Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Осиё кубоги-2019. «F» гуруҳи, 1-тур
| 90+6' |
 |
Ўйин якунланди. ЎЗБЕКИСТОН - УММОН - 2:1. Ғалаба билан табриклаймиз |
| 90+5' |
 |
Шомуродов бурчак тўпи ишлади |
| 90+4' |
 |
Жаримадан зарба аниқ йўлланди. Игнат муштлари билан уриб юборди |
| 90+3' |
 |
Егор Кримец қизил карточка олди. Даврозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган ҳужумчини қўли билан тортиб йиқитди. Сўнгги умид кушандаси |
| 90+1' |
 |
Уммонлик ҳужумчи жарима майдончамиз ичида йиқилди. Рақибларимиз пенальти сўрашди. Ҳакам пенальти белгиламай тўғри қарор чиқарди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
 |
Уммонда ўзгариш: Салоҳ ал-Яҳёий майдонга тушди, кимнингдир ўрнига |
| 90' |
 |
Одил Аҳмедовга тиббий ёрдам кўрсатилди |
| 87' |
 |
Яхши, Игнатий! Рақиб ҳужумчисининг ўткир бурчак остида йўллаган зарбасини қайтарди! |
| 86' |
 |
ГОООООООЛ! Элдор Шомуродов, 2:1! Алибоевнинг узатмасидан кейин Шомуродов икки ҳимоячидан қочиб кетиб, деярли бирга-бир вазиятда унча кучли бўлмаган зарба берди. Тўп дарвозабонинг қўллари остидан ўтиб, тўрга бориб тушди |
| 83' |
 |
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Элдор Шомуродов туширилди |
| 81' |
 |
Иккинчи бурчак тўпи хавфли бўлди |
| 80' |
 |
Уммон кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритади |
| 79' |
 |
Ўзбекистонда ўзгариш: Жалолиддин Машарипов ўрнига Икром Алибоев майдонга туширилди |
| 78' |
 |
ВУУУУУҲ! ҲАМДАМОООВ! Чап қанотдан юқоридан етказилган узатмани Достон ерга туширмасдан 7-8 метрлардан дарвоза томон тепди. Рушайдий маҳорат кўрсатди! |
| 76' |
 |
Уммон футболчисининг зарбаси хавфли чиқди. Тўп тўсин устидан ўтиб, тўрга юқоридан келиб тушди |
| 75' |
 |
Ҳамдамов офсайдда қолди |
| 72' |
 |
Гол! Афсус, йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. Чап қанотдан етказилган узатма натижасида Муҳсин ал-Ғассаний яккама-якка вазиятга чиқди ва Нестеровни доғда қолдирди |
| 67' |
 |
Уммонда ўзгариш бўлди. Холид ал-Ҳажрий ўрнига Муҳсин ал-Ғассаний майдонга тушди |
| 67' |
 |
Жарима тўпини бартараф этдик |
| 66' |
 |
Егор Кримец керакмас жойда қоида бузди. Рақибларимиз жарима майдончамиз бурчагидан стандартни қўлга киритишди |
| 65' |
 |
Уммоннинг ҳужуми самарсиз чиқди бахтимизга |
| 63' |
 |
Юқоридаги вазиятда Нестеров жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Ўйин давом этади |
| 61' |
 |
ВУУУУУҲ! Уммон ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Хариб олис масофадан кучли зарба йўллади. Игнат мушти билан тўпни қайтарди, тўпни рақибларга келиб тушди. Ал-Ҳажрий яқин масофадан берган зарбасини яна Нестеров ва ҳимоячилар қайтариб қолишди. Жуда хавфли вазият бўлди |
| 61' |
 |
Уммонликларнинг яна бир хавфли ҳужуми. Яхшиямки, иш зарбагача етиб бормади |
| 59' |
 |
Ўзбекистонда ўзгариш: Сардор Рашидов ўрнига Достон Ҳамдамов майдонга туширилди |
| 58' |
 |
Игнатий Нестеров сариқ карточка олди. Ҳакам дарвозабонимиз ўйинни чўзди деб ҳисоблади |
| 36' |
 |
Холдийнинг зарбасидан сўнг тўп жарима майдончаси юқорисидан ўтиб кетди. Ҳаммаси жойида |
| 56' |
 |
Уммон жарима майдончаси ташқарисида жарима зарбаси ишлашди. Бикмаев фол ишлатди |
| 52' |
 |
Вуууууҳ! Уммонликлар чап қанотдан хавфли ҳужум ташкил қилишди. Мухайний 11 метрли жарима майдончаси ичида зарба беришга муваффақ бўлди. Машарипов ётган ҳолатда зарбани ўзига қабул қилди! Баракалла, Жалолиддин! |
| 51' |
 |
Уммон бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди |
| 49' |
 |
