| ' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. Яна 2 соатдан кейин бошланадиган "Барселона" - "Альмерия" ўйинида яна кўришамиз. |
| ' |
|
Ҳар иккала жамоа 2 очкодан маҳрум бўлди десак адашмаган бўламиз. Боиси, бугун "Барселона" ғалабага эришса, "Атлетико"дан 2 очкога ўтиб кетади ва "Реал" билан орадаги очколар фарқини 1тага етказади |
| ' |
|
Ҳар иккала жамоа ғалаба қозонишни жуда истади. "Атлетико" бунга яқин эди. Аммо ўйин тугашига 8 дақиқа қолган пайтдаги кичкина эътиборсизлик туфайли ғалабани қўлдан бой берди. |
| ' |
|
ЎЙИН ТУГАДИ! "АТЛЕТИКО" - "РЕАЛ" - 2:2. Жанговар дуранг! Ўйинга мос натижа. |
| ' |
|
ЎЙИН ТУГАДИ! "АТЛЕТИКО" - "РЕАЛ" - 2:2. Жанговар дуранг! Ўйинга мос натижа. |
| 90+4' |
 |
"Қироллик клуби" вакиллари тўпни тўғри-тўғри жарима майдончасига етказиш ўрнига, ўша жойдан бир-бирларига ошириб ўйинни давом эттиришмоқчи бўлганди, ҳакам финал ҳуштагини чалди! |
| 90+3' |
 |
Компенсация вақти тугишига 10 сония қолганида "Реал" чап қанотда жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди |
| 90+2' |
 |
"Реал" сўнгги 10-15 дақиқани катта ташаббус остида ўтказмоқда. Уларни дуранг қаноатлантирмайди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. |
| 88' |
 |
!!! Роналдуууу! Ҳужум чап қанотдан бошланди. Иско тўпни жарима майдончасига кириб келган Марселога берди. Ўз навбатида у тўпни дарвозабон қаршисига чиқиб боратган Криштиануга узатди. Роналду ердан 1 метрлар баландликда келаётган тўпни дарвозага тўғри бура олмади. Ноқулай бўлди. |
| 87' |
 |
Гарет Бэйл тавани билан чиройли тарзда жарима майдончасида очилаётган Бенземага тўпни узатди. Лайнсмен Каримни офсайдда қолди деб топди. Такрорий лавҳа кўрсатдики, ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди... |
| 86' |
 |
Модриииииич! Унинг 20 метрлардан зарба йўллашига халал беришга "Атлетико" ҳимоячилари кеч қолишди. Зарба кучли чиқди, аммо шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. |
| 83' |
 |
Арда Турон майдонни тарк этди. Кристиан Родригес ўйинни давом эттиради |
| 82' |
 |
Анчелотти шогирдларининг ҳужуми ўнг қанотдан ташкил этилди. Иско ва Модрич девор ўйнаётган пайтда ҳимоячини тўпни эгаллаб олганди, аммо тўпни тепиб юбориш ўрнига уни яна "Реал" ҳимоячисига олдириб қўйди ва у жарима майдончасига кириб бориб, тўпни 11 метрли нуқта атрофига узатди. Роналду дарвозанинг бурчагини ишғол қилди! |
| 82' |
 |
Гооооооллллл!!!! Роналду!!! |
| 81' |
 |
Чап қанотдан (K8) "Реал" жарима зарбасини амалга оширди. Дарвозабон майдончасига етказилган тўпга Куртуа сакради, аммо уни қўлидан чиқариб юборди. Мезбон ҳимоячилари тўпни узоқлаштиришди |
| 79' |
 |
Меҳмонлар чап қанот бўйлаб қисқа паслар орқали тез ҳужум ташкил қилишди, аммо жарима майдончасига етказилган тўп ҳеч кимга насиб қилмади ва қарама-қарши томондан майдонни тарк этди |
| 78' |
 |
Ўйиннинг асосий вақти тугашига 12 дақиқа вақт қолмоқда. Бундан буёғига Анчелотти шогирдлари кўпроқ ҳужум ташкил қилишса керак... |
| 76' |
 |
Бурчак тўпидан кейин "Реал" тезкор қарши ҳужум уюштирди. Аммо Иско ҳужумда фол ишлатди ва ҳакам хуштак чалди |
| 75' |
 |
Жарима майдончасига етказилган тўпни Пепе майдон ташқарисига чиқариб юборди. |
| 74' |
 |
!!! Роналдудан омад юз ўгирди! Модрич ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Барчадан баланд сакраган Роналду бош билан зарба берди. Тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди |
| 73' |
 |
Анчелотти учинчи алмаштиришни ҳам амалга оширди. Ди Мария ўрнига Иско туширилди |
| 71' |
 |
