Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+6' |
 |
Ўйин тугади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати ярим финалига йўл олди. Ғалаба муборак бўлсин! Кейинги рақибимиз — Суадия Арабистони! |
| 90+4' |
 |
ГООООООООЛ! Нурилло Тўхтасинов, 1:5! Яхшибоев ўнг томондан олдинга ўтиб, жарима майдонига узатма берди. Абдухолиқов тўпни ўтказиб юборди, Тўхтасинов эса яқин масофадан дарвозани забт этди |
| 90+3' |
 |
Ўзбекистон хотиржамлик билан тўпни назорат қилиб, қўшилган вақтни ўтказмоқда |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
 |
Достон чап қанотдан олдинга ўтиб, Бобур томон пас бераётган эди. Аммо рақиб футболчиси тўпни эгаллаб олди |
| 88' |
 |
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Ҳожиакбар Алижонов ўрнига Дилшод Саитов туширилди |
| 87' |
 |
Вууууууҳ! Тўхтасинов рақиб жарима майдони ичида тўпни олиб қўйиб, 15 метрлардан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
| 85' |
 |
ГООООООООЛ! Жасур Яхшибоев! 4:1! АГМК ярим ҳимоячиси ажойиб комбинацияни голга айлантирди. Ассистент — Тўхтасинов! |
| 83' |
 |
ВУУУУУҲ! Ғаниев! Жарима зарбасидан тўпни рақиб дарвозаси "тўққизлиги" томн йўналтирди. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
| 81' |
 |
ВУУУУУУУҲ! Ҳожиакбарнинг зарбасидан кейин тўп БАА дарвозаси устунига тегиб қайтди!!! |
| 78' |
 |
Майдон марказидан олдинги чизиққа узатма берилди. Дарвозани тарк этган Шамсий тўпни эгаллади |
| 77' |
 |
Ўзбекистонда иккинчи ўзгариш: Санжар Қодирқулов ўрнига Достон Ибрагимов туширилди |
| 76' |
 |
Вууууууҳ! Ғаниев! Яхшибоевнинг узатмасидан кейин Азиз рақиб жарима майдонига кирди ва зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 72' |
 |
Ҳусниддин Алиқулов сариқ карточка олди. |
| 71' |
 |
ЭҲҲҲҲҲҲ, ЯХШИБОЕВ! Бир ҳимоячидан қочиб кетиб, жарима майдонига кирди, яккама-якка вазиятда дарвозабонни алдаб ўтди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Ортдан етиб келган мудофаа вакили чизиқ устида тўпни қайтариб қолди. Жасур очиқ турган жамоадошларига узатма бериши мумкин эди. Қизғанди! |
| 71' |
 |
Футболчиларимиз майдон марказида тўпни йўқотишди ва Ал-Амирий жарима майдонимизга кириб келиб, ўткир бурчак остида ноаниқ зарба берди |
| 69' |
 |
Алижонов икки ҳимоячи орасида ўтиб, рақиб жарима майдонига киришга уринди, аммо рақиблар тўпни олиб қўйишди |
| 65' |
 |
Али Солиҳ Амро жароҳат олди. У Абдуллаевни атайлаб тепди |
| 64' |
 |
Ўзбекистонда биринчи ўзгариш: Ойбек Бозоров ўрнига Нурулло Тўхтасинов туширилди |
| 63' |
 |
Терма жамоамиз рақибни ўз жарима майдони ичига қамади, уюштирилаётган ҳужумлар ҳозирча зарба билан якунланмаяпти |
| 60' |
 |
Амирлик футболчилари бурчак зарбаси ишлади. Ўйинга киритилган тўпни Неъматов мушти билан уриб юборди |
| 59' |
 |
Рақиб жарима майдонига кираётган Бобур томон юқоридан узатма берилди. Тўпни Шамсий эгаллаб олди |
| 57' |
 |
Олимпиячиларимиз қарши ҳужумда яхши имкониятларга эга бўлишмоқда |
| 54' |
 |
БААликлар жарима зарбасини амалга оширишди, аммо вакилларимиз тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Аммо бор-йўғи "аут" ишладик |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз |
| 45+3' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:3 |
| 45+3' |
 |
ВУУҲҲҲ! Даҳшатли сейв! Рақби посбони Абдуҳолиқовнинг боши билан йўллаган зарбасини қайтарди ва жамоасини муқаррар голдан қутқарди |
| 45+3' |
 |
Зарба! Қодирқуловнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 45-3' |
 |
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди |
| ' |
 |
Ойбек Бозоров олис масофадан рақиб дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилишга муваффақ бўлди! Футболчиларимиз 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишди |
