап қанотдан жарима майдонига кириб келди ва тўпни айлантириб дарвозага йўллади. Сал ноаниқ |
| 50' |
 |
Бельгия иккинчи бўлимни фаол бошлади |
| 49' |
 |
Де Брёйне узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ |
| 47' |
 |
Ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Ромелу боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди |
| 46' |
 |
Бельгияда ўзгариш. Карраско ўрнига Феллайни майдонга тушди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45' |
 |
Ҳеч қанча вақт қўшиб берилмади. Биринчи бўлим тугади |
| 44' |
 |
Де Брёйне узоқ масофадан зарба йўллаб кўрди, жуда ноаниқ |
| 43' |
 |
Бурчакдан оширилган тўпни яна Эшли Уильямс боши билан дарвозага йўллади. Бу сафар ноаниқ |
| 42' |
 |
Рэмси узоқ масофадан зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 40' |
 |
Ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Алдервейрелд боши билан дарвозага йўллади. Ҳенесси тўпни ушлаб олди |
| 39' |
 |
Уэльснинг бурчак зарбаси амалга оширилди. Честер боши билан зарба йўллади, жуда ноаниқ |
| 38' |
 |
Ўйин темпи бироз пасайди, тўп асосан майдон марказида ушланиб қолмоқда |
| 37' |
|
Эшли Уильямс терма жамоадаги 64 ўйинда 2-голини урди |
| 35' |
 |
Ташаббус Уэльс томонда, Бельгия ҳимояланмоқда |
| 34' |
 |
Бэйл ҳимоячилардан қочиб кетиб, дарвоза томон зарба йўллаганида, Куртуа тўпни ушлаб қолишга муваффақ бўлди |
| 32' |
|
Уэльс ташаббусини голга айлантира олди |
| 30' |
 |
Рэмси бурчак зарбасини амалга ошириб, тўпни жарима майдонига етказганида, Эшли Уильяис яқин масофадан боши билан зарба бериб, тўпни дарвозага аниқ йўллади! |
| 30' |
 |
ГОООЛ!!! Эшли Уильямс! Уэльс! |
| 30' |
 |
Уэльснинг бурчак зарбаси |
| 29' |
|
Сўнгги 15 дақиқада Уэльс тўпга эгалик қилишда устунлик қилмоқда: 64% - 36% |
| 27' |
|
Уэльс ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин эди, бироқ дарвозабон жамоасини қутқариб қолди |
| 26' |
 |
Жуда хавфли!!! Рэмси ўнг қанотдан жарима майдонига кириб келди ва тўпни марказга оширди. Тэйлор яқин масофадан кучли зарба йўллаганида Куртуа ажойиб ҳаракат билан тўпни қайтара олди! |
| 25' |
|
Уэльс учун вазият яхшимас. Жамоанинг уч нафар ҳимоячиси огоҳлантириш олди |
| 23' |
 |
Кристофер Гантер Бельгиянинг хавфли ҳужумини тўхтатиб қолди ва огоҳлантирилди |
| 22' |
 |
Бельгия ҳужумда, бироқ футболчилар хотиржам ўйнашяпти |
| 20' |
 |
Уэльс тўпни кўпроқ ушлаб турибди, бироқ олдинга бориш имконияти йўқ. Бельгия яхши ҳимояланмоқда |
| 19' |
|
Уэльс Евро-2016да илк маротаба ҳисобда орқада қолмоқда, кўрамиз улар қандай ўйин намойиш қилишаркан |
| 18' |
 |
Жордан Лукаку чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди |
| 17' |
 |
Бельгия фаол ўйнашда давом этмоқда, Уэльснинг ҳужуми қовушмаяпти |
| 16' |
 |
Жеймс Честер огоҳлантирилди, у Ромелу Лукакуга нисбатан қоида бузди |
| 13' |
 |
Чап қанотдан тўпни қабул қилиб олган Ража марказга ўтиб, чамаси 25 метр масофадан кучли зарба йўллаганида, тўп дарвозанинг юқори бурчагидан ўрин олди! Ҳенесси тўпни қайтаришга ожиз эди. Жуда ажойиб гол! |
| 13' |
 |
ГОООЛ!!! Ража Наингголан! Бельгия! Вой воей!!! |
| 10' |
 |
Робсон-Кану дарвозабон билан яккама-якка чиқиши мумкин эди, аммо офсайд |
| 9' |
 |
Бэйл! Чап қанотдан жарима майдонига кириб келиб, кучли зарба йўллади. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 8' |
 |
Уэльснинг жавоб ҳужуми. Чап қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Робсон-Кану боши билан дарвозага йўллади. Жуда ноаниқ |
| 7' |
 |
Жуда хавфли!!! Ромелу чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Карраско яқин масофадан зарба йўллаганида Ҳенесси тўпни қайтарди. Қайтган тўпга де Брёйне ва Азар ҳам зарба беришди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди! |
| 5' |
 |
Бен Дэвис огоҳлантирилди, у Бельгиянинг қарши ҳужумида Азарни тўхтатиб қолди |
| 4' |
 |
Бельгия бироз ташаббусга эга, тўп уларда кўпроқ ушланиб турибди |
| 3' |
 |
Бугун майдонда ака-ука Лукакулар тўп сурмоқда: Жордан ва Ромелу |
| 2' |
 |
Бельгиянинг дастлабки ҳужуми. Жарима майдонига етказилган тўпга Лукаку боши билан зарба беролмади, улгурмади |
| 1' |
|
Эслатиб ўтамиз, бу ўйинни ғолиби яримфиналда Португалия билан ўйнайди |
| 0' |
 |
Ўйин бошланди |
| ' |
|
Лилль шаҳрида кучли жала қуймоқда, об-ҳаво шароити ноқулай |
| ' |
|
Уэльс ва Бельгия мадҳиялари янграмоқда |
| ' |
|
Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда |
| ' |
|
Бугунги ўйинни словениялик ҳакам Дамир Скомина бошқариб боради |
| ' |
|
Бироздан сўнг бу ерда Евро-2016 чоракфиналидан ўрин олган Уэльс-Бельгия ўйини бошланади |
| ' |
|
Сизларни Лилль шаҳридаги “Пьер Моруа” стадионига таклиф қиламиз |
| ' |
|
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари! |