"Реал"да иккинчи ўзгариш. Арбелоа ўрнига Карвахаль тушди |
| 71' |
 |
Бугун Роналдунинг жарима зарбалари жонли девордан ўтмаяпти. Такрорий зарба ҳам футболчиларга тегиб қайтди |
| 70' |
|
"Реал" 18 метрлардан жарима тўпини ишлади. Ди Марияга нисбатан қўполлик |
| 68' |
 |
Энди эса Диего Лопес маҳорат намойиш қилди. "Реал" жарима майдончасининг у қанотидан бу қанотига ўтказилиб ташкил этилган комбинацияси оқибатида Лопес дарвозасининг юқори бурчаги томон бош билан зарба берилди. Диего тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. |
| 66' |
 |
Тибо Куртуа ҳозирги вазият қаҳрамони! Жарима зарбасидан Модрич томонидан етказиб берилган тўп йўналишини Бэйл бош билан ўзгартирди. Куртув кучли реакция кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. |
| ' |
|
Ёрдамчи мураббийлардан бири захира ҳакамига ўта жаҳлдорлик билан ўз норозилигини изҳор қилди |
| 65' |
 |
"Атлетико" захира ўриндиғида эҳтирослар жунбушга келмоқда! |
| 63' |
 |
Вух, Бензема! Модрич жарима майдончасининг ўнг бурчагидан жарима майдончасининг нариги томони - ичида турган Бенземага тўпни етказди. Карим тўпни ерга туширмасдан дарвозага йўллади. Тўр дарвоза устунида 1 метрлар масофадан ўтиб кетди |
| 62' |
 |
Диего Коста тўпни эгаллаб олиб, жарима майдончасига кириб борди. У битта ҳаракат билан Пепени чалғитди, аммо Пепе уни қўли билан тортиб йиқитди. Ҳакам ушбу вазиятда қоида бузилмади деб топди |
| 59' |
 |
"Реал"да футболчи алмаштирилди. Контрау майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Марсело туширилди |
| 58' |
 |
Вуҳҳҳ!!! Бурчак тўпи мезбон мухлислари хавфли вазиятни тақдим этди. Диего Коста бош билан тўпни дарвоза томон йўналтирди. Тўп эса ерга тегиб сакраб, дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. |
| 57' |
 |
"Атлетико" тўпни узоқ назорат қилди ва бурчак тўпи ишлади |
| 55' |
 |
Роналду жарима зарбасини амалга оширди. Тўп эса жонли девордан футболчилардан бирининг қўлига тегди. Футболчи икки қўлини кўкрагига атрофида кўтарганча сакради. Аммо ҳакам бу вазиятни ё пенальти эмас деб топди, ёки тўп қўлга текканини кўрмади |
| 54' |
 |
Меҳмонлар жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Шундоққина жарима майдончаси бурчаги. L4 зона |
| 51' |
 |
Диего Коста!!!!! "Реал" яна майдон марказида тўпни йўқотди ва мезбонлар Диего Костани дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқариб юборишди. Коста жарима майдончасига кирар-кирмас зарба йўллади. Унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Сакраётган тўпга берилган зарба муваффақиятсиз чиқди |
| 48' |
 |
Уҳ! Диего Коста барчани алдади ва жарима тўпини жонли деворнинг остидан ерлатиб йўллади. Аммо бунга Диего Лопес алданмади. У тўпни майдон ташқарисига уриб юборди. |
| 47' |
 |
"Реал" дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Дарвозагача 25 метр. Суртада D6 зоналар чамаси |
| 46' |
 |
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ |
| ' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди |
| ' |
|
Иккинчи бўлим янада қизғин ўтишига асло шубҳа йўқ. Жамоаларнинг майдонга қайтишини кутамиз. Кўп вақт қолмади |
| ' |
|
Бугун "Атлетико" бутунлай бошқача ўйнамоқда. "Реал"дан асло қолишмаяпти. Настрой ва мотивация - даҳшат! |
| ' |
|
ЎЙин жуда чиройли ўтмоқда. Айнан мухлисларбоп ўтмоқда. Жуда шиддатли, тез ва хавфли вазиятларга бой |
| 45+2' |
 |
БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ |
| ' |
|
Тўп траекторияси Чалханоглунинг зарбасига ўхшаб кетди. Жуда чиройли гол! |
| 45+1' |
 |
