Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 2:1
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон
21-тур Қўқон-1912 2-1 Қизилқум
21-тур Пахтакор 2-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4159 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ЖЧ-2022 саралаш. Осиё, 2-босқич.

«D» гуруҳи, 6-тур. 19.11.2019, соат 17:00. Бош ҳакам: Навоф Шукруллоҳ (Баҳрайн)

ЎЗБЕКИСТОН

Элдор Шомуродов (17, 58)

2 : 0

ФАЛАСТИН

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Элдорбек Суюнов
3.Ҳожиакбар Алижонов
5.Рустам Ашурматов
20.Ислом Тўхтахўжаев
23.Олег Зотеев
8.Икром Алибоев
9.Одил Аҳмедов
13.Санжар Қодирқулов
10.Жалолиддин Машарипов
17.Достонбек Ҳамдамов
14.Элдор Шомуродов.
  22.Рами Ҳамада
3.Муҳаммад Рашид
5.Ёсир Ҳамид
7.Мусаб Баттат
11.Ёсир Ислом
14.Абдуллоҳ Жобир
15.Абдуллатиф Баҳдарий
18.Солиҳ Чиҳадеҳ
20.Назми ал-Бадавий
21.Ислом Батран
23.Муҳаммад Дарвиш.
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Абдулатиф Баҳдорий (34)

