' |
|
Бугунги ўйинда омад биз томонда бўлмади, аммо чорак финалга омад туфайли йўл олдик! Раҳмат сенга Ҳиндистон! Намасте, Ҳиндистон!))) |
' |
|
БИТТА НАРСА АНИҚ! ЎСМИРЛАРИМИЗ БУГУНГИ ЎЙИНДАН ОЛДИН, МУДДАТИДАН ОЛДИН ЧОРАК ФИНАЛГА ЧИҚДИК ДЕБ ҲИС ҚИЛИБ ЮБОРИШГАН! РУҲИЯТ БОРАСИДА МУАММОЛАР БОР! РУҲИЯТ! |
' |
|
Ҳиндистон ҳисобни тенглаштирувчи голни пенальтидан урган! |
' |
|
Ух, анча асабий ўйин очиғи! |
' |
|
"Пас" стадиониа ҳар иккала жамоа вакиллари байрам қилишмоқда!) |
' |
|
Нариги ўйиндаги ҳисобни эшитган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари ҳам бақирворишди!!))))) |
95' |
|
ЎЙИН ТУГАДИ! СУРИЯЛИКЛАР БАЙРАМ ҚИЛИШМОҚДА! БИЗНИКИЛАР ЭСА АҒАНАБ ЁТИШИБДИ! |
' |
|
Ура!!! Ҳиндистон гол урди!!! |
' |
|
Ура!!! Ҳиндистон гол урди!!! |
93' |
|
Яна симуляция, на ётишлар, яна замбилчилар... |
92' |
|
Аммо жарима зарбаси гол билан якунланмади. |
92' |
|
Муддатидан аввал жонли деворни тарк этган Муҳаммад Рабий Срур огоҳлантирилди. |
91' |
|
Дарвозагача 26 метрдан жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Яхши имконият |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. Шармандаликдан қутулиш учун 4 дақиқа бор... |
87' |
|
Вакилларимиз ижросида бурчак тўпи ўта муваффақиятсиз амалга оширилди. |
87' |
|
Сурияда ўзгариш: Мўмин Нажий (14) ўринга Фаҳмин Ҳасан (5) тушди. |
86' |
|
Параллел ўйинда Хитой ҳам ғалаба қозонмоқда. 2:1 |
85' |
|
Суриялик футболчи оддий тўқнашувда ўзини ўта жабрланувчи қилиб кўрсатиб, майдонда ағанамоқда. Бунга вакилларимизнинг асаблари дош бермаяпти! Симуляция кетидан симуляция! |
83' |
|
Яна бир хавфли вазият! Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпни Шоҳжаҳон Аббосов 7-8 метрларда дарвозага йўллади! Дарвозабон яна тўпни қайтариб қолди! |
82' |
|
Ҳозирги вазиятда суриялик дарвозабон жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шифокорлар эса мураббийлар штабига посбонни алмаштириш кераклигини айтишмоқда. Йўқ, дарвозабон ўрнида турди. Бу шунчаки алдамчи ҳолат бўлиб чиқди. |
82' |
|
Яна хавфли вазият! Ҳаттоки гол бўлганди! Афсуски, Аббосов дарвозабон қаршисида тўпни қабул қилиб олаётганида офсайдда қолиб кетганди! |
81' |
|
Сурия ҳимоясида парокандалик кўзга ташланмоқда! Бундан фойдаланиш керак! |
80' |
|
Узоқдан етказиб берилган тўпга Шоҳжаҳон Аббосов бош билан зарба берди. Афсуски, ноаниқ. |
79' |
|
Сурия тўлалигича ҳимояда. Терма жамоамиз босим уюштирмоқда. |
78' |
|
Исломбек Каримовнинг 20 метрлардан йўллаган зарбасини дарвозабон ён томонга уриб юборди. |
77' |
|
Сурияда ўйинчи алмашди. Умар Мшданий (7) ўрнига Бакр Ғалюм (19) майдонга тушди. |
76' |
|
Бурчак тўпидан сўнг Шоҳжаҳон Аббосов берган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди. |
75' |
|
Ниҳоят бурчак тўпи ишланди. |
75' |
|
Ҳужумларимиз ўтмаяпти ҳозирча |
71' |
|
Дилшод Нуралиев шогирдларидан тўпни қанотлар орқали ўйнашни талаб қилмоқда. Балки бу тўғридир. Майдонда баланд бўйли Аббосов ўйнамоқда. |
70' |
|
Сурия терма жамоаси футболчиси майдонда жароҳат олиб ётибди. |
67' |
|
Муҳиддин Одилоа 3 нафар ҳимоячини алдаб ўтиб, Шоҳжаҳон Аббосовни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқараётганда ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди. |
66' |
|
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Достонбек Ҳамдамов ўрнига Жавоҳир Сиддиқов майдонга туширилди. |
65' |
|
Терма жамоамиз кенг фронт бўйлаб ҳужум уюштиришди. ЖАрима майдончаси ичида МУҳиддин Одилов бўлса керак, йиқилиб тушди. Аммо пенальти йўқ |
63' |
|
Жамшид Болтабоев йиқилаётиб қўли билан тўпга ўйнади. Унда сариқ карточка бор, эҳтиёт бўлиши керак. |
62' |
|
Ўсмирларимиз Исломбек Каримовнинг қанотдаги фаоллиги эвазига бурчак тўпи ишлашди. |
60' |
|
Юқоридаги қўполлик учун Равшанбек Хурсанов огоҳлантириш олди. |
60' |
|
Жарима зарбаси хавфли чиқди. Яхшиямки, тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди. |
59' |
|
Сурия бурчак тўпини амалга оширди. Сарвар Каримов тўпни уриб юборди. Тўпни йўқотмаган сурияликлар жарима тўпи тепиш имконини қўлга киритишди. |
58' |
|
Акромжон Комиловга нисбатан ишлатилган қўполлик туфайли вакилларимиз жарима тўпини тепишди. Дарвозабон муштлари билан тўпни узоқлаштирди. Рақибнинг қарши ҳужуми дарвозага зарба билан якнланди. Тўпни аввал Сарвар Каримов, сўнгра ҳимояилар қайтариб юборишди. |
56' |
|
Ташаббус тўлалигича ўзбекистонликлар томонида. Босимни сусайтирмаслик керак. |
55' |
|
Муҳиддин Одилов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориши мумкин бўлган вазиятда тўпга биринчи бўлиб Сурия дарвозабони етиб олди. |
53' |
|
Рақибининг оёғига хавфли равишда тепгани учун Жамшид Болтабоев огоҳлантирилди. |
52' |
|
Рақиб футболчиси замбилда майдонга ташқарисига олиб чиқиб кетилди. |
52' |
|
Ҳужум кетидан ҳужумлар! Муҳиддин Одилов бу сафар тезлиги эвазига сўнгг ҳимоячидан ўтиб кетди ва дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда тўпни унинг ёнидан ўтказиб юборди. Тўп эса бир неча сантиметрлар масофада дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! Бу иккинчи бўлимдаги тўртинчи ўта хавфли вазият!!! |
51' |
|
Яна бир ўта хавфли ҳужум! Яна ўша Муҳиддин Одилоа бир нафа ҳимоячини алдаб ўтиб, ўткир бурчак остидан дарвоза томон зарба берди! Дарвозабон бир амаллаб тўпни қайтариб юборди. |
50' |
|
Муҳиддин бир нафар ҳимоячини алдаб, дарвоза томон зарба берганди! |
50' |
|
Муҳиддин Одиловнинг 5-6 метрлардан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди!!! |
46' |
|
Ўзбекистон терма жамоасида ўзгариш юз берди. Улуғбек Давлатов (6) ўрнига Шоҳжаҳон Аббосов (21) майдонга туширилди. |
46' |
|
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ! |
' |
|
Терма жамоалар иккинчи бўлим учун майдонга чиқиб келишди. Ўйинни Сурия терма жамоаси бошлашга шай. |
' |
|
Танаффус, бироз дам оламиз. Дилшод Нуралиев танаффусда шогирдларини руҳлантирмаса, унда аҳволимиз оғир бўлади. Ўсмирларимиз Сурияни бироз менсимасдан майдонга тушган кўринишади. |
' |
|
БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ. Ҳозирча Ўзбекистон - Сурия - 0:1. Ҳиндистон - Хитой - 1:2. |
47' |
|
Биринчи бўлимнинг энг сўнгги ҳужумини ўзбекистонликлар бурчак тўпи кўриниишида амалга оширишди. Аммо самарасиз! Юқоридан узатилаётган тўпларни суриялик ҳимоячилар ва дарвозабон эгаллаб олишмоқда. |
47' |
|
