Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+2' |
|
Ўйин тугади. "Малага" - "Реал" 0:2. "Реал" Испанияда 33-чемпионликни қўлга киритди! "Мадрид" мухлисларини табриклаймиз! |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
90' |
|
ВУУУУУУҲ! Бу сафар омад "Реал" томонида бўлди. Гонсало Кастро 10 метрлардан зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб қайтди! |
89' |
|
Марселода яхши вазият. Жарима майдончасига кирди ва ноаниқ зарба берди. |
88' |
|
Вууууҳ! Мората жарима майдончаси бурчагидан кириб, зарба берди. Камени қайтарди. Тўпни Роналду эгаллади ва Модричга пас берди. Лука 6-7 метрдан берган зарбани "Малага" посбони оёғи билан қайтарди |
85' |
|
Шарлес дарвозабон майдончаси ичидан аниқ зарба бера олмади |
78' |
|
Вууууууҳ! Игнасио Камачо бош билан зарба берди. Бирозгина ноаниқ |
77' |
|
"Малага" кетма-кет 2 марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
75' |
|
Лионель Месси пенальтидан гол уриб, "Барселона"ни 3:2 ҳисобида олдинга олиб чиқди |
73' |
|
"Барселона" ҳисобни тенглаштирди. Луис Суарес дарвозани ишғол қилди |
72' |
|
"Малага"да ўзгариш: Дуда майдонга тушди |
71' |
|
Карим Бензема дарвозани ишғол қилди. Аммо франциялик футболчи офсайдда эди |
69' |
|
"Малага"да ўзгариш: Сандро Рамирес ўрнига Шерлес тушди |
66' |
|
"Реал"да щзгариш: Иско щрнига Хамес Родригес, Каземиро ўрнига Ковачич туширилди |
62' |
|
ДИҚҚАТ! Инуи "Барселона" дарвозасини яна бир марта ишғол қилди. Эгизак голлар! "Камп Ноу" шокда! |
60' |
|
Бензема гол урган вазиятда офсайдда қолгани такрорий лавҳада кўрсатилди. Ҳакамлар учун жуда ҳам қийин вазият эди. |
56' |
|
Вууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага "Малага" футболчиси бош билан зарба берди. Тўпни яна Навас қайтарди |
58' |
|
ВУУУУУҲ! "Реал" ҳимоячиларининг қўпол хатосидан мезбонлар фойдалана олишмади. Кеко бирга бир вазиятда тўпни Наваснинг устидан оширди. Рамос тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди |
56' |
|
Карлос Камени сариқ олди |
55' |
|
ГООООООЛ! Карим Бензема, 0:2! Бурчакдан етказилган Рамос оёқ билан зарба берди. Камени қайтарган тўпни Бензема дарвозага жойлаб қўйди |
53' |
|
Роналду бурчак тўпи ишлади |
51' |
|
Роналду Рикка билдан тўқнашувда жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
49' |
|
Вууууҳ! Ресио ўнг қанотда икки ҳимоячидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Навас яхши ўйнади |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз |
' |
|
Параллел ўйинда "Эйбар" ғалаба қозонмоқда. |
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Малага" - "Реал" 0:1. Танаффус |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
|
Жаримадан тўп ўйинга киритилди. Аммо "Малага" футболчиси офсайдда деб топилди |
43' |
|
Роналду Бенземани бирга-бир вазиятга чиқарди, аммо Карим ўйиндан ташқари ҳолатда |
41' |
|
ВУУУУУҲ! Хони чап қанотдан етказган узатмага Кеко бош билан зарба берди. Тўп шундоққина тўсин ва устун кесишган жой яқинидан ўтиб кетди |
39' |
|
Вууууууҳ! Навбатдаги бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Сандро жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп "Малага" футболчисининг бошига тегди ҳамда олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди. |
38' |
|
Оҳо! Сандро Рамирес бурчак тўпини тўғридан-тўғри дарвоза томон зарба берди. Навас тўпни майдон ташқарисига уриб юборди |
36' |
|
Вуууууҳ! Кроос жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Камени тўпни қайтарди. Бензема тўпга югурди, аммо офсайд |
34' |
|
ВУУУУУҲ! "Реал"нинг чиройли ҳужуми натижасида Роналду тўпни рақиб даврозабон майдончаси ичида қабул қилди ва 5 метрдан зарба берди. Карлос Камени қутқармоқда |
32' |
|
Майдонда тенгкураш. Ҳар иккала жамоада тўп узатишда хатолар кузатилмоқда |
30' |
|
Аутдан улоқтириб берилган тўп Каземиронинг бошидан майдонни тарк этди |
28' |
|
Оҳо! Яна мебонларнинг майдон марказидаги хатосидан кейин Модрич тўпни эгаллаб, Роналдуни олдинга бошлади. Криштианунинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди |
25' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди. Такрорий ҳужум пайтида Модрич ўнг қанотдан берилган узатмага Рамос бош билан зарба берди. Ноаниқ |
24' |
|
"Реал" ҳужум ташкил қилди ва бурчак тўпи ишлади |
22' |
|
Зарбани қайтариш чоғида Кейлор Навас қовурғаси билан дарвоза устунига урилиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди |
21' |
|
ВУУУУУУУҲ! Сандро Рамирес жаримадан ўта хавфли зарба йўллади. Тўққизликка кираётган тўпни Навас қайтарди! |
20' |
|
Данило ўз қанотида фол ишлатди. "Малага" жарима зарбаси тепади |
18' |
|
Мезбонлардан хавфли ҳужум. Ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига етказилган узатмани Рамос бош билан қайтарди |
15' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага Варан бош билан зарба берди. Ноаниқ |
14' |
|
Вуууууҳ! Марсело етказган узатмани Бензема дарвозабон майдончаси бурчагида қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб нарига устун ёнидан ўтиб кетди |
13' |
|
Вууууҳ! Сандро Рамирес чап қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига кириб, яқин бурчакка зарба берди. Навас тўпни эгаллаб олди |
12' |
|
Кеко жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади |
10' |
|
"Малага" футболчилари чап қанотдан жарима майдончасига узатма беришди. Рамос бош билан тўпни қайтарди |
7' |
|
"Камп Ноу"даги ўйинда ҳисоб очилди. "Эйбар" ярим ҳимоячиси Такеши Инуи "Барса" дарвозасини ишғол қилди! |
5' |
|
Марказдан етказилган узатма натижасида Данило ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Бироз ноаниқ |
2' |
|
ГОООООООЛ! Криштиану Роналду, 0:1! Иско майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва португалиялик футболчини бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Роналду дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш дарвозага тўпни жойлади |
1' |
|
15-сонияда Бензема офсайдда қолди |
1' |
|
Диққат! "Малага" - "Реал" баҳси бошланди. Табиийки "Барселона" - "Эйбар" учрашуви ҳам параллел равишда бошланди |
' |
|
"Малага" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни қабул қилмоқда. Бугун Зидан жамоаси камида дуранг ўйнаса, "Барселона" - "Эйбар" натижасидан қатъи назар чемпионликни расмийлаштиради |
' |
|
Бугун сўнгги турнинг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтади ҳамда чемпион жамоа номини билиб оламиз. |
' |
|
Испания чемпионатининг навбатдаги мавсуми якунига етиб бормоқда. |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |