Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+2' |
 |
Ўйин якунланди. Ўзбекистон - Ироқ 0:0 |
| 90+1' |
 |
Ибрагимов чап қанотдан жарима майдонига кирди, аммо тайинли узатма бера олмади |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
 |
Ғаниевнинг узатмасидан кейин Сергеев бош билан зарба беришга уринди. Аммо Игорь бироз ета олмади |
| 86' |
 |
Ироқлик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
| 82' |
 |
Ҳамдамов бурчак тўпини ўйинга киритиб, шеригидан узатмани қабул қилаётганида офсайдда қолди |
| 80' |
 |
Вуууҳ! Терма жамоамиз иштирокида яхши комбинация! Сергеев бош билан аниқ зарба берди. Муҳаммад Ҳамид тўпни эгаллаб олди |
| 77' |
 |
Ўзбекистонда ўзгариш: Машарипов ўрнига Достон Ибрагимов тушди |
| 76' |
 |
Вууууҳ! Яна бир марта хавфли вазият! Бурчакдан етказилган узатмага ироқлик футболчи яқин мософадан бош билан зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди |
| 75' |
 |
Вууууҳ! Ироқлик футболчи жарима майдонимиз ташқарисидан айланма зарба берди. Тўп шундоққина устун ёнидан ўтиб кетди |
| 69' |
 |
Вууууууҳ! Ҳамдамов майдон марказидан олдинга интилди, рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба берди. Дарвозабон зарбани қайтарди |
| 68' |
 |
Ўзбекистонда ўзгариш: Кримец ўрнига Достон Турсунов майдонга тушди |
| 67' |
 |
Вакилларимиз қисқа паслар орқали рақиб жарима майдонига киришга уринди. МУваффаққиятсиз |
| 66' |
 |
Ироқ иккинчи бўлимда анча фол ўйнамоқда. Терма жамоамиз, қўпол қилиб айтганда, майдон марказидан ўта олмай қолди. Балки қилинган ўзгаришлар ўз фойдасини берар |
| 65' |
 |
Ўзбекистонда ўзгариш: Шоаҳмедов ўрнига Остон Ўрунов майдонга тушди |
| 62' |
 |
Ўзбекистонда ўзгариш: Қувондиқ Рўзиев ўрнига Достон Ҳамдамов туширилди |
| 59' |
 |
Машарипов жаримадан узатма беришни қойиллатмади |
| 58' |
 |
Терма жамоамиз бурчакдаги байроқчага яқин жойда жарима зарбаси ишлади |
| 56' |
 |
Ироқнинг хавфли ҳужуми. Зарбага етишмади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
| 53' |
 |
Ўзбекистонда ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев туширилди. |
| 52' |
 |
Эҳҳҳ, Шомуродов яна бир марта қулай вазиятдан фойдалана олмади. |
| 50' |
 |
Ироқ бурчак зарбасини амалга оширди. Марказий ҳимоячимиз тўпни қайтарди |
| 50' |
 |
Даврон Ҳошимов огоҳлантирилди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча Ўзбекистон - Ироқ - 0:0 |
| 45+1' |
 |
Терма жамоамиз бурчак зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 45' |
 |
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 43' |
 |
Ироқ бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз |
| 41' |
 |
Элдор рақиб жарима майдони остонасида ҳимоячини алдаб ўта олмади |
| 40' |
 |
Ироқнинг иккита зарбасини бартараф этдик |
| 37' |
 |
Жарима зарбасини Ғаниев тепди, жонли деворга тегиб қайтган тўпга Машарипов зарба берди. Тўп ҳимоячилардан майдонни тарк этди |
| 36' |
 |
Ниҳоят ҳакам Ироқ жарима майдони остонасида жарима зарбаси белгилади |
| 35' |
 |
Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳар иккала жамоа ҳужум қилишга интилмоқда, аммо кўзланган ниятнинг ярмидан кўпи амалга ошмаяпти. Лекин футболчиларимизда ғалаба учун иштиёқ бор |
| 30' |
 |
Бурчакка яқин жойда Машарипов йиқитилди, аммо ҳакам яна жарима зарбаси белгиламади. Жалолга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
| 29' |
 |
Шомуродовнинг узатмасидан кейин Шоаҳмедов рақиб жарима майдони томони томон ҳаракатланди, аммо чизиқ устида ҳимоячи билан кураш пайтида йиқилди. Ҳакам фол қайд этмади |
| 24' |
 |
ВУУУУУҲ! Ироқликлар голга жуда яқин келишди. Зарбага бироз аниқлик етишмади |
| 24' |
 |
Ироқ ҳужумчиси жарима майдонимизга кириб борди. Тўхтахўжаев тўпни олиб қўйишга муваффақ бўлди, аммо форвард Исломни қўли билан тортиб йиқитди. Фол |
| 23' |
 |
Эҳҳҳҳ, Шомуродооов! Элдор яна бир марта яккама-якка вазиятда дарвоза томон аниқ зарба бера олмади. Афсус |
| 22' |
 |
Вақти-вақти билан тўп назорати ироқликлар томонига ўтмоқда. Аммо улар мудофаамизни ёриб ўта олишмаяпти |
| 15' |
 |
Дарвоқе, Жалолиддин Машарипов кеча ўғил фарзандли бўлибди. Табриклаймиз! Солиҳ фарзанд бўлсин |
| 14' |
 |
ВУУУУУУҲ! Машарипов бурчак тўпи ишлашди ва уни ўзи ўйинга киритди. Кримец яқинг масофадан бош билан кучли зарба берди. Дарвозабон ажойиб сэйв намойиш қилиб, муқаррар голдан қутқариб қолди |
| 12' |
 |
Тўп у жарима майдонидан бу жарима майдонига бориб келмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ |
| 8' |
 |
Ироқликларнинг ҳужуми. Юқоридан етказилган узатмани Тўхтахўжаев бош билан қайтариб қолди |
| 7' |
 |
Хавфли вазият! Терма жамоамиз майдон марказидан рақиб жарима майдони томон узатма берди. Шомуродов деярли бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
| 5' |
 |
Азиз Ғаниев олис масофадан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди |
| 3' |
 |
Сайфиев чап қанотдан ҳужумга қўшилди ва жарима майдончасига узатма берди. Ҳужумчимиз тўпга ета олмади |
| 1' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди. |