Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 120+3' |
 |
Ўйин якунланди! "Реал" — Европа суперкубоги соҳиби! |
| 119' |
 |
ГОООООЛ! Карвахаль! 3:2! Ўзи тўпни эгаллаб олиб, 2-3 футболчини алдаб ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва яккама якка вазиятда дарвозани ишғол қилди! |
| 118' |
 |
Каземиро олис масофадан зарба берди. Серхио Рико тўпни эгаллаб олди |
| 117' |
 |
Модрич жарима майдончаси ичида йиқилди. Киётакенинг оёғи унга тегмади шекилли. Ҳакам вазиятга яқин эди |
| 115' |
 |
Вуууууҳ! Лукас Васкес ўнг қанотдан узатмаган Хамес 15 метрдан зарба берди. Рико тўпни эгаллаб олди |
| 113' |
 |
Васкес ўнг қанотдан узатма берди. Бензема бош билан ноаниқ зарба йўллади |
| 112' |
 |
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Рамос бош билан берган зарба дарвозага бормади |
| 111' |
 |
Вууууууҳ! Бу сафар Лука Модрич бирга бир вазиятга чиқиб зарба берди. Тўп Рикодан ўтди, аммо ҳимоячи хавфни бартараф этди |
| 110' |
 |
Чап қанотдан олдинга ўтаётган Коноплянкага узатма берилди. Евгений тўпни қўли билан ўзига бўйсундирди |
| 108' |
 |
Вууууууҳ! Бенземанинг жарима майдончасига берган узатмаси натижасида Хамес яккама-якка вазиятга чиқди. Унинг зарбасини Рико қайтаришга муваффақ бўлди! |
| 106' |
 |
Учинчи бўлим бошланди |
| 105+1' |
 |
Қўшимча бўлимнинг дастлабкиси якунига етди. Жамоалар дарвозаларни алмашишади ва яна 15 дақиқа ўйнашади |
| 105' |
 |
Вууҳ! Франко Васкес жарима майдончасига кирар-кирмас зарба берди. Тўп Рамоснинг бошидан майдонни тарк этди |
| 101' |
 |
Бир киши кўп бўлиб ўйнаётган Зидан шогирдлари устунликка эга бўлишмоқда |
| 99' |
 |
ГООООООЛ, эмас! Серхио Рамос дарвозани ишғол қилганди. Ҳакамлар голни бекор қилишди |
| 99' |
 |
Мадридликлар бурчак тўпини ўйинга киритишади. |
| 95' |
 |
Вуууҳ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани эгаллаш чоғида Рико тўпни қўлидан чиқариб юборди. Модрич жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 94' |
 |
Тимоте Колодзейчик иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. У қанотда ўзидан ўтиб кетаётган Лукас Васкеснинг оёғини босиб олди |
| 93' |
 |
Вууууҳ! "Севилья" ҳимоячиларининг қўпол хатосидан кейин Хамес Бенземани тўп билан таъминлади. Карим деярли бирга бир вазиятда 15 метрлардан зарба берди. Ҳимоячи пайдо бўлиб, зарба йўлига ўзини ташлади |
| 93' |
 |
Хамес Родригес сариқ карточка олди |
| 91' |
 |
Вууууҳ! Бензема жарима майдончасига чап бурчакдан кирди ва зарба берди. Рико тўпни эгаллаб олди |
| 91' |
 |
Қўшимча бўлимлар бошланди |
| 90+4' |
 |
Ўйиннинг асосий вақти якунланди. "Реал" - "Севилья" - 2:2. Ўйин қўшимча бўлимларда давом этади! |
| 90+3' |
 |
ГОООООООЛ! Серхио Рамос, 2:2! Лукас Васкес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Рамос бош билан дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилди! |
| 90+2' |
 |
Андалусияликлар бурчак тўпини ўйинга киритиб, вақтдан ютишга ҳаракат қилишди |
| 90+1' |
 |
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. "Севилья" дарвозаси олдида тахликали вазият юзага келди, Рамос эса офсайдда қолди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
| 90' |
 |
Колодзейчик огоҳлантириш олди |
| 89' |
 |
Марсело чап қанотдан узатма берди. Рико тўпни эгаллади |