Мезбонлар марказий чизиққа яқин жойда жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Футболчилардан бири тўп яқин турган Габига узатди. Фернандес эса 2-3 қадам юрар-юрмас тўпни таваккалига тепди (бошқа иложи ҳам йўқ эди - 1-бўлим тугаш арафасида эди). Тўп эса Лопес қўриқлаётган дарвозанинг юқори бурчагига бориб тушди. Диего тўпга ташланди, аммо аааанча кеч қолганди. |
| 45+1' |
 |
"Атлетико" ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда! Габи 35-38 метрлардан гол урди!!!! |
| 45' |
 |
Гоооооолллллл!!!!!! ЖУда даҳшатли голллл!!!! |
| 43' |
 |
Мезбонлар томонидан уюштирилган жуда кучли прессинг оқибатида "Реал" майдоннинг ўзи томонида тўпни йўқотди. Тўп жарима майдончаси чизиғи устида турган Диего Костага етказди. У эса икки марказий ҳимоячи орасидан ўтиб кетди ва дарвозабон билан бирга-бир вазиятда тўпни посбоннинг устида ўтказмоқчи бўлди. Лопес тўпни кўкраги билан қайтариб қолди |
| 43' |
 |
Диего Лопес "Реал"ни голдан қутқармоқда!!!!! |
| 40' |
 |
Мезбонлар ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Анчелотти шогирдлари хавфни бартараф этишди |
| 34' |
 |
Пепе ўз жарима майдончаси ичида қалтис ҳаракат қилди. "Атлетико"нинг икки нафар ҳуужмчиси ундан тўпни олиб қўйишига сал қолди |
| 33' |
 |
Ди Мария рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни Бэйлга узатиб, ўзи жарима майдончаси ичига кириб бормоқчи бўлганида ҳимоячилардан бирига урилиб йиқилди. Вазиятга яқин турган ҳакам ўйинни тўхтатмади |
| 31' |
|
Ўйин темпи юқори. Тўп умуман бир жойда тўхтаб тураётгани йўқ. |
| 28' |
 |
Коке ҳисобни очмоқда! У жарима майдончаси ичида Арда Турон етказиб берган тўпни қабул қилдию, дарҳол Лопес қўриқлаётган дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди. |
| 28' |
 |
Гооооолллллл!!!!! |
| 26' |
 |
Тўп ўнг қанотдан "Реал" жарима майдончасига баландлатиб етказиб берилди. Коэнтрау у ерда Диего Костани қўли билан тортиб қулатди. Пенальти йўқ. Балки тўп бу футбочлилар томонга эмас, тўғридан-тўғри майдон ташқарисига чиқиб кетаётгани учун индамагандир |
| 25' |
 |
Майдонннинг ҳар бир қаричи учун кураш кечмоқда. Клублар тўпни йўқотган заҳоти прессинг қўллаб, уни қайтариб олиш учун ҳаракат қилишмоқда. |
| 20' |
 |
«Атлетико» бурчал тўпи ишлаб олди. Стандартдан кейин тўп Раул Гарсияга бориб тушди. Унинг зарбаси жуда кучли лекин ноаниқ бўлди. |
| 16' |
|
Хаби Алонсо майдон марказида Диего Костага нисбанат қўполлик қилди, лекин ҳакам ўйин давом этишини кўрсатмоқда. Стадион жумбушга келди. |
| 13' |
 |
Диего Коста жарима майдонига кириб бораётганида Рамос подкатда тўпни олиб қўйди. Пеналти йўқ. Футболчилар талашиб кетишди ва Арда Турон сариқ карточка олди. |
| 10' |
|
Диего Лопес вақтни чўзишни бошлаб юборди. Дарвозабонлар ўйин охирида қиладиган ишни Лопес аллақачон амалга оширмоқда. |
| 7' |
 |
«Атлетико» жуда тез жавоб қайтарди. Фелипе Луис 4 нафар футболчини ортда қолдирди ва дарвза томон зарба йўллади. Лопес катта қийинчилик билан тўпни қайтарди. |
| 5' |
 |
«Реал» жуда катта тезлика олдинга борди. Анхел Ди Мария тўпни дарвоза яқинидаги Бенземага узатди. Карим эса бир ҳаракатда тўпни дарвозага жойлаб қўйди. |
| 4' |
 |
Гооооооооооооооооол |
| 3' |
 |
Ўйиндаги илк фолни ҳам кўрдик. Хуанфран Коэнтрауга қарши қўполлик ишлатди ва ўйин қандай кечиши ҳақида эслатиб қўйди. |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди. |
| ' |
 |
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Сизларни Испания чемпионати 25-турининг марказий баҳсини кузатишга таклиф қиламиз. Бугун Мадридда «Атлетико» ҳамда «Реал» тўқнаш келади. |