Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+3' |
|
Ўйин якунланди. "Барселона" 3 очкони қўлга киритди |
93' |
|
Мата офсайдда қолди |
90' |
|
Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшилди |
90' |
|
Вууууҳ! Месси жарима майдони ташқарисидан чап оёқда зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
89' |
|
Кенеди огоҳлантирилди. У Робертога нисбатан қўпол ўйнади |
85' |
|
Ансу Фати огоҳлантириш олди. Майдонни секин тарк этиб, вақтни чўзгани учун |
84' |
|
"Барселона"да сўнгги ўзгариш: Фати ўрнига Артуро Видаль туширилди |
84' |
|
Месси офсайдда қолди |
82' |
|
Фирпо огоҳлантириш олди. Тўпни атайлаб қўл билан ўйнагани учун |
80' |
|
"Хетафе" кетма-кет икки марта бурчак зарбасини амалга оширди. Зарбага аниқлик етишмади |
78' |
|
Ҳозир Пике жамоасини мураккаб вазиятда қутқарди |
77' |
|
Эҳ, Гризманн! Мессининг узатмасидан кейин ҳужумчи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, ўнг оёқда ноаниқ зарба йўллади |
75' |
|
"Барса"да ўзгариш: Артур ўрнига Иван Ракитич туширилди |
74' |
|
ВУУУУҲ! Гризманн, қандай қилиб? Фирпо чап қанотдан олдинга ўтди, жарима майдонига кирди ва Антуанга узатма берди. Франциялик футболчи 10 метрдан юқорига зарба бериб юборди |
72' |
|
ВУУУУҲ! "Хетафе" қанотда белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. Тер Штеген жамоасини қутқармоқда! |
70' |
|
Вууууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Фати жарима майдони бурчагидан кучли зарба йўллади. Дарвозабон тўпни майдон ташқарисига уриб юборди |
67' |
|
"Хетафе"да ўзгариш: Этебо ўрнига Амат Ндиайе туширилди |
66' |
|
ГООООООЛ! Анхель Родригес, 2:1! Чиройли гол. Ўнг қанотдан етказилган тўпни туширмасдан ҳужумчи 14 метрдан дарвозага жойлаб қўйди |
65' |
|
"Барса" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Меҳмонлар муаммога дуч келишмади |
61' |
|
Анхель офсайдда қолди |
59' |
|
Каталонияликлар хавфли ҳужум ташкил қилишди: Гризманнинг узатмасидан кейин жарима майдони ичида тўпни кўкраги билан Мессига қолдирди. Аммо Лео самарали зарба бера олмади |
56' |
|
Тўп асосан майдон марказида |
51' |
|
"Хетафе"да иккита ўзгариш: Молина ўрнига Анхель Родригес, Оливейра ўрнига Кенеди туширилди |
50' |
|
Арамбарри олис масофадан кучли зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
49' |
|
Умтити огоҳлантириш олди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+4' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Барселона" - "Хетафе" - 2:0. Танаффус |
45+3' |
|
"Барселона" ижросида хавфли ҳужум! Дарвозабон маҳорат кўрсатди |
45' |
|
Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
43' |
|
Месси 35 метрлардан жарима зарбасини тепадиёв. Тўп устун ва тўсин кесишган жойдан ўтиб кетди |
39' |
|
ГООООООЛ! Сержи Роберто, 2:0! "Барселона" ўзига хос қисқа паслар билан ҳужум ташкил қилди. Фирпо қанотдан етказган узатмани Роберто дарвозага жойлаб қўйди |
38' |
|
Ансу Фати бир футболчини алдаб рақиб жарима майдонига кирдию, аммо иккинчиси ундан тўпни олиб қўйди |
33' |
|
ГОООООЛ! Антуан Гризманн, 1:0! Мессининг ажойиб узатмасидан кейин франциялик футболчи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди дарвозани забт этди |
30' |
|
Мессининг узатмасидан кейин Гризманн жарима майдонига ёриб кирди, дарвозабонни алдади, аммо тўп ён томонга кетиб қолгани учун дарвоза томон зарба бериш учун имкон бўлмади |
29' |
|
Мезбонлар қарши ҳужуга ўтишди. Гризманн шерикларини тўп билан таъминлай олмади |
26' |
|
Вууууууҳ! Кукурелья "Барса"ни жазолаши мумкин эди. Унинг 15 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўп устун ёнидан ўтиб кетди
|
25' |
|
Аммо VAR вазиятни кўриб чиқди, ҳакамнинг ўзи видеокўрик ҳудудига бориб, вазиятни томоша қилди. Ньом тўпга эга чиқишдан олдин ўзини таъқиб қилаётган Умтитига қонунга хилоф равишда йиқитган экан |
23' |
|
ГООООЛ! "Хетафе" ҳисобни очмоқда! Бурчак зарбасидан кейин Молина бош билан зарба берди, тер Штеген қайтарди. Қайтган тўпни Аллан Ньом дарвозага жойлади! |
22' |
|
Эҳҳҳҳҳ, Хорхе Малина! "Барселона" футболчиларининг дарвозабон томон берган узатмаси натижасида Молина тер Штеген билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб зарба берди, аммо тўп Умтитининг оёғидан майдонни тарк этди |
22' |
|
"Барса"да мажбурий ўзгариш рўй берди. Хорди Альба ўрнига Хуниор Фирпо туширилди |
19' |
|
"Хетафе" бош мураббийи Хофе Бордалас огоҳлантириш олди |
17' |
|
Альба жароҳат олди ва ўзини алмаштириш кераклигини айтди |
14' |
|
Дастлабки хавфли вазият! Бускетснинг майдон марказидан етказган узатмаси натижасида Месси тўпни рақиб жарима майдони чизиғи устида тўпни ўзига бўйсундирди ва тўпни дарвозабон устидан оширишга ҳаракат қилди. Сория тўпни эгаллаб олди |
12' |
|
Месси олис масофадан зарба йўллашга уринди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди |
12' |
|
"Барса" ўйинга темп қўша бошлади |
10' |
|
Тўп илк марта меҳмонлар посбони Давид Сорияга етиб келди |
6' |
|
"Хетафе" кучли прессинг эвазига асосан рақиб жарима майдони атрофида ўйнамоқда. |
2' |
|
Мана роппа-роса 120 сония ортда қолди, аммо "Барселона" ҳали майдон марказидан рақиб томонга ўтганича йўқ |
1' |
|
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга Антуан Гризманн киритиб берди |
' |
|
Жамоалар майдонда саф тортишди. Жамоа сардорлари ва ҳакамлар ўртасида қуръа ташлаш жараёни бўлиб ўтмоқда |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Испания Ла лигасининг 24-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида жадвалда 3-поғонани эгаллаб турган «Хетафе»ни қабул қилмоқда.
|