| 90+3' |
 |
Ўйин тугади 3:1 |
| 90+2' |
 |
Қарши ҳужумда Ди Мария катта тезликда олдинга борди ва тўпни жуда қулай вазиятдаги Моратага узатди, Алваро дублга эришди |
| 90+2' |
 |
Гооооооооооооол |
| 90+1' |
 |
Серхио Гарсия олдинга борди ва тўпни дарвоза яқинидаги Пицига узатди, Пици зарбада адашмади 2:1 |
| 90' |
 |
Гооооооол |
| 89' |
 |
Ди Мария бурчак тўпи ишлади |
| 87' |
 |
Захирадан тушиб гол уришнинг ҳадисини олган Мората яна гол урди. Жарима майдонига узатилган тўпни Алваро тўхтатмай дарвозага йўллади |
| 85' |
 |
Гоооооол |
| 82' |
 |
!!!! Бир вақтлар ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлган Алекс зарба йўллади, Касильяс ўз ўрнида |
| 80' |
 |
Нималар бўлиб кетди???? Ди Мария жарима майдонида ҳаммани алдади, дарвозабонни ҳам алдаб тўпни дарвоза яқинига узтади, ҳеч ким йўқ |
| 77' |
 |
Жарима майдони ичидан ҳимоячилардан қочган Моратага Бэйл ажойиб тарзда тўп узтади, лекин Алваро офсайдда қолди |
| 75' |
 |
Бэйл жорий мавсумда Ла Лигада 27та ўйинда майдонга тушган ҳолда 15та голга ва 12та голли узатмага муаллифлик қилди |
| 73' |
 |
Уххх!!!!!!!!!!!!! Илльараменди жарима майдонида тўп узатди, Бэйл ажойиб ҳаракат билан дарвозага тескари туриб зарба йўллади, ноаниқ. Офсайд ҳам бор экан |
| 71' |
 |
Ҳаводаги курашда ҳаддан ташқари фаол ҳаракат қилган Рамос йиқилиб тушди |
| 69' |
 |
Ҳа, Карим майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Мората эгаллади |
| 68' |
 |
Уххх Карим Бензема тўхтаб қолди. У оқсоқланмоқда. |
| 67' |
 |
!!!!!!!! Симао дахшатли имкониятдан фойдалана олмади. Бирга-бир вазиятга чиқиб борган қария ноаниқ зарба йўллади |
| 65' |
 |
Гарет Бэйл яна қутқарувчи ролида. Бенземадан ажойиб пасни қабул қилиб олган Бэйл ўнгроққа ўтди ва ўнг оёқда узоқ бурчакни нишонга олди. Ажойиб гол |
| 63' |
 |
Гоооооооооооооол |
| 60' |
 |
Хедира ўрнига Модрич тушди |
| 58' |
 |
Давиде Лопеснинг зарбаси анча ноаниқ |
| 57' |
 |
Қарши ҳужумда ўтиб кетаётган Моренони Хедира тўхтатиб қолди |
| 55' |
 |
Роналдунинг нима сабабдан майдога тушмагани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ |
| 52' |
 |
Марселонинг қанотдан узатган тўпини Иско тўхтатмай дарвозага йўллади, ҳимоячидан қайтган тўпни Ди Мария дарвозага йўллади, ноаниқ |
| 50' |
 |
Арбелоа мавсумда иккинчи марта майдонга тушди. У ҳам жароҳатидан тикланди |
| 48' |
 |
Уххх Бэйл қанотдан тўпни жарима майдонигза узатди, ажойиб тўп узатишини ҳимоячилар қайтаришди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди. Арбелоа Карвахал ўрнини эгаллади |
| 45' |
 |
Бэйлнинг зарбаси ноаниқ. Биринчи бўлим ҳам тугади |
| 43' |
 |
«Реал» жарима майдони яқинидан жарима тўпи тепади. |
| 41' |
 |
!!!!!!! Марказий ҳужумда пайдо бўлган Бэйл дарвозага зарба йўллади, лекин ҳакам офсайд қайд этди. Касилья барибир тўпни қайтарди |
| 39' |
 |
Уххххх Лопеснинг қанотдан узатган тўпини Симао дарвозага йўллади, бурчак тўпи |
| 37' |
 |
«Реал» футболчиларига қандайдир хоҳиш, интилиш етишмаяпти. Балки бу Роналдунинг жароҳати билан боғлиқдир |
| 35' |
 |
Ухххх Илльараменди Зидан усулида рақибни алдади, лекин уни йиқитишди |
| 33' |
 |
Тўпни назорат қилишда «Реал» олдинда: 62:38 |
| 31' |
 |
Рамос рақиб билан тўқнашиб майдонга қулади. Ҳаммаси жойида Рамос ўрнида турди ва ўйинга қайтди |
| 29' |
 |
Бурчакдан узатилган тўпни Рамос дарвозага йўллади, ноаниқ |
| 27' |
 |
Қанотда тўпни қабул қилиб олган Бензема иккита ҳимоячини алдаб зарба йўллади, Касилья тўпни қайтарди |
| 25' |
 |
Бэйл қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, лекин «Реал»нинг икки футболчиси офсайдда қолди |
| 23' |
 |
Серхио Гарсия катта тезликда олдинга борди, лекин Варан ундан фаолроқ ўйнаб тўпни олиб қўйди |
| 21' |
 |
Криштиану Роналду охирги сонияларда асосий таркибда ўйнай олмаслиги аниқ бўлди. Унинг ўрнида Иско ҳаракат қилмоқда |
| 19' |
 |
Уххххххх Ди Мария бурчакдан тўп тепди. Рамос ҳимоячини алдаб зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида |
| 17' |
 |
Ҳимоячи тўпни Касильяга ноқулай тарзда узатиб берди ва «Эспанол» дарвозабони таваккал қилмай тўпни тепиб юборди |
| 15' |
 |
!!!!!!!!!! Марсело ажойиб тарзда олдинга борди ва тўпни жарима майдонига узатди, Бензема бўш дарвозага бош билан гол ура олмади. Ухх 3 метрлардан |
| 13' |
 |
Қанотдан олдинга борган Бэйл тўпни жарима майдонига узатмоқчи бўлди, лекин тўп унга бўй сунмади ва жуда олислаб кетди |
| 11' |
 |
Хедира майдон марказида қоида бузди. Симаонинг тўп узатишини «Реал» ҳимоячилари қайтаришди. |
| 9' |
 |
Бугунгача «Эспаньол» ҳамда «Реал» жамоалари ўртасида мавсумда учта ўйин бўлди ва ҳар сафар «Реал» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди |
| 7' |
 |
Карвахал майдон марказидан тўпни қабул қилиб олди ва уни янада олдинроқдаги Ди Марияга узатди, Анхелга тўп узатиш имконини беришмади |
| 5' |
 |
Бугун ўзига хос воқеалар кўп бўлади. Агар Роналду гол урса, «Олтин бутса»ни олади. Хавьер Агирре учун «Эспаньол»даги ўхирги ўйин. |
| 3' |
 |
«Реал»нинг илк ҳужуми ДИ Мария ва Роналду орқали ривожланиши мумкин эди, лекин тўп қайтарилди. Ўз навбатида Рамос ҳам қарши ҳужумни қайтарди |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди |
| ' |
 |
Ҳар икки жамