Англия Премьер-лигаси, 33-тур.
| 90+3' |
 |
Ўйин тугади |
| 90+3' |
 |
Яя Саногининг қийналиииииб урган голини ҳакам ҳисобламади. Офсайд |
| 90' |
 |
Артета ҳакам билан тортишгани учун сариқ карточка олди |
| 88' |
 |
Оксланд Чемберленнинг фантастик зарбаси тўсинга тегди |
| 86' |
 |
Майдон марказида Чемберленга нисбатан Гарет Бэрри қўпол ўйнади. |
| 84' |
 |
Маггиди майдонга тушиши билан ишга киришди. У қанотдан олдинга борди ва битта ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни жарима майдонига узатди, лекин ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
| 81' |
 |
Нейсмит ўрмнига Эйден Маггиди тушмоқда |
| 78' |
 |
«Арсенал» футболчилари жуда тушкун кайфиятда ҳаракат қилишмоқда |
| 76' |
 |
«Эвертон» бутун майдон бўйлаб тўпни назорат қилмоқда. |
| 74' |
 |
Шимус Колман ўнг қанотдан олдинга борди ва рақибни жуда чиройли тарзда алдаб ўтди. Таърифга тил ожиз бўлган финт. |
| 72' |
 |
Оливье Жиру ўрнига Яя Саного тушди |
| 69' |
 |
Бугунги ғалаба Роберто Мартинес жамоасининг қаторасига олтинчи ғалабаси бўлади. |
| 67' |
 |
Подолски ҳамда Фламини майдонни тарк этишди, майдонга Аарон Рэмси ҳамда Чемберлен тушишди |
| 65' |
 |
Баркли узооооқдан дарвоза томон зарба йўллади, ноаниқ |
| 63' |
 |
Миралес!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Ўз жарима майдонида рақибдан тўпни олиб қўйди ва катта тезликда олдинга борди ҳамда тўпни Нейсмитга узатди. Унинг зарбасини дарвозабон қайярди, қайтган тўпни Миралес дарвозага йўллади. |
| 61' |
 |
Гооооооооооооооооол |
| 61' |
 |
!!!!!!!!!!!! Вермаллен Лукакудан фантастик тарзда тўпни олиб қўйди. Гап бўлиши мумкин эма ҳимоячига. |
| 60' |
 |
Майдон марказида Росицки тўпни қўли билан ўйнади. |
| 58' |
 |
Қизиқ факт. Ромелу Лукаку мавсумнинг анчасига қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборган бўлишига қарамай 13та гол урди премер лига ўйинларида. Бу Торрес ҳамда Этo'Оларнинг умумий голларидан кўпроқ демакдир. |
| 56' |
 |
Симус Колман қанотдан жуда яхши тазрда олдинга борди, лекин унинг тўп узатишига аниқлик етишмади |
| 54' |
 |
Кевин Миралес тўпни ўз жарима майдонгача олиб келди ва Жируга голли пас беришига оз қолди. Ҳимоячилар яхши ўйнашди |
| 52' |
 |
Каросла қанотдан олдинга борди ва тўпни жарима майдонига узатмоқчи бўлди. Тўп Маккартининг қўлига теккандай бўлди, лекин ҳакам жим. |
| 49' |
 |
«Арсенал» 0:2 ҳисобида биринчи бўлимни якунлагача охирги марта олти йил аввал чиқиб кетган экан. |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| 45+2' |
 |
Биринчи бўлим тугади. |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 42' |
 |
Нейсмит қанотдан олдинга бораётган эди, Санmа фантастик ҳаракати билан тўпни олиб қўйди. |
| 40' |
 |
!!!!!!!!!!!! Подолскииииии. Лукаснинг жарима майдони ташқарисидан берган ажойиб зарбасини дарвозабон қайтарди. |
| 38' |
 |
Худди гол бўлган вазиятдаги каби Лукаку қанотдан марказга кўчиб зарба берди, озгина ноаниқ |
| 36' |
 |
Ромелу Лукаку қанотда тўпни эгаллаб олди ва катта тезликда олдинга бориб ҳимоячиларни кўрмадим деб алдаб ўтди ҳамда кучли зарба билан узоқ бурчакни аниқ нишонга олди. |
| 34' |
 |
Гоооооооооооооооооооооооооооооооооол |
| 34' |
 |
Майдон марказида Начога нисбатан Миралес қоида бузди. |
| 32' |
 |
Роус Баркли қанотдан фантастик тарзда ҳимоячиларни алдаб ўтди ва зарба йўллади. Ҳимоячилар катта қийинчилик билан тўпни қайтаришди. |
| 31' |
 |
«Арсенал» таркибида бирорта ҳам инглиз футболчи йўқ экан айни вақтда. |
| 29' |
 |
Нейсмит қанотдан олдинга бораётган эди, лекин Саньа ундан тўпни олиб қўйди. |
| 27' |
 |
Жамоаларнинг охирги еттита ўйинида тўртта дуранг ва уч марта «Арсена»нинг ғалабаси қайд этилган экан. |
| 25' |
 |
!!!!!!!!!!!!!!! Кевин Миралес тўпни ҳужумдаги Османга узатди. Османдан ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди ва яна Миралес тўпни эгаллаб олди ва зарба йўллади, Шчесни ўз ўрнида. |
| 23' |
 |
«Арсенал» ҳужумда яхши ҳаракат қила олмаяпти. Жируни жуда яхши қўриқлашяпти ва ҳозир ҳам Жируга эркин зарба бериш имконини қолдиришмади. |
| 21' |
 |
Яна Бэйнс қанотдан олдинга борди ва тўп ҳеч кимга тегмай нариги қанотдаги Османга бориб тушди. Леоннинг зарбасини Шчесни ушлаб олди. |
| 19' |
 |
Лейтон Бэйнс Миралеснинг тўп узатишидан кейин кейин жарима майдонига кириб бораётган эди, лекин ҳимоячи тўпни қайтарди. |
| 17' |
 |
Голгача захирдан майдонга тушган Баркли дарвозабонга тўпни узатишга хатога йўл қўйган ва Тим Ҳовард марказий ҳимоячи ўрнида ўйнаб ҳужумни бошлаб берган эди. Қарши ҳужум эса гол билан якунланди. |
| 15' |
 |
Миралеснинг фантастик тўп узатишидан кейин Ромелу Лукаку жарима майдони ичидан ёлғиз қолди ва зарба берди, унинг зарбасни Шчесни қайтарди ва қайтан тўпни Сивен Нейсмит голга айлантирди. |
| 14' |
 |
Гоооооооооооооооооооооол |
| 11' |
 |
Леон Осман жароҳат олди ва унинг ўрнига Роус Баркли тушди |
| 9' |
 |
Саньага қарши қўполлик учун Османга сариқ карточка кўрсатилди. |
| 7' |
 |
Лукас Подолскининг жарима майдонига кирмай берган зарбаси ноаниқ бўлди. |
| 4' |
 |
«Арсенал» катта устунлик билан тўпни назорат қилмоқда |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни Англия чемпионати 33-туридан ўрин олган «Арсенал» ҳама «Эвертон» жамоалари ўртасидаги ўйинни онлайн кузатишга таклиф қиламиз. |