| 88' |
 |
Витоло чап томондан жарима майдончасига кирди ва ҳимоячини алдамоқчи бўлиб, тўпни йўқотди. Унда очиқ турган жамоадошига узатма бериш имконияти ҳам бор эди |
| 86' |
 |
Асенсио сариқ карточка олди |
| 84' |
 |
Карвахаль сариқ карточка олди |
| 83' |
 |
"Реал" сўнгги дақиқаларда босимни оширмоқда. Ҳимоячилар қийинчилик билан хавфни бартараф этишмоқда |
| 83' |
 |
Модрич майдон марказидан олдинги чизиққа узатма берди. Серхио Рико ўз жарима майдончасини ташлаб чиқиб, тўпни тепиб юборди |
| 82' |
 |
Бурчак тўпи ўйинга киритилган пайтда Каземиро фол ишлатди |
| 81' |
 |
Вууууҳ! Карвахаль ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида кучли зарба йўллади. Тўп дарвозабоннинг қўлидан тарк этди |
| 79' |
 |
Марселонинг узатмасини Рико эгаллаб олди |
| 77' |
 |
"Реал" олдинга боришга мажбур, аммо жамоанинг ҳужумдаги ишлари юришмаяпти |
| 75' |
 |
Коноплянка Витолони бирга бир вазиятга чиқарди, аммо футболчи офсайдда деб топилди |
| 74' |
 |
"Севилья"да ўзгариш: Иборра ўрнига Краневиттер тушди |
| 73' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Матео Ковачич ўрнига Хамес Родригес тушди |
| 72' |
 |
ГООООЛ! Евгений Коноплянка, 1:2! Кико Касильяни осонлик билан алдади |
| 71' |
 |
ПЕНАЛЬТИ! "Реал" дарвозасига! Рамос ўз жарима майдончасида Витолони чалиб йиқитди! |
| 69' |
 |
"Севилья"нинг ҳужуми самарасиз якунланди |
| 67' |
 |
"Севилья"да ўзгариш: Вьетто ўрнига Евгений Коноплянка тушди |
| 66' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Лука Модрич тушди |
| 64' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмага Рамос бош билан зарба берди. Рико тўпни эгаллаб олди |
| 64' |
 |
Яхши имконият. Лукас Васкес ўнг қанотдан узатма берди. Бензема бош билан зарба берди, бироқ бурчак тўпи |
| 62' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Альваро Мората ўрнига Карим Бензема тушди |
| 62' |
 |
"Севилья" тўпни назорат қилди ва Феррейра 17 метрлардан зарба беришга муваффақ бўлди. Аммо ноаниқ |
| 60' |
 |
Андалусияликлар майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, қарши ҳужум ташкил қилишди. Ўнг қанотдан олис устун томон етказилган узатмани Карвахаль бош билан қайтарди |
| 59' |
 |
Н'Зонзи "Реал" жарима майдончасига ёриб кирдию, аммо зарба беришга улгурмади. Хавф йўққа чиқди |
| 55' |
 |
Вууууҳ! Марселонинг узатмасидан кейин Асенсио чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва орқароқдаги Искога узатма берди. Ярим ҳимоячи рақиб футболчиларини чалғитиб 16 метрлардан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 54' |
 |
"Реал"да яхши имконият! Ковачичнинг аниқ узатмасидан кейин Лукас Васкес ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Колодзейчик тўпни қайтариб қолди |
| 52' |
 |
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Жарима майдончасидан қайтарилган тўпга Ковачич зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячилардан қайтди |
| 51' |
 |
"Севилья"да ўзгариш: Жароҳат олган Каррису ўрнига Одил Рами тушди |
| 50' |
 |
"Севилья"нинг ҳужумини Марсело узиб қўйди |
| 49' |
 |
Тўп асосан майдон марказида. Дарвозаларгача етиб бораётгани йўқ |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "Севилья" - 1:1. Танаффус |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 42' |
 |
Вуууууҳ! Лускас Васкес ўнг қанотда Каррисудан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончаси чизиғи устига узатма берди. Иско 6 метрдан бош билан зарба берди. Рико тўпни эгаллашга муваффақ бўлди |
| 40' |
 |
ГООООООЛ! Франко Васкес, 1:1! "Реал" жарима майдончаси чизиғи устига ўнг қанотдан узатма берилди. Витоло тўпни кўкраги билан ўзига бўйсундириб, ерга туширди. Унинг ёнида турган Васкес кутилмаганда зарба берди. Тўп дарвоза бурчагига кириб кетди. |
| 39' |
 |
Витоло сариқ карточка олди |
| 38' |
 |
"Севилья" ҳимоячилари ва дарвозабони тўпни рақиб футболчиларига бериб қўйишди. Асенсио Мората томон узатма беришга уринди, аммо Альваро тўпга ета олмади |
| 35' |
 |
Қарши ҳужумда Мората офсайдда қолди |
| 34' |
 |
Тўп билан андалусияликлар кўпроқ муомалада бўлишмоқда |
| 30' |
 |
"Реал" ҳимоячилари ўз жарима майдончалари яқинида тўпни олдириб қўйишди ҳамда рақибнинг ҳамласини зўрға бартараф этишди |
| 29' |
 |
Вуууҳ! Каррису 24 метрлардан кучли зарба берди. Ерга сакраб борган тпни Кико Касилья қайтаришга муваффақ бўлди |
| 26' |
 |
Вуууҳ! "Севилья"да яхши имконият! Витоло чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва нарига томонга узатма берди. Мариано ҳеч ким халал бермаётган вазиятда зарба берди. Ноаниқ |
| 24' |
 |
Иско жарима тўпини ўйинга киритди. Рамос тўпга ета олмади. |
| 21' |
 |
ГОООООООЛ! Марко Асенсио! 1:0! Тўпни қабул қилди ва 25 метрлардан зарба берди. Тўп нақ "тўққизлик"ка кириб кетди. Дарвозабон тўп йўналишини томоша қилди холос! |
| 20' |
 |
Тўп билан устунлик ва ташаббус "Қироллик клуби" томонида. |
| 19' |
 |
Ўнг қанотдан "Реал" жарима майдончасига узатма берилди. Иборра тўпни ўзига бўйсиндира олмади |
| 18' |
 |
Вуууҳ! Иско чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Мората бироз тўпга ета олмади |
| 15' |
 |
Мората офсайдда қолди |
| 11' |
 |
Рақибнинг босимидан халос бўлган "Севилья" аста-секин олдинга ўтишга ҳаракат қиляпти |
| 7' |
 |
Асенсио ўткир бурчак остида зарба берди. Серхио Рико иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди |
| 6' |
 |
Мадридликларда яна яхши вазият. Яқин масофадан бош билан зарба берилди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
| 4' |
 |
"Реал"да яхши имконият! Ковачич "парашют" узатма билан жарима майдончасига кирган искога узатма берди. Футболчи ҳимоячиларга урилиб йиқилди. Фол йўқ |
| 3' |
 |
Жарима тўпи "Севилья" жарима майдончасига етказилди, аммо тўп ҳеч кимга тегмасдан қанотга ўтиб кетди |
| 2' |
 |
Моратага нисбатан фол ишлатилди. Дарвозагача масофа олис |
| 0' |
 |
Ўйин бошланди! |
| ' |
 |
"Реал" оқ, "Севилья" қизил рангли формада ҳаракат қилади |
| ' |
 |
Диққат! Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда! Кутиб оламиз уларни |
| ' |
 |
Ўйин бошланишига кўп вақт қолмади. Футболчилар майдонга чиқиб келишга тайёр бўлиб туришибди. Суперкубокка бағишланган бадиий дастур ижро этилмоқда. Стадион узра ёмғир ёғмоқда |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа майдонларида мавсум аста-секин бошланмоқда. Бугун ЕЧЛ ғолиби "Реал" ва Европа лигаси мусобақаси ғолиби "Севилья" ўртасидаги УЕФА суперкубоги баҳсига гувоҳ бўламиз |