Майдон марказидаги қўпол хато туфайли Сурия бизни жазолаши мумкин эди. Икки нафар суриялик ҳужумчи бир нафар ҳимоячимизга қарши чиқиб боришди ва уларнинг бири яқин масофадан дарвозамиз томон зарба беришнинг уддасидан чиқди. Дарвозабон Сарвар Каримов тўпни ён томонга уриб юбора олди. |
46' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
|
Жарима тўпига чиқишда суриялик дарвозабон хатога йўл қўйди, аммо бундан вакилларимиз фойдалана олишмади. |
45' |
|
Термамиз чап қанот чизиғига яқин жойдан жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. |
44' |
|
Сурия тўпни ўзида сақлашга ва имкон бўлганда олис масофадан зарба йўллашга интилмоқда. Қолган вақтда эса кўпчилик бўлиб ҳимояланмоқда |
43' |
|
Терма жамоамизда ўзгариш. Алишер Мирзаев (13) ўрнига Исломбек Каримов (14) майдонга туширилди. |
42' |
|
Терма жамоамиз тезкор ҳужум уюштириб, бурчак тўпи ишлади. БУрчакдан узатилган тўпни дарвозабон муштлари билан уриб юборди. |
39' |
|
20-рақамли Муҳаммад Бараъ Диёр Бакрли ўзини жароҳатланга солиб ётибди |
39' |
|
Сурия ҳимоясини ёриб ўтиш ҳозирча терма жамоамизга қийинчилик туғдирмоқда. Шунинг учун ҳужумлар асосан қанотлар орқали ташкил этилмоқда. Ана шундан ҳужум пайтида Муҳиддин Одилов йўллаган зарба дарвоза ёнидан ўтиб кетди. |
36' |
|
Воқеаларнинг бундай ривожи Ўзбекистонни асло қониқтирмайди. Гол уриш керак! Ғалаба керак! |
32' |
|
Сурия ўсмирлар терма жамоаси таркибида ўзгариш содир бўлди. Обеда Шербак (2) ўрнига ҳимоячи Холид Курдугли (15) тушди |
32' |
|
Хитой терма жамоаси 2-1 ҳисобида олдинга ўтиб олди. |
31' |
|
Гол муаллифи Субий ал-Ҳусний |
31' |
|
Сурия ўнг қанот бурчагига яқин жойдан жарима тўпини амалга оширди ва ушбу ҳужум охир-оқиб гол билан якунланди! |
28' |
|
Чап қанотдан уюштирилиб, жарима майдончасига баландлатиб етказиб берилган тпўни рақиб дарвозабони эгаллаб олди. |
27' |
|
Вакилларимиз биртепар услубида тезкор ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда. Аммо тўпни йўқотиб қўйишмоқда. |
21' |
|
Хитой дарҳол ҳисобни тенглаштирди! 1-1 |
20' |
|
Сурияликлар Муҳиддин Одиловга нисбатан қўполлик ишлатишди ва дарвозагача 28 метрлар масофадан жарима тўпи белгиланди! Жамшид Болтабоевнинг зарбаси ноаниқ чиқди! |
18' |
|
Параллел ўтаётган ўйиндан Ҳиндистон Хитой дарвозасига гол урди! |
18' |
|
Терма жамоамиз аъзосининг олис масофадан йўллаган зарбаси кучли, аммо ноаниқ чиқди. |
17' |
|
Алишер Мирзаевдан Холид Иброхим дарвозаси томон аниқ, лекин кучсиз зарба. Узбекистон - Сурия 0:0 |
17' |
|
Вакилларимиз тўпни жуда тез йўқотишмоқда. Сурияликлар эса тўпни қадрлаб беҳудага уни йўқотмасликка ҳаракат қилишмоқда. Терма жамоамиз негадир шошилиб ҳаракат қилмоқда |
14' |
|
Сурия терма жамоаси ярим ҳимоячиси ўнг қанотдан бир ҳимоячимизни алдаб, жарима майдончаси кириб келдию, аммо иккинчи ҳимоячимиз олдида ожиз қолди. |
12' |
|
Суриялик футболчининг 25 метрдан йўллаган зарбасини дарвозабонимиз муштлари билан уриб юборди. |
7' |
|
Ўсмирларимиз ҳам жавоб ҳужумини уюштиришди. Ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни жарима майдончаси ичида ҳужумчимиз эгаллаб олиб, дарвоза томон зарба берганди. ҲИмоячилар тўп йўлига ғов бўлишди |
7' |
|
ҲУжумчи гол уришдан олдин ҳимоячимизга нисбатан қоида бузган деб топилди |
5' |
|
Сурия ўсмирлар терма жамоаси ҳисобни очганди! Аммо ҳакамни голни инобатга олмади!!! |
4' |
|
Сурия ўсмирлар гол уришга сал қолди! 16 метрлардан берилган зарбани дарвозабонимиз Сарвар Каримов қайтарди. Тўп учун курашда яна Сарвар устунлик қилди ва шунан сўнг ҳимоячимиз тўпни узоқлаштирди |
4' |
|
Терма жамоамиз ҳужум ташкил қилишда тўпни йўқотди ва уни дарвозабон эгаллаб олди. |
3' |
|
Терма жамоамиз эса тўпни эгаллаган заҳоти ҳужум уюштириш пайида бўлишмоқда. |
2' |
|
Айни дақиқаларда тўп Сурияда бўлада, улар олдинга ўтишга шошилишмаяпти |
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
' |
|
Вакилларимиз айлана ҳосил қилганча ЎЗ-БЕ-КИС-ТОН дея бақириб, ўйинни бошлаб беришга тайёр туришибди! |
' |
|
Энди эса Сурия мадҳияси янграмоқда |
' |
|
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси футболчилари мадҳияни жўр бўлиб куйлашди |
' |
|
Дастлаб расмий мезбон - Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда |
' |
|
Жамоалар ФИФА Фейр-плей байроғи ортидан ФИФА мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда |
' |
|
Захира ўйинчилари ва мураббийлар штаби ўз жойига жойлашди |
' |
|
Яна 1-2 дақиқадан сўнг жамоалар майдонга чиқиб келишади. |
' |
|
Учрашув комиссари ёрдамчи ходимларнинг ва стадионнинг ўйинга тайёргарлигини сўнгги марта кўздан кечирмоқда. |
' |
|
Жамоалар ўйинолди машғулотини якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди. Дилшод Нуралиев ўйин олдидан энг сўнгги кўрсатмаларни шогирдларига беряпти. |
' |
|
Валентин Коваленко гуруҳи U16 Осиё чемпионатида ҳозирча 2та ўйинда ишлади: Австралия - Таиланд (2:0), Эрон - Кувайт (2:1) |
' |
|
Айни пайтда "Пас" стадиони сухандони жамоалар таркиби (асосий ва захира)ни форс ва инглиз тилларида таништириб ўтмоқда. |
' |
|
Ўзбекистонлик ҳакамлар - Валентин Коваленко ва Маъмур Саидқосимов (лайнсмен) ўсмирларимизни қўллаб-қувватлаш учун "ПАС"га келган |
' |
|
Ҳар қандай дуранг натижа ҳам Ўзбекистоннинг кейинги босқичга чиқишини таъминлайди, бироқ гуруҳда ким биринчи бўлиши Хитой – Ҳиндистон ўйини натижасига боғлиқ бўлиб қолади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мағлубиятга учраган тақдирда ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиши мумкин. Бунинг учун Хитой – Ҳиндистон учрашуви дуранг билан якунланиши ёки унда Хитой мағлубиятга учраши керак бўлади.(www.the-uff.com) |
' |
|
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси «D» гуруҳида 4 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса-да, кейинги босқичга чиқиш масаласини муддатидан илгари ҳал қила олмади. Дилшод Нуралиев шогирдлари Сурияга қарши ўйинда ғалаба қозонадиган бўлишса, гуруҳда биринчи бўлиб, чорак финалда «С» гуруҳининг иккинчи жамоасига қарши тўп суриши аниқ бўлади. (www.the-uff.com) |
' |
|
27 сентябрга келиб ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финал босқичи беш иштирокчиси номи аниқ бўлиб улгурган. Булар, «А» гуруҳидан Эрон ва Кувайт, «В» гуруҳидан Ироқ ва Австралия, «С» гуруҳидан Жанубий Корея терма жамоаларидир. Пайшанба куни бўлиб ўтадиган ўйинлардан сўнг «С» ва «D» гуруҳидан кейинги босқичга йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлади. (www.the-uff.com) |
' |
|
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари! |