' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат! |
' |
|
"Реал" мухлисларини чиройли ўйин ва ажойиб оқшом билан табриклаймиз! Евромавсумнинг энг ҳал қилувчи палласига кириб бормоқдамиз! |
' |
|
"РЕАЛ" - "БОРУССИЯ" - 3:0. Бу Мадрид томонидан ярим финал ташланган жиддий қадам! |
90+4' |
|
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! |
90+3' |
|
"Мадрид" майдон марказида тўпни йўқотиши оқибатида "Боруссия" ярим ҳимоячиси битта пас билан ҳужумчини бирга-бир вазиятга чиқаришни мақсад қилганди. Пепе тўпни тўхтатиб қолди |
90+1' |
|
Хуммельс жарима майдончаси ичидаги яккакурашда Моратадан устун келди ва хавфни бартараф этди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
90' |
|
Аввалги вазиятда Пепе яхши ҳаракат қилди. Ҳозир ҳам у рақибдан устун келди |
89' |
|
Эҳ, Марко Ройс! Жарима майдончаси остонасида тезкор қарорга кела олмади (зарба бериш ёки шерикларига тўпни узатиш борасида) ва тўпни йўқотди! |
88' |
|
Юқоридаги қоида бузилиши учун Гросскройтц огоҳлантирилганди |
88' |
|
Рамос ижросидаги жарима зарбаси ноаниқ чиқди |
87' |
|
Альваро Мората шундоққина жарима майдончаси остонасида жарима зарбасини ишлади. |
84' |
|
Вууууууҳ, Бэйл! Майдон марказининг ўнг қанотидан ўз йўлидаги барча футболчилардан қочди, аммо унинг сўнгги зарбаси ноаниқ бўлди. Деярли бирга-бир вазият эди! |
80' |
|
Роналду майдонда ўтириб қолди ва жароҳат олгандек кўринди. Унинг ўрнига ёш Казимиро майдонга тушди |
78' |
|
Пенальти белгиланиши мумкин эди! Белгиланиши ҳам керак эди. Захирадан тушган Милош Йойич жарима майдончаси ичида Алонсодан ўтиб кетаётганида Хаби Алонсо кеч қолди ва оёғи билан уни илиб қолди. Аммо Марк Клатенбург бунга аҳамият қаратмади. |
77' |
|
Анчелотти ҳисобни ушлаб қолиш йўлида юришларни амалга оширди. Мудофаа қўрғони мустаҳкамланди. Шундоқ ҳам "Боруссия" кўп вазиятлар ярата олмаётган эди |
75' |
|
Карим Бензема майдондан олинди, Мората туширилди. |
73' |
|
"Дортмунд" вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда! Ҳозир тўп Обемеянгга тегиб, "Боруссия" ҳужумчисига келиб тушди. 7-8 метрлар оралиғида йўлланган зарбани Касильяс қайтарди! Аммо бироз аввал, тўп Обемеянгнинг қўлидан жарима майдончасига кирган экан! |
70' |
|
Иско майдонни тарк этди ва Асьер Ильяраменди майдонга тушди |
69' |
|
"Реал"дан навбатдаги қарши ҳужум. Роналду ўнг қанотда очилган Бенземани тўп билан таъминлади ва Каримнинг ўзи 16 метрдан зарба йўллашга қарор қилди! Вайденфеллер ўз ўрнида |
67' |
|
Бугун "Мадрид" мудофааси жуда зўр ўйнамоқда. Олис масофадан берилаётган зарбалар йўлига ҳам ҳимоячилар ўзларини қалқон қилишмоқда! |
66' |
|
Пишек ўрнига Шибер туширилди. Меҳмонларда иккинчи ўзгариш. Ўйинни ўзгартиришга уринишлар кузатилмоқда |
64' |
|
Генрих Мхитарян майдонни тарк этди, унинг ўрнига Хоффман туширилди, "Боруссия"да |
61' |
|
Вайденфеллллеееер! навбатдаги сейвини намойиш қилди. Бензема ўнг қанотдан етказилган тўпни тўхтатмасдан дарвоза томон йўллади. Тўсин остига кираётган тўпни дортмундликлар дарвозабон уриб юборишга улгурди! |
60' |
|
Мезбонларнинг тезкор қарши ҳужуми. Бензема тўп билан олдинга борди, унда 2та вариант бор эди. Аммо у Бэйлга ҳам, Роналдуга ҳам тўпни етказа олмади! |
59' |
|
