Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' |
 |
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Вильярреал" 4:1. |
90+1' |
 |
дос Сантос жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба берди. Тўпни дарвозабон эгаллади |
90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
87' |
 |
Иньеста олис масофадан аниқ зарба берди. Фернандес тўпни эгаллади |
82' |
 |
ГООООООЛ! Лионель Месси, 4:1! Пененка услубидаги зарба! |
81' |
 |
Пенальти! "Вильярреал" дарвозаси томнон. Неймар бир ҳимоячини жуда чиройли алдаб ўтиб, 11 метрли нуқти устига узатма берди. Суареснинг зарбаси ҳимоячининг қўлига тегди |
79' |
 |
Неймар офсайдда қолди |
78' |
 |
"Барселона"да ўзгариш: Серхи Роберто ўрнига Маскерано тушди |
77' |
 |
ВУУУУУУҲ! Бакамбу дарвозабон билан юзма-юз вазиятда тер Штегенни алдаб ўтди, аммо Пике жамоасини голдан қутқарди |
76' |
 |
Эҳҳҳҳҳҳ, Неймар! Мессининг узатмасидан кейин бразилиялик футболчи яккама-якка вазиятга қочиб кетди. Унинг парашют зарбасини дарвозабон эгаллаб олди |
75' |
 |
"Барса"да ўзгариш: Люка Дин ўрнига Альба тушди |
72' |
 |
Роберто Сольдадо сариқ олди |
69' |
 |
ГОООООООЛ! Луис Суарес, 3:1! Қарши ҳужумда урилган гол. Уругвайлик футболчи ўнг томондан жарима майдончасига кирди, бир ҳимоячини алдади ва аниқ зарба берди. |
68' |
 |
Сориано офсайдда қолди |
65' |
 |
Жонатан дос Сантос жаримадан зарба берди. Ноаниқ |
64' |
 |
Иньеста сариқ олди. |
61' |
 |
Тўла устунлик "кўк-анорранглилар" томонида |
58' |
 |
ВУУУУУҲ! Месси жарима майдончаси чизиғи устида Неймар билан "девор" ўйнади ва аргентиналик футболчи ўнг оёқда кучли зарба берди. Тўсин остига бораётган тўпни Фернандес юқорига кўтариб юборди |
54' |
 |
Сольдадонинг қанотдан берган узатмасига Сориано етиб бора олмади |
51' |
 |
Оҳо! Иньестанинг пасидан кейин Дин чап қанотдан ҳужумга қўшилди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
46' |
 |
ВУУУУУҲ! Неймар чап қанотда бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кирди ва Месси томон узатма берди. Фернандес оёғи тўпни қайтаришга муваффақ бўлди! |
46' |
 |
Иккинчи бўлим старт олди |
45' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Барселона" - "Вильярреал" 2:1. |
45' |
 |
ГООООООООЛ! Лионель Месси, 2:1! Аргентиналик футболчи жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп рекошет ҳолатда олис бурчакка бориб тушди |
45' |
 |
Тригерос олис масофадан жарима зарбасини ижро этди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди |
42' |
 |
Эҳҳҳ, Суарес! Роберто ўнг қанотдан етказган узатмани ҳимоячи қайтарди. Тўпни эса жарима майдончаси ичида турган Луис эгаллаб, аммо имкониятдан фойдалана олмади |
41' |
 |
Эҳҳҳҳҳ, Неймар! Суареснинг узатмасидан кейин бразилиялик футболчи чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
40' |
 |
Вууууууҳ! Сольдадо "Барса"ни кечирди. Сориано чап қанотдан берган узатмага Сальдадо дарвшзабон майдончси чизиғи олдидан бош билан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
38' |
 |
Ракитичга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жаримадан етказилган узатмадан кейин мезбонлар бурчак тўпи ишлашди |
35' |
 |
Тер Штеген қовун туширди. У тўпни тепиб юбориш пайтида рақибга бериб қўйди. Меҳмонлар имкониятдан фойдалана олишмади |
34' |
 |
Люка Дин офсайдда қолди |
34' |
 |
Майдон эгалари бурчак тўпини ўйинга киритишди. Самарасиз |
32' |
 |
ГОООООООООЛ! Седрик Бакамбу, 1:1! Ҳужумчи бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва тер Штегенни доғда қолдирди! |
30' |
 |
Мезбонлар рақиб жарима майдончаси атрофида тўпни ҳимоячилардан олиб қўйишди. Месси чап томондан жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
28' |
 |
"Вильярреал"да яхши имконият. Чап қанотдан етказилган узатмани дос Сантос дарвоза олдида ўзига бўйсиндира олмади |
27' |
 |
"Вильярреал" бурчак тўпи ишлади ва уни ўйинга киритди. Месси тўпни эгаллади |
24' |
 |
Иньеста жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида дарвоза олдидаги Неймарга борди, офсайд! |
21' |
 |
ГОООООООЛ! Неймар, 1:0! Суарес-Месси-Неймар комбинациясидан кейин бразилиялик футболчи яқин масофадан дарвозани ишғол қилди! |
20' |
 |
Месси жаримадан юмшоққина зарба берди. Андрес Фернандес тўпни эгаллаб олди |
19' |
 |
Алваро Гонсалес огоҳлантириш олди. Жарима майдончаси ярим айланаси ичида ичида тўпни қўли билан қайтариб қолди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин |
16' |
 |
Серхи Роберто сариқ карточка олди. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади |
15' |
 |
Суареснинг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончасига кириб келди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди |
15' |
 |
Тер Штеген қўпол хатога йўл қўйди. Меҳмонларнинг қарши ҳужуми тахликали бўлди. Пике хавфни бартараф этди |
14' |
 |
"Вильярреал" тўлиқ ҳимояланмоқда |
10' |
 |
Неймар дарвоза олдга узатма берди. Тўпни посбон эгаллаб олди |
9' |
 |
Каталонияликларнинг ҳужумларини меҳмонлар ҳозирча бартараф этишмоқда |
5' |
 |
Мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда. Сариқ сувости кемаси прессинг уюштиришга ҳаракат қилмоқда |
1' |
 |
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Барса" футболчилари киритиб беришди |
' |
|
Учрашув олдидан баъзи кичик тадбирлар ташкил этилмоқда. Шу боис баҳс бошланиши бироз кечикмоқда |
' |
 |
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўйин бошланиш арафасида |
' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания Ла лигасида 36-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Вильярреал"ни қабул қилмоқда. |