Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 4:1' |
 |
ГОООООЛ! Серхио Рамос! Пенальтилар сериясида - 4:1 ва "Реал" Испания суперкубоги соҳиби! |
| 3:1' |
 |
ГОЛ! Киран Трипьер! |
| 3:0' |
 |
ГОЛ! Лука Модрич! |
| 2:0' |
 |
Гол эмас! Томас Партининг зарбасини Куртуа қайтарди! |
| 2:0' |
 |
ГОЛ! Родриго "тўққизлик"ни нишонга олди! |
| 1:0' |
 |
Сауль йўллаган зарба устунга тегиб қайтди! |
| 1:0' |
 |
ГОЛ! Карвахаль! |
| ' |
 |
Пенальтилар серияси бошланмоқда. Дастлаб "Реал" зарба берадиган бўлди |
| 120+1' |
 |
Қўшимча бўлимлар ҳам тугади. Навбат пенальтилар сериясига |
| 120' |
 |
Тўртинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 119' |
 |
Вууҳ! Куртуа бу сафар Корреанинг хавфли зарбасини қайтарди |
| 118' |
 |
Вууууҳ! Куртуа қутқармоқда! Корреанинг узатмасидан кейин тўп Мендининг оёғига тегиб, дарвозага кираётганди |
| 115' |
 |
Федерико Вальверде майдондан четлатилди. У дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётган Моратани ортдан тепиб йиқитди |
| 112' |
 |
"Атлетико" хавфли ҳужум ташкил қилди. Рамос сўнгги паллада хавфни бартараф этди |
| 110' |
 |
ВУУУУУҲ! Ян Облак иккита сэйв намойиш қилди. Дастлаб Модричнинг, сўнгра Марианонинг зарбасини қайтарди |
| 107' |
 |
Иккинчи бурчак тўпи зарбагача етиб бормади |
| 106' |
 |
ВУУУУУҲ! "Атлетико" бурчак зарбасини амалга оширди. Дастлаб Куртуа тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, сўнгра Мората томонидан "қайчи" услубида йўлланган зарбани оёғи билан қайтарди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
| 106' |
 |
Қўшимча бўлимларнинг иккинчиси бошланди. Тўпни ўйинга Симеоне жамоаси киритиб берди |
| 105+1' |
 |
Учинчи бўлим тугади. Жамоалар томонларни алмаштириб, тўртинчи бўлимни бошлашади
|
| 105+1' |
 |
Модрич жарима зарбасини амалга ошириди. Тўп Варандан майдонни тарк этди |
| 105' |
 |
Учинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди |
| 103' |
 |
"Реал"да ҳам ўзгариш: Тони Кроос ўрнига Винисиус туширилди |
| 102' |
 |
Модрич бурчакка яқин жойдан узатма берди. Диас бош билан зарба берди. Ноаниқ |
| 101' |
 |
"Атлетико"да яна бир ўзгариш: Жоау Феликс ўрнига Сантьяго Ариас туширилди |
| 100' |
 |
Кроос жарима майдони ташқарисидан зарба беришга муваффақ бўлди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
| 98' |
 |
"Атлетико"да ўзгариш: Рауль Хименес ўрнига Стефан Савич туширилди |
| 96' |
 |
Маълумот учун. Қўшимча бўлимларда жамоаларга яна биттадан ўйинчи алмаштириш имконияти берилади. Ҳозирча мураббийлар бу имкониятдан фойдаланишмаяпти |
| 94' |
 |
Бурчак зарбаси амалга оширилганидан кейин Хименес бош билан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
| 93' |
 |
Вууууҳ! "Атлетико" тезкор ва чиройли ҳужум ташкил қилди. Витоло жарима майдони кириб, Рамоснинг таъқиби остида зарба берди. Куртуа зарбани қайтарди |
| 92' |
 |
Менди олис масофадан ўнг оёқда зарба йўллади. Тўп устундан 1 метр масофадан ўтиб кетди |
| 91' |
 |
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланди. Тўпни ўйинга "Реал" киритиб берди. |
| 90+4' |
 |
Ўйиннинг асосий вақти якунланди. Беш дақиқадан сўнг қўшимча бўлимлар бошланади |
| 90+4' |
 |
Оҳо! Куртуа нариги бурчак ёпаётган пайтда Томас Парти, кутилмаганда, жаримадан яқин бурчакка айланма зарба берди. Тибо дарвозага кираётган тўпни қайтаришга муваффақ бўлди |
| 90+3' |
 |
Лука Модрич сариқ карточка олди. У рақиб оёғига хавфли ташланди |
| 90+3' |
 |
Менди сариқ карточка олди |
| 90+1' |
 |
Вуууҳ! Қанотдан етказилган узатмани Родрига жарима майдони ичида қабул қилди ва 13 метрдан зарба берди. Облак тўпни эгаллаб олди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди |
| 89' |
 |
"Атлетико"да ўзгариш: Лоди ўрнига Маркос Льоренте туширилди |
| 89' |
 |
Оҳо! Модрич етказган узатмани Диас пенальти нуқтаси устида дарвоза томон буришга ҳаракат қилди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 84' |
 |
Модрич юқоридан етказган узатмани Облак осонлик билан эгаллаб олди |
| 83' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Йович ўрнига Мариано Диас майдонга тушди |
| 82' |
 |
"Матрасчилар" тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди. "Реал" ҳимоячилар ортга қайтишга улгуришди ва хавфни бартараф этишди |
| 81' |
 |
"Атлетико" кетма-кет иккита бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
| 80' |
 |
ВУУУУУУҲ! Ажойиб узатмадан кейин Мората яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Куртуа қутқарди! |
| 79' |
 |
Карвахаль юқоридан узатма берди. Облак тўпни эгаллади |
| 78' |
 |
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Хавфли вазиятлар йўқ |
| 74' |
 |
Томас Парти огоҳлантириш олди |
| 73' |
 |
"Атлетико" узоқ вақт тўпни назорат қилиб, яхши ҳужум ташкил қилишди. Сўнгги паллада Куртуа тўпни эгаллаб олди |
| 68' |
 |
"Атлетико"дан қарши ҳужум. Лоди ҳужумга қўшилди, жарима майдонига кирди ва ноаниқ зарба йўллади |
| 67' |
 |
ЭҲҲҲҲҲ! Вальверде! Қандай қилиб? Йович ўнг қанотдан жарима майдонига кириб, дарвоза олдида турган Вальвердега узатма берди. Федерико сакради бош билан зарба берди, аммо тўп унинг тиззасига тегиб, ён томонга кетиб қолди. Дарвозагача 3-4 метр масофа эди холос. |
| 66' |
 |
Ўйин бир темпда давом этаётгандек. Ҳеч бир жамоа таваккал қилишни истамаяпти. Сўнгги дақиқаларда ёки қўшимча вақтда жисмонан кучли жамоа ютиб кетса керак |
| 61' |
 |
Серхио Рамос жароҳат олди. Тўп учун сакраб, ерга тушаётганида оёғи қайрилиб кетди |
| 60' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Родрига туширилди |
| 58' |
 |
Модрич олис масофадан зарба беришга муваффақ бўлди. Зарбага аниқлик етишмади |
| 56' |
 |
"Атлетико"да ўзгариш: Эррера ўрнига Витоло тушди |
| 54' |
 |
"Реал" ҳамшаҳри дарвозаси томон босимни ошириб бормоқда |
| 51' |
 |
Вуууууҳ! Модричнинг узатмасидан кейин Йович "Атлетико" жарима майдонига кирди ва зарба берди. Тўп олис устуннинг шундоққина ёнидан ўтиб кетди |
| 49' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани Облак иккинчи уринишда эгаллаб олди |
| 48' |
 |
Оҳо! Каземиронинг чиройли узатмасидан кейин Йович рақибнинг 3 ҳимоячи таъқиби остида бўлишига қарамай, жарима майдонига кириб борди ва бурчак зарбаси ишлади |
| 46' |
 |
"Матрасчилар" бурчак тўпини ўйинга киритишди. Хавфли вазият юзага келмади |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди. Тўпни ўйинга "Атлетико" киритиб берди |
| ' |
|
Жамоалар ва ҳакамлар майдонга қайтишмоқда. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида |
| 45' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча — 0:0 |
| 43' |
 |
Кроос бурчак зарбасини амалга оширди. Каземиро бош билан зарба берди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди |
| 42' |
 |
"Реал" жарима майдони ичида тахликали вазият юзага келди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди |
| 39' |
 |
Оҳо! Менди чап қанотда рақиб ҳимоячисини алдаб ўтди ва жарима майдонига кириб, ўткир бурчак остида зарба берди. Облак тўпни эгаллади |
| 34' |
 |
"Қаймоқранглилар" ташаббусни ўз томонларига оғдиришди |
| 32' |
 |
"Реал" бурчак зарбасини амалга оширди. Иско бош билан зарба берди. Ноаниқ |
| 28' |
 |
Карвахаль ўз қанотидан яна узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Тенгма-тенг ўйин кечмоқда |
| 27' |
 |
"Атлетико" ҳимоячиси Фелипе огоҳлантириш олди |
| 25' |
 |
Карвахаль ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди |
| 21' |
 |
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритди. Феликс бош билан берган зарбани Куртуа эгаллаб олди |
| 20' |
 |
Вуууҳ! Мората олис масофадан кучли зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
| 18' |
 |
Корреа чап қанотдан "Реал" жарима майдони кириб бориб, марказроққа узатма беришга ҳаракат қилди. Тўп Варанга тегиб қайтди |
| 15' |
 |
Яна бир хавфли вазият! Мората ўткир бурчак остида Куртуа билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди, дарвозабонни алдадию йиқилди. Ҳакам унинг алдовига учмади |
| 14' |
 |
Вууууҳ! Жоау Феликс "Реал"ни кечирди. Рамос ўз жарима майдони ичида тўпни португалиялик футболчига бериб қўйди. Феликс 16 метрдан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади |
| 9' |
 |
Бурчак зарбасидан кейин тўп жарима майдони ташқарисида турган Модричга келиб тушди. Луканинг кучли зарбасини Облак қайтарди |
| 9' |
 |
Вальверде ўнг қанотдан Лодининг устидан тўпни ошириб ўтиб, жарима майдонига кирди. Бошқа ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 8' |
 |
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Симеоне шогирдлари рақибнинг барча йўлларини ёпишган, ҳозирча |
| 5' |
 |
Каземиро жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Ян Облак тўпни эгаллаб олди |
| 3' |
 |
"Атлетико" ҳужум ташкил қилди. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Карвахаль бош билан қайтарди |
| 1' |
 |
Испания суперкубогининг финал баҳси бошланди. Тўпни ўйинга "Қироллик клуби" футболчилари киритиб беришди |
| ' |
|
"Реал" оқ, "Атлетико" эса оқ-қизил йўл-йўл футболка ва кўк шортикда майдонга тушиб келган |
| ' |
 |
Диққат, футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланишига кўп вақт қолмади |
| ' |
|
Ўйин бошланишига 15 дақиқа қолди. Эслатиб ўтамиз, Суперкубок Россиянинг "Матч ТВ" канали орқали жонли трансляция қилинади |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Барчага хайрли оқшом. Испания суперкубоги, финал баҳсига хуш келибсиз. Мавсумдаги илк совринни қўлга киритиш учун "Реал" ва "Атлетико" жамоалари Саудия Арабистонидаги "Қирол Абдуллоҳ" стадионига чиқишади |