Вууууууууҳҳҳҳҳ! Пепе жамоасини муқаррар голдан қутқармоқда! Ўнг қанотдан етказилган тўпни Касильяс ўз олдига уриб юборди. Мхитарян 6 метрдан зарба берди ва Пепе тўп йўлига ўзини ташлади! Тўп унинг оёғига тегиб, майдонни тарк этди! |
57' |
|
Модрич тўпни жарима майдончасига кириб келган Роналдуга узатди ва уёғини Криштиану муаммосиз амаллади! 3:0. Бу "Реал" ҳужумчисининг ЕЧЛ-2013/2014даги 14-гол. Мавсум тўпурари! |
57' |
|
Гооооолллллллл! |
55' |
|
"Боруссия" ҳисобни қисқартиришига бир баҳя қолди. Аввалига ҳужумчилардан бири дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарилди, аммо у тўпга бироз ета олмади ва кейинчалик тўпни эгаллаб орқага узатди. Обемеянг эса 10-12 метрлардан тўғри зарба бера олмади! |
53' |
|
Вууууҳҳҳ! Роналду ўнг қанотда барча ишни қилди! Ва тўпни дарвозадан икки метр масофада турган Бензема томон тўпни узатди. Ҳимоячи Папостопулос эса йиқилаётиб (!) тўпни дарвоза устидан ошириб юборди! |
51' |
|
Мхитарян ҳужумда Коэнтрауга нисбатан фол ишлатди. Якка курашда Фабио рақибидан устун келганди |
49' |
|
Дортмунднинг жавоб ҳужуми! Ройс олдинга интилди ва жарима майдончасининг ўнг қанотида очилган Обемеянгга тўпни узатди. Унинг олис бурчак томон йўллаган зарбасига эса аниқлик етишмади |
48' |
|
Вуҳ! Иккинчи бўлимнинг 3-дақиқасида ҳам Бэйл гол уришига сал қолди. Ўткир бурчак остидан дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва посбоннинг ёнидан тўпни ўтказаётганида, Вайденфеллер оёғи билан тўп йўлини тўсишга улгурди! |
46' |
|
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ! |
' |
|
Бугун бўлиб ўтаётган иккита ўйиннинг биринчи бўлимида мухлислар 2тадан гол уришди. Қизиқ томони, иккала ўйиндаги голлар 3 ва 27-дақиқаларда киритилди. Фарқли томони, Мадридда ҳисоб 2:0, Парижда эса 1:1 |
45+2' |
|
БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ |
45+2' |
|
"Мадрид" қарши ҳужумга ўтди. Бэйл жарима майдончаси атрофида катта тезликду югуруаётган Роналдуга тўпни етказди. Марказий ҳимоячи ёнма-ён бораётган Криштиануни елка аралаш қўл билан туртиб йиқитди. Ҳакам эса жим |
45+1' |
|
"Реал" бурчак тўпини бартараф этаётганида Бэйл ва Эрик Дурм тўқнашиб кетишди. Натижада германиялик футболчи қорнидан кичик лат еди |
45' |
|
"Боруссия" бурчак тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлди |
42' |
|
Обемеянг 20 метрлардан дарвозани ўққа тутди. Аммо зарба анча баланддан ўтиб кетди |
40' |
|
Вууууҳҳҳҳҳ! Рамос чап қанотдан тўпни Роналду томон узатди. Криштиану оёғини учи билан тўпни қайтаришда кичик техник хатога йўл қўйди. Натижада ҳимоячи тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва тўпни тепиб юборди. Акс ҳолда, "Реал" учинчи голни уриши ҳам мумкин эди |
38' |
|
Бэйл қанотидан ҳужум ташкил этилди. Уэлслик ҳужумчи бир ҳимоячини чалғитиб, кейин Карвахалга тўпни узатди. Данни томонидан етказилган тўпга Бензема бош билан зарба берди. Ноаниқ ва кучсиз чиқди зарба |
35' |
|
Мхитерян жарима майдончасида йиқилди. Йиқилишидан бироз аввал тўпни деярли тўпни йўқотган ва кейин Пепенинг елкасига урилиб, кейин йиқилди. Пенальти йўқ |
32' |
|
Адашмасак, "Реал" дарвозаси томон тўғри берилган илк зарба. Гросскройтц томонидан йўлланган зарбани қайтариш Касильясга муаммо туғдирмади |
30' |
|
