Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
|
Реал қийин ўйинда ғалаба қозона олди. Эътиборингиз учун рахмат! |
| 90+3' |
 |
Ўйин тугади |
| 90+2' |
 |
Хамес чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, зарба йўллашга қарор қилди. Альварес тўпни қайтара олди |
| 90+2' |
 |
Сельтанинг хавфли ҳужуми зарбагача етиб бормади |
| 90+1' |
 |
Бурчак зарбасини амалга оширган Реал тўпни назорат қилиб туришни маъқул топди |
| 90+1' |
 |
Васкес жарима майдонига кириб келиб, ҳимоячи билан курашда зарба йўллади. Бурчак тўпи |
| 90' |
 |
3 дақиқа қўшиб берилди |
| 89' |
|
Сўнгги дақиқалар, Реал тўпни назорат қилмоқда |
| 88' |
 |
Сельтанинг бурчак зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтара олишди |
| 86' |
 |
Сельта яна бир вазиятни қўлдан чиқарди. Эрнандес тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига оширганида, Аспас яқин масофадан уни боши билан дарвозага йўллаши мумкин эди. Ҳимоячи сўнгги паллада тўпни қайтариб қолди |
| 85' |
 |
Хавфли вазият! Бурчакдан оширилган тўпга чиқишда Касилья хатога йўл қўйди. Бонгонда уни боши билан дарвозага йўллаганида, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди |
| 83' |
 |
Сельта ҳам фаоллашиб қолди, улар ҳужумга ўтишмоқда |
| 81' |
 |
Васкес ўнг қанотда тўпни эгаллаб олиб, уни марказдан келаётган Кроосга етказди. Тони жарима майдони чизиғидан кучли ва аниқ зарба йўллаб, дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди! |
| 81' |
 |
ГОООЛ!!! Кроос!!! Реал!!! |
| 81' |
 |
Васкес жарима майдонига тўпни етказганида Бэйл яқин масофадан тўпни боши билан дарвозага йўллади. Альварес ўз ўрнида! |
| 80' |
 |
Сельтанинг уч футболчиси бир ҳимоячига қарши чиқиб келишаётган эди, аммо улар тўп оширишда хатога йўл қўйишди |
| 79' |
 |
Бэйл тўпни жарима майдонига етказди, ҳимоячилар уни майдон ташқарисига чиқариб юборишди |
| 78' |
|
Реал катта куч билан ҳужум қилмоқда, бироқ Сельтанинг ҳимояси ҳозирча мустаҳкам |
| 77' |
 |
Мората ўрнига Мариано тушди |
| 76' |
 |
Васс ўрнига Папе тушди |
| 75' |
 |
Васкес ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Альварес тўпни осонлик билан эгаллаб олди |
| 74' |
|
Реал ҳужум уюштирмоқда, бироқ дарвоза томон зарба беролмаяпти |
| 72' |
 |
Гвидетти ўрнига Аспас тушди |
| 71' |
 |
Реалнинг бурчак зарбасидан сўнг Варан тўпга тайинли зарба беролмади |
| 69' |
 |
Модрич ўрнига Хамес Родригес тушди |
| 68' |
|
Реал ҳимоячиларининг хатосидан Орельяна унумли фойдаланиб қолди |
| 67' |
 |
Гвидетти тўпни Орельянага оширди. Жарима майдони чизиғида турган футболчи кучли ва аниқ зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди! |
| 67' |
 |
ГОООЛ!!! Орельяна!!! Сельта!!! |
| 66' |
 |
Яна бир вазият! Васкес тўпни жарима майдонига етказди, Бэйл яқин масофадан боши билан зарба йўллади, салгина ноаниқ |
| 65' |
 |
Асенсио ўрнига Лукас Васкес майдонга тушди |
| 64' |
 |
Кроос ажойиб тўп ошириш билан Моратани дарвозабон билан юзма-юз чиқарди. Мората дарвозанинг узоқ бурчагига тўпни йўллаганида, у устунга тегиб қайтди! |
| 63' |
 |
Каземиро прессинг қилиб, ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва зудлик билан узоқ масофадан зарба йўллади. Аммо ноаниқ |
| 61' |
|
Реал сўнгги дақиқалардаги ташаббусни голга айлантира олди |
| 60' |
 |
Модрич тўпни жарима майдонига етказди. Асенсио уни эгаллаб олиб дарвозабон билан яккама-якка қолган вазиятда оҳиста зарба йўллади. Альварес тўпни қайтар олди, бироқ қайтган тўпга етиб келган Мората кучли зарба билан уни дарвозага йўллади! |
| 60' |
 |
ГОООЛ!!! Мората!!! Реал!!! |
| 59' |
 |
Мората жуда қулай вазиятга чиқиб бораётган эди, бироқ яна офсайд |
| 57' |
 |
Реал босимни оширмоқда. Кросс ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказди, Асенсионинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди |
| 56' |
 |
Жуда хавфли!!! Бэйл 25 метр масофадан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ йўллаган эди. Альварес маҳорат билан тўпни қайтарди! |
| 55' |
 |
Бэйлни йиқитган Кастро огоҳлантирилди |
| 54' |
 |
Сельтанинг ҳужумида Орельяна офсайдга тушиб қолди |
| 53' |
 |
Бэйл 32 метр масофадан белгиланган жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллади. Тўп жуда ноаниқ кетди |
| 52' |
 |
Моратани чалиб йиқитган Мальо огоҳлантирилди |
| 51' |
 |
Асенсио икки ҳимоячи орасида турган бўлишига қарамасдан, узоқ масофадан зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида |
| 50' |
 |
Реал ҳам ҳужумда фаоллашиб қолди, бироқ Сельта ҳимоясини ёриб ўтолмаяпти |
| 49' |
 |
Бэйл ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирганди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 48' |