| 41' |
 |
ГОООООООООООООЛ! Ойбек Бозорооооооов! Супергооооооооол! |
| 36' |
 |
ЗАРБААА! Бекхитнинг кучли зарбаси жонли девордаги футболчиларимизга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 35' |
 |
Дарвозамиз томон жарима тўпи. Тўп олдида 13-рақамли футболчи... |
| ' |
 |
Эслатиб ўтамиз. Бугунги учрашув ғолиби Осиё чемпионатининг ярим финалида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши майдонга тушади. |
| 33' |
 |
Яхшибрев рақиб ҳимоячиларини алдаб жарима майдони ичига узатма амлга оширган эди, ҳимоячилар тўпни қайтарди |
| 31' |
 |
Эҳҳҳҳ, гол уришимиз керак эди! Яхшибоев жарима майдони ичида қулай вазиятда турган Бозоровга пас берди. Ойбек зарба бериши шарт бўлган вазиятда йиқилди. Аммо бу пенальти эмас |
| 29' |
 |
ВУУУУУҲ! БАА посбони бир амаллаб жамоасини голдан қутқарди. Абдухолиқов бирга-бир вазиятга чиқиб, кучли зарба берди. Тўп юқорига кўтарилиб, дарвозага кираётганди. Шамсий ўрнидан туриб, тўпни қайтариб қолишга эришди |
| 27' |
 |
ВУУУУУУУҲ! Ғаниев ўнг қанотдан ажойиб юришни амалга ошириб, жарима майдонига кирган Бобурнинг оёғига тўпни "қўндирди"! Абдухолиқовнинг тўпни ерга туширмасдан йўллаган зарбасидан кейин тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 25' |
 |
ГООООООООЛ! Ислом Қобилов! 2:1! Сардоримиз марказ бўйлаб зарба берди ва дарвозани забт этди! |
| 24' |
 |
ПЕНАЛЬТИ! Ниҳоят 3 дақиқа этган текширувдан сўнг БАА дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгиланди |
| 20' |
 |
Бозоров чап томонда рақибнинг икки футболчисидан ўтиб кетиб, рақиб жарима майдони кирди ва ҳимоячи уни чалиб йиқитди. Фу Минг ҳуштак чалмади. Вазиятни ВАР кўриб чиқмоқда |
| 19' |
 |
Вакилларимиз тўпни назорат қилишмоқда |
| 15' |
 |
ГООООООООЛ! Илҳом Алижонов! 1:1! Бозоровнинг узатмасидан кейин чап қанот ҳимоячимиз 18 метрдан кучли зарба берди. Тўп тўсинга тегиб, тўрга бориб тушди |
| 13' |
 |
ГОЛ! БАА ҳисобни очмоқда. Олис масофадан етказилган узатма натижасида 3 ҳимоячимиз Ал-Амирийни ўтказиб юборишди. Зайид яккама-якка вазиятда олис бурчакни ишғол қилди. |
| 9' |
 |
Эҳ, Жасур! У ўз қанотида рақибни икки марта алдади-ю, сўнгра на аниқ зарба берди, на аниқ узатма... |
| 7' |
 |
Оҳо! Олис масофадан етказилган узатма натижасида Ғаниев бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ўткир бурчак остида зарба берди. Дарвозабон иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди |
| 6' |
 |
Яхшибоев бурчакдан тўпни жарима майдони ташқарисидаги Алижоновга узатди. Ҳожиакбарнинг зарбаси кучли, аммо аниқлик етишмади |
| 5' |
 |
Амирлик футболчиси жарима майдонимизга кириб, ўткир бурчак остида зарба берди. Неъматов тўпни эгаллади |
| 4' |
 |
Бурчакдан етказилган узатмани рақибларимиз қайтаришди |
| 4' |
 |
ВУУУУУҲ! Энди БАА посбони маҳорат кўрсатди. Яхшибоев томонидан етказилган жарима тўпини Абдухолиқов бош билан дарвоза томон бурди. Ерга урилиб борган тўпни Шамсий дарвоза юқорисига уриб юборди |
| 2' |
 |
ВУУУУУҲ! Абдувоҳид Неъматов! Рақиб футболчиси яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, зарба берди. Дарвозабонимиз оёғи билан тўпни қайтарди |
| 1' |
 |
Диққат! Учрашув бошланди. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаймиз. Яратганнинг ўзи қўлласин |
| ' |
 |
Гуруҳдаги 3та ўйинни оқ рангли футболкада ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси бугун кўк рангли формада ҳаракат қилади |
| ' |
 |
Энди эса навбатда Ўзбекистон давлат мадҳиясига |
| ' |
|
Дастлаб Бирлашга Араб Амирликлари мадҳияси янграмоқда |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Ўзбекистон ва БАА Олимпия терма жамоалари чорак финал ўйинини ўтказиш Бангкокдаги “Ражамангала” стадионига чиқиб келишди. |