Роман Вайденфеллер!!!!! Ажойиб сейв! Бу сафар Бэйл жарима зарбасини амалга оширди. Табиийки, чап оёқдаги зарбадан кейин тўп бу сафар бошқа томонлама айланма ҳосил қилди, аммо яна дарвоза марказидан тўсин остига кираётганида "Боруссия" дарвозабони тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди |
27' |
|
"Мадрид" қарши ҳужум ташкил этди. Иско ҳужум чизиғида тўпни қабул қилди ва бироз пауза орқали тўпни ўзида ушлаб турди. Кейин эса ўнг қанотда етиб келган Бэйлга тўпни узатди. Гарет нариги қанотдаги Роналду тўп билан таъминлади. Криштианунинг дарвозабон майдончаси томон етказган тўпи ноаниқ бўлди ва меҳмонлар хавфни бартараф этишгандек бўлди. Аммо мезбон жарима майдончаси ташқарисида тўпни қайтаришди ва Иско 20 метрларда унча кучли бўлмаган зарба билан ҳисобни 2:0га етказди! |
27' |
|
Гоооооооллллллл!!!!! Исккккооооо! |
26' |
|
Кичик "тинчлик"дан кейин меҳмонлар бурчак тўпини ишлашди |
23' |
|
ЕЧЛ баҳсларини барчадан кўпроқ Касильяс кутса керак. Ушбу мавсумда Икер фақат Чемпионлар лигаси ва мамлакат кубоги баҳсларини майдонга тушмоқда |
21' |
|
"Мадрид" яхши ҳимояланмоқда. "Боруссия" эса ҳозирча имкониятлар, вазиятлар қидирмоқда. ҚАрши ҳужумда эса "Реал" дунёнинг энг кучли жамоаси эканини яхши биласиз. Ҳозирча барчаси Анчелоттти шогирдлари режаси асосида кетмоқда. |
17' |
|
Майдоннинг Мадрид томонидан Модрич тўпни эгаллаб олди ва узун пас билан Роналдуни олдинга бошлади. У нозик узатма билан Бэйлга тўпни етказганди. Вайденфеллер чаққонлик қилиб, уни эгаллаб олди |
16' |
|
Тезкор гол ўтказиб юбориб, бироз довдираган "Боруссия" тўпни назорат қилиш орқали ўз ўйинини топиб олишга ҳаракат қилмоқда. |
14' |
|
Чап қанотдан етказилган тўпга Криштиану Роналду қайчи услубида 11 метрли нуқта атрофида зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди |
12' |
|
Роналду тўпни дарвозабоннинг чап бурчаги томон айлантирганди, тўп айланма ҳаракат орқали дарвозанинг ўртаси томон борди ва дарвозабон мушти билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди! |
12' |
|
Мезбонлар жарима зарбасини ишлади. Лука Модричга нисбатан қоидаб бузилди |
10' |
|
Роналду 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп ерга тегиб, сакраб келгани орқали дарвозабонга кичик муаммо яратди. Вайденфеллер эса тўпни қайтарди, унга етиб келадиган мадридлик футболчи йўқ эди |
9' |
|
Гарет Бэйл яна битта гол урди, аммо ҳисобга олинмайди. У офсайдда қолиб кетганди. |
6' |
|
Мезбонлар босим уюштиришга ҳаракат қилмоқда. |
3' |
|
"Реал" биринчи ҳужумдаёқ ҳисобни очмоқда. Бензема ўнг қанот бурчаги ёнида тўпни қабул қилди ва ҳужумга қўшилган Карвахалга узатди. Данни эса битта уринишда жарима майдочнасига кириб келган Бэйлга тўпни узатди. Гарет чаққонлик-ла дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва оёғининг учи билан зарба бериб, ҳисобни очди! Тезкор гол! |
3' |
|
Гооооооолллл1ллллл!!!!! |
2' |
|
Бурчакдан етказилган тўпни Роналду бош билан қайтарди ва қарши ҳужум пайтида Бензема майдон марказида ўйин қоидасини бузди |
1' |
|
Биринчи ҳужумни дортмундликлар бошлади ва бурчак тўпи ишлади. |
1' |
|
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! |
' |
|
Онлайн трансляцияни бошлаймиз! "РЕал" - "Боруссия"! |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |