23:45. Европа чемпионлар лигаси, Ярим финал
| 90+5' |
 |
Ўйин тугади |
| 90+4' |
 |
Виллиан ўрнига Демба Ба тушди |
| 90+3' |
 |
Диегу Костага жарима майдони ичида зарба бериш имконини қолдиришди, унинг бош билан берган зарбасини дарвозабон қайтарди |
| 90+1' |
 |
Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
 |
Давид Луиснинг зарбаси озгина ноаниқ |
| 89' |
 |
Ухххх Торресни жарима майдони устида йиқитишди. Фантастик имконият |
| 88' |
 |
!!!!!! Костанинг зарбасини Кэхилл қайтарди |
| 87' |
 |
Раул Гарсия ўрнига Давид Вилья тушди |
| 85' |
 |
Яна тўп ҳаволатиб узатилмоқда. Гарсия тўпга бош билан зарба берди, ноаниқ |
| 83' |
 |
«Челси»нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Виллиан қанотдан олдинга борди, лекин Хуанфран ундан тўпни олиб қўйди |
| 81' |
 |
Марио Суарес ўрнига Хосе Мануэль Соса тушди |
| 80' |
 |
!!!!!!!!!! «Челси» ҳимоя марказида бўш ўйнамоқда. Арданинг зарбаси ноаниқ |
| 80' |
 |
!!!!!!! Хуанфран тўпни қанотдан жарима майдонига узатди, Аспининг тўпга бўйи етмади ва Гарсия имкониятга эга бўлди, лекин унинг зарбаси ноаниқ бўлди |
| 78' |
 |
Габининг жаримадан берилган зарбасини Шватрцер қайтарди |
| 76' |
 |
Габи ҳамда Микелга сариқ карточка тортишганлари учун. Габи кейинги ўйинда ўйнамайди |
| 75' |
 |
Жарима майдинига яқин жойда Лэмпард тўпни қўли билан ўйнади ва кичик жанжал содир бўлмоқда |
| 74' |
 |
Давид Луис ҳимояга қайтди, унинг ўринини Шюрле эгаллади |
| 73' |
 |
Жон Террининг ўрнига Андре Шюрле тушди |
| 72' |
 |
Бугун «Челси»га жуда қийин бўлмоқда. Иккита етакчининг жароҳати... |
| 70' |
 |
!!! Жон Терри жароҳат олди. У ўйинни давом эттира олмайди |
| 68' |
 |
«Атлетико» бурчакдан тўп тепди, Коста Террига қарши қўпол ўйнади, фол |
| 66' |
 |
!!! Шварцер ҳаяжонланмоқда. Бу галги тўп узатишидан кейин у тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, Оби Микел ажойиб ҳаракати билан ҳужумни тўхтатди |
| 64' |
 |
Кокенинг узатган тўпини Терри қайтарди |
| 62' |
 |
Жарима майдони яқинида Лэмпард тўпни қўли билан ўйнади. Жарима зарбаси |
| 60' |
 |
Диего ўрнига Арда Турон тушди |
| 58' |
 |
Эл Ниньо!!!!!!!!!!!!!!! Торрес қанотга яқин жойда тўпни қабул қилиб олди ва жарима майдонига ёриб кириб зарба берди, лекин Куртуа яхши ўйнади |
| 56' |
 |
!!!! Шварцер тўпни ноаниқ қайтарди ва у рақибга бориб тушди Диего Виваснинг зарбасини Марк қайтарди |
| 54' |
 |
!!! Испания қироли ҳам стадионда |
| 52' |
 |
Майдон марказида Диего Давид Луисга қарши қўпол ўйнади. Мезбонлар асабийлашишни бошлади |
| 50' |
 |
Ҳужум вақтида Диегу Коста рақибга қарши қўпол ўйнади |
| 48' |
 |
Аспи аутдан тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилардан қайтган тўпга Лэмпард зарба берди, Куртуа ўз ўрнида |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| ' |
 |
Биринчи бўлимдан кейин учрашув статистикаси билан танишинг:
Тўп назорати — 62-38%; бурчак тўплари — 2-2; жарима зарбалари — 8-9; фол — 6-9; офсайд — 3-0; огоҳлантиришлар — 0-0; зарбалар — 5-1; дарвозага аниқ борган зарбалар — 1-0. |
| 45+4' |
 |
Биринчи бўлим тугади |
| 45+3' |
 |
Давид Луиснинг зарбасини жонли девор қайтарди |
| 45+2' |
 |
Торрес жарима майдони яқинида йиқитилди. Жарима зарбаси |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди |
| 45' |
 |
!!!!!! Фелипе Луис тўпни жарима майдонига ҳаволатиб узатди, ШВАРЦЕР ўйинга қўшилди ва тўпни ушлаб олди |
| 43' |
 |
«Атлетико» ҳужумни кучайтирмоқда. Виллиан қарши ҳужумни қўполлик билан тўхтатди, ҳакам уни аяди |
| 41' |
 |
!!!!!!!!!!! Жарима майдони ичидан ёлғиз қолган Коста жуда кучли зарба йўллади, лекин ҳимоячилар унинг зарбасини тўсишга улгуришди |
| 39' |
 |
Бироз устунлик «Атлетико»да, лекин ҳужумлар жиддийлашмаяпти. «Челси» барчасини яхши уддаламоқда |
| 37' |
 |
Лэмпард бурчакдан тўп тепди, Куртуа ўз ўрнида |
| 35' |
 |
Ухххх Марио Суареснинг 30 метрлардан берилган зарбаси жуда кучли чиқди, лекин Шварцер қайтарди |
| 34' |
 |
Ўйинни Висенте Дель Боске стадионда кузатмоқда |
| 33' |
 |
Костага қарши қўполлик учун жарима зарбаси белгиланди. Жарима зарбаси эса ҳимоячилар томонидан қайтарилди |
| 31' |
 |
Уххххх жарима майдонига узатилган тўпга Гарсия зарба берди. Бугун Коста ҳимоячиларни ўзи билан овора қилмоқда, гарсия эса яширин ҳужумчи |
| 29' |
 |
Эҳ Рамирес, нимагаааааа? Қанотдан бир ўзи олдинга борган Рамирес тўпни тепиб юборди, бу пасга Бэйл ҳам ета олмас эди Даврон Файзиев таъбири билан айтганда |
| 27' |
 |
!!!!!! Эҳеееее Коста жарима майдонига кириб бораётганида Давид Луис ундан кўрмадим деб тўпни олиб қўйди |
| 25' |
 |
Бурчакдан узатилган тўпга Хави Гарсия биринчи етиб олди, лекин ҳимоячилар уни офсайдда қолдиришди |
| 23' |
 |
Торрес ҳужумда жуда фаол. Лэмпарднинг пасидан кейин Эл Ниньо тўпга интилди, лекин Куртуа яхши ўйнади |
| 21' |
 |
Бурчак тўпидан кейин Кэхилл дарвозага зарба берди, лекин Оби Микел Куртуага қарши қоида бузди |
| 20' |
 |
Фернандо Торрес жарима майдонига яқинлашиб бурчак тўпи ишлаб олди. |
| 19' |
 |
Чехнинг ўрнига Марк Шварцер тушди |
| 18' |
 |
!!!!!!!!!!!!!!! Афсус Чех майдонни тарк этмоқда. У ўйинни давом эттира олмайди |
| 17' |
 |
Ева Карнеиро бошчилигидаги докторлар Чехни майдондан олиб чиқиб кетишди. |
| 16' |
 |
Марк Шварцер машғулотларни бошлади |
| 15' |
 |
!!!! Коке бурчак тўпини тўғри дарвозага йўллади, Чехни тўпни қайтариш чоғида жароҳат олди. |
| 14' |
 |
Фелипе Луиснинг фаоллигидан кейин «Атлетико» бурчак тўпи ишлаб олди |
| 12' |
 |
!!! Хави Гарсия Лэмпардга қарши қўпол ўйнади. Ўйин анча жиддийлашди |
| 10' |
 |
Жон Терри ҳамда Диегу Косталар иккинчи марта бир-бирлари билан орани очиқ қилиб олишди |
| 8' |
 |
«Атлетико» футболчилари тўпни қанотдан жарима майдонига узатишди, Чех ўз ўрнида |
| 6' |
 |
!!! Хави Гарсия майдонда ётибди. |
| 5' |
 |
Ўйин майдон марказида кечмоқда. Челсининг илк ҳужуми мантиқсиз кўриниш олди |
| 3' |
 |
!!! «Атлетико» ҳужумга зўр бермоқда. Диего жарима майдонига кирмай зарба йўллади, лекин ноаниқ. |
| ' |
 |
Ўйин бошланди |
| ' |
 |
«Висенте Калдерон»да мухлислар жамоани қўллаб-қувватловчи сўзларни пайдо қилишди. Жуда чиройли кўринишга келди стадион. |
| ' |
 |
Бугун «Челси» ўзига хос таркибда майдонга тушган. Виллиан ҳужумда, Давид Луис майдон марказида |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни Европа чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган «Атлетико» ҳамда «Челси» жамоалари ўртасидаги ўйинни кузатишга таклиф қиламиз. |