Матн

'
ҒАЛАБА МУБОРАК!
90+3'
Ўйин тугади. Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинни 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди
90+2'
Эҳҳҳҳ! Алибоев яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва шеригига пас берди, аммо ҳимоячи тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Тўп назорат рақиблар томонига ўтиб кетди. Футболчиларимиз чарчаб қолишди
89'
Тўп жарима майдончамиз ичидаги Солиҳ Чиҳадеҳнинг қўлига теккани учун ҳакам ўйинни тўхтатди
86'
Ўзбекистонда ўзгариш: Достовн Ҳамдамов ўрнига Сардор Собирхўжаев туширилди
85'
Рақиб футболчиси олис масофадан зарба берди. Суюнов сэйв намойиш қилиб, хавфни бартараф этди
85'
Қанотдан етказилган узатмани Суюнов эгаллади
82'
Вууууууҳ! Алижонов ўнг қанотдан олдинга ўтиб, пенальти нуқтасига узатма берди. Жамшид тўпни дарвоза томон бурди, аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди
81'
Рақиб жарима майдони остонасига етказилган тўп учун курашда Алибоев ҳимоячидан устун келди, аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди
78'
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш: Элдор Шомуродов ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов туширилди
76'
Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
76'
ВУУУУУҲ! Алижонооов! Ҳожиакбар рақиб жарима майдони ичида ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, яккама-якка вазиятда кучли зарба берди. Ҳамада яна сэйв намойиш қилиб, яққол голдан қутқарди!
74'
Фаластинда ўзгариш: Ёсир Ислом ўрнига Маҳмуд Водий туширилди
74'
Ўзбекистонда ўзгариш: Машарипов ўрнига Шамшид Искандаров ўйинни давом эттиради
72'
Бурчак зарбасидан сўнг зарбавор вазиятни юзага келтирдик. Бош билан берилган зарба натижасида тўпга урилиб, дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
71'
ВУУУУУУҲ! Алижонов! Достоннинг товон билан берган пасидан кейин Ҳожиакбар жарима майдонига кирди ва кучли зарба берди. Ҳамада қандайдир тасодиф туфайли зарбани қайтариб қолди
70'
Ҳамдамов ўз қанотидан узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни дарвозабонга ташлаб берди
68'
Шомуродов жарима майдони ичида рақибнинг 2-3 футболчисини алдашга уринди, тўзп ундан майдонни тарк этди
67'
Зотеев бироз оқсоқланмоқда. Унаг майдондан ташқарида тиббий ёрдам кўрсатилади
65'
Вуууҳ! Яхши зўр, аммо зарба қовушмади. Қодирқулов жарима майдони ичида зарба берганди, тўп юқорига кўтарилиб кетди
62'
Фаластинда яна бир ўзгариш: Баттат ўрнига Муса Фаровий туширилди
62'
Терма жамоамиз яхши қарши ҳужум ташкил қилди. Шомуродов тўпни эгаллади, бир ҳимоячини алдади ва Машариповга пас берди. Жалол тўпга ета олмади
58'
ГОООООООООЛ! ШОмуродооооов! 2:0!!! Аҳмедовнинг узатмасини Элдор рақиб жарима майдонида қабул қилиб, бир ҳимоячини алдади ва аниқ зарба билан ҳисобдаги фарқни оширди!
56'
Фаластин таркибида ўзгариш: Муҳаммад Рашид ўрнига Муҳаммад Ямин туширилди
54'
Фаластинликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Тўпни майдон марказига тепиб юбордик
50'
Вуууҳ! Хавфли зарба! Достон жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
47'
Зотеев жарима майдонимиз ичида рақиб ҳужумчиси билан юзма-юз вазиятда хавфни бартараф этди
46'
Иккинчи бўлимда тўпни ўйинга Ўзбекистон терма жамоаси киритиб берди. Давом этамиз
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча Ўзбекистон - Фаластин - 1:0.
45+2'
Терма жамоамиз яхши комбинация ташкил қилди ва Аҳмедов жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллади
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
42'
ВУУУУУУҲ! Оооооозгина қолди! Терма жамоамиз ажойиб комбинация ташкил қилди. Алижоновнинг ерлатиб берган узатмасини Элдор яқин бурчак томон бурди. Тўп шундоққина устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
40'
Хавфли зарба! Дастлаб Шомуродовнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, жарима майдони бурчагида турган Машариповга борди. Жалолиддиннинг хавфли зарбасини Рами Ҳамада сэйв намойиш қилиб, қайтарди
39'
Одил олис масофадан зарба берди. Тўп жарима майдони остонасидаги ҳимоячига тегиб қайтди
37'
Фаластинликларнинг хавфли ҳужумини бир амаллаб бартараф этдик. Такрорий зарбани Суюнов эгаллаб олди
35'
ЗАРБА! Шомуродов чап қанотдан жарима майдонига кириб, марказроққа узатма берди. Қодирқулов тўпни ўтказиб юборган бўлса, Алибоев зарба берди. Ҳамада тўпни эгаллаб олди
33'
Фаластинлик футболчи Абдулатиф Баҳдорий огоҳлантириш олди
25'
Вакилларимизда яхши имконият. Рақиб жарима майдони ичида зарба берадиган футболчи топилмади
22'
Қодирқулов рақиб жарима майдони атрофида тўпни кўп ушлаб қолиб, оқибатда уни йўқотди
17'
ГОООООООООЛ! ЭЛДООООР! 1:0. Алижоновнинг узатмасидан кейин Шомуродов бош билан дарвозани ишғол қилди!
15'
Вуууҳ! Шомуродов бир неча ҳимоячи қуршовида жарима майдонига ёриб кириб, зарба берди. Рами Ҳамида тўпни эгаллаб олди
14'
Ўзбекистон тўпни назорат қилмоқда. Ҳозирча хавфли вазият юзага келтирмадик
12'
Ўзбекистон ўйиндаги иккинчи бурчак тўпини ўйинга киритди. Аммо бу сафар ҳам уриниш самара бермади
11'
Ўзбекистон ўнг қанотдан яхши ҳужум ташкил қилди. Аммо Алижонов дарвоза томон узатма беришдан олдин тўп майдонни тарк этишга улгурган экан
9'
Машарипов бурчакдан тўпни жарима майдони ташқарисидаги Аҳмедовга етказди. Одилнинг тўпни ерга туширмасдан зарба беришга уриниши муваффақиятсиз чиқди
9'
Ўзбекистон терма жамоаси учрашувдаги дастлабки бурчак зарбасини тепади
6'
Терма жамоамиз рақиб жарима майдони атрофида комбинация ташкил қилди. Алибоевнинг зарбаси қовушмади
5'
Алижонов қанотида фол ишладик
2'
Терма жамоамиз ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Одилнинг узатмаси Алижонов ета олмади
1'
Диққат ўйин бошланди. Тўпни ўйинга Фаластин термаси киритиб берди
'
Жамоалар майдонга чиқишди, мадҳиялар янгради, ўйин бошланиш арафасида
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! ЖЧ-2022 саралаши доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Фаластинни қабул қилмоқда.
Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.