Рақибларимиз ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма беришди. Нестеров сакраганча тўпни муштлари билан уриб юборишга муваффақ бўлди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди! |
| 45' |
 |
Ҳакам хуштаги чалинди ва биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча терма жамоамиз 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. Бизни кузатишда давом этинг бироздан сўнг қайтамиз! |
| 45' |
 |
Нестеров ажойиб сейв намойиш этди! Биринчи тайм қаҳрамони сўзсиз Нестеров! |
| 43' |
 |
Сардор Рашидов узоқ масофадан супер зарба йўллади, бироқ бироз ноаниқ |
| 41' |
 |
Уммон терма жамоасининг ҳужумлари кескин тус олмоқда |
| 37' |
 |
Уммон терма жамоаси ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қиляпти |
| 34' |
 |
Одил Аҳмедов 34-дақиқада жарима зарбасидан супер зарба йўллаб, ҳисобни очди! |
| 33' |
 |
ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! ОДИЛ АҲМЕДОВВВВВВВ! |
| 32' |
 |
Марат Бикмаевга нисбатан қоида бузилди. Терма жамоамиз гол уриши учун қулай имконият |
| 29' |
 |
Жалолиддин Машариповга сариқ карточка кўрсатилди |
| 28' |
 |
Ўзбекистон терма жамоаси ижросида бурчак тўпи бесамар якунланди |
| 25 ' |
|
Уйинда Уммон терма жамоаси устунлик қилмоқда |
| 24' |
 |
Уммоннинг ҳужуми. Юқоридан етказилган узатмага ҳужумчи бош билан зарба бера олмади |
| 22' |
 |
Ўзбекистондан ташриф буюрган 200 нафар атрофидаги мухлисларимиз терма жамоамизни қўллаб-қувватламоқда |
| 21' |
 |
Ҳар иккала жамоа эҳтиёткор ўйин намойиш қилишда давом этмоқда. Жарима майдончамиз ичида Машариповга нисбатан қўполлик ишлатилди. |
| 15' |
 |
ВУУУУУҲ! Жуда хавфли вазият! Бурчакдан етказилган узатмага Аҳмад Маҳайжрий бош билан зарба берди. Нестеров муқаррар голдан қутқармоқда! |
| 15' |
 |
Анзур бироз қалтис ҳаракат қилди. Рақиб футболчиси ўнг қанотдан дарвозамиз олдига узатма берди. Нестеров эгаллаб олиши мумкин бўлган тўпга Исмоилов оёқ чўзди. Анзур сўнгра тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 13' |
 |
Футболчиларимиз иждросида тўп назорати тобора яхшиланиб бормоқда. |
| 11' |
 |
Рашидовнинг аниқ узатмасидан кейин Марат рақиб марказий ҳимояси томон босим уюштирди. Аммо ҳимоячи тўпни дарвозабонга узатиб, хавфни бартараф этишга улгурди |
| 10' |
 |
Анзурнинг Машарипов томон берган олис узатмаси муваффақиятсиз чиқди |
| 9' |
 |
Сиддиқов майдон марказидан чап қанотдан олдинга ўтаётган Машарипов томон узатма берди. Жалол тўпни ўзига бўйсиндириш чоғида тўп унинг қўлига тегиб кетди |
| 6' |
 |
Уммон тўпни эгаллаган заҳоти тезкор қарши ҳужумга ўтмоқда. Шундан эҳтиёт бўлишимиз лозим. |
| 5' |
 |
Уммонликларнинг ҳужуми самарасиз якунланди |
| 4' |
 |
Тўп назорати ўзбекистонликларда. Секин-секин рақиб дарвозаси томон яқинлашиб келяпмиз |
| 4' |
 |
Ўнг қанотда Рашидовга нисбатан фол ишлатилди |
| 2' |
 |
Одил Аҳмедов ҳужумда очилаётган Бикмаевга узатма берди. Аммо ҳимоячи Маратга тўпни эгаллаш имконини бермади |
| 2' |
 |
Ўйинни терма жамоамиз эҳтиёткорлик билан бошлагандек |
| 1' |
 |
Диққат! Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга Марат Бикмаев киритиб берди |
| ' |
|
Ўзбекистон терма жамоаси эсдалик учун суратга тушишди |
| ' |
 |
Бугун Ўзбекистон оқ, Уммон эса қизил рангли формада ҳаракат қилади |
| ' |
|
Энди эса навбат Уммон мадҳиясига |
| ' |
 |
Диққат, Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари стадионга чиқиб келишмоқда. Дастлаб Ўзбекистон мадҳияси янграйди |
| ' |
 |
Ўзбекистон терма ярим соатдан кейин Уммонга қарши ўйинни ўтказиш учун майдонда саф тортади. |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Осиё кубогида биз кутган лаҳзалар яқинлашмоқда. |