 |
Сельта ҳимоячиси Мальо узоқдан зарба йўллади, аммо жуда ноаниқ |
| 47' |
 |
Сельта бўлимни фаол бошлади, жамоа дадил ҳужумга ўтмоқда |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим тугади, ҳозирча ҳисоб очилмади. 15 дақиқа дам оламиз |
| 45' |
 |
1 дақиқа қўшиб берилди |
| 43' |
 |
Мората чап қанотдан яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, аммо офсайд |
| 42' |
 |
Сельта 25 метрдан белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. Радоянинг кучли зарбасини Касилья осонлик билан ушлаб олди |
| 40' |
 |
Бэйл дарвозабон Альвареснинг ҳушёрлигини чамаси 30 метрдан йўлланган кучли зарба билан текшириб кўрди. Йўқ, ҳушёр экан! |
| 39' |
 |
Сельтанинг хавфли ҳужуми, Бонгонда чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказганида Варан уни ўз дарвозасига йўллашига сал қолди. Тўп рикошет билан майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 38' |
|
Ўйин сурати яна бироз пасайди, Сельтанинг фаоллиги оқибатида Реал ҳужумлари камайди |
| 36' |
 |
Сельтанинг ҳужуми зарбагача етиб бормади, Реал тўпни эгаллаб олди |
| 35' |
|
Реал ташаббусни қўлга олди, Сельта асосан ҳимояда ўйнамоқда |
| 33' |
 |
Бурчакдан оширилган тўпни Бэйл боши билан дарвоза томон йўллади, аммо жуда ноаниқ |
| 32' |
 |
Хавфли вазият!!! Чиройли комбинация оқибатида Модрич узоқ масофадан аниқ зарба йўллаган эди, аммо Альварес дарвозанинг юқори бурчагигиа кириб кетаётган тўпни қайтара олди |
| 31' |
|
Бош ҳакам Сельта дарвозабонини вақтни чўзмасликка чақирмоқда |
| 30' |
 |
Реал яна бир вазиятни қўлдан чиқарди. Марсело тўпни жарима майдонига оширганида, қулай вазиятда турган Мората тўпга тайинли зарба беролмади |
| 29' |
 |
Жуда хавфли!!! Модрич чамаси 25 метрдан кучли зарба билан тўпни дарвозага йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! |
| 27' |
 |
Зидан жамоани олдинга чорламоқда, мухлислар уларнинг сустлигидан норози |
| 26' |
 |
Реалнинг ҳужумлари қовушмаяпти, Сельта яхши ҳимояланмоқда, кези келганда хавфли ҳужум қилмоқда |
| 24' |
 |
Яна бир вазият! Бонгонда Карвахални алдаб ўтиб, жарима майдонига кириб келди. У тўпни ўнг томондан келаётган Вассга ошириши мумкин эди, аммо зарба беришга қарор қилди. Натижада тўп ноаниқ кетди |
| 22' |
 |
Сельта чап қанотдан хавфли ҳужум уюштирди. Бонгонда жарима майдонига ёриб кириб, кучли зарба йўллади. Касилья тўпни ушлаб олди |
| 21' |
|
Ўйин сурати юқори эмас. Мавсумнинг боши экани кўриниб турибди, жамоаларнинг жисмоний ҳолати маромига етмаган |
| 19' |
 |
Сельтанинг хавфли ҳужуми. Бонгонда чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказди. Васс дарвоза томон кучли зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 17' |
 |
асенсио чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. Бэйл боши билан зарба йўллади, аммо ноаниқ |
| 15' |
|
Реал ташаббусни қўлга олди, тўп уларда кўпроқ ушланиб турмоқда |
| 14' |
 |
Сельта дарвозабони тўпни ҳимоячисига оширишда хатога йўл қўйди, натижада уни эгаллаб олган Модрич узоқ масофадан кучли зарба йўллади. Бироқ дарвозабон ўз хатосини тўғирлаб, тўпни ушлаб олди |
| 13' |
 |
Мората жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллади, тўп дарвозанинг юқори бурчагига кириб кетишига сал қолди |
| 10' |
|
Дастлабки ўн дақиқа давомида дарвоза томон йўлланган зарба бўлмади |
| 8' |
 |
Сельта тезкор ҳужум уюштирмоқчи бўлди, бироқ олдинга етказилган тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 7' |
 |
Мората ўнг қанотда ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозабон билан юзма-юз чиқмоқчи эди, аммо тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 6' |
 |
Модрич ўнг қанотдан тезкор ҳужум уюштириб, тўпни жарима майдонига етказди, бироқ ҳимоячилар уни қайтара олишди |
| 5' |
 |
Сельтанинг ҳужумида Орельяна офсайдга тушди, акс ҳолда ўнг қанотдан хавфли ҳужум бўлиши мумкин эди |
| 4' |
 |
Сельта ўз майдонида тўпни назорат қилмоқда |
| 3' |
 |
Мората ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди, икки футболчини алдаб ўтди, аммо зарба беришга улгурмади. Тўпни дарвозабон илиб олди |
| 2' |
 |
Реалнинг дастлабки ҳужумида Мората офсайдга тушиб қолди |
| 1' |
 |
Сельтанинг ҳужумида Гвидетти жарима майдонига ёриб кирди, бироқ ҳимоячилар унга зарба бериш учун имконият беришмади |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди |
| ' |
|
Жамоалар Италиядаги зилзила қурбонлари хотирасига 1 дақиқа сукут сақламоқда |
| ' |
|
Жамоалар майдонга тушиб келишди |
| ' |
|
Сизларни "Реал" - "Сельта" ўйинини кузатиб боришга таклиф қиламиз |
| ' |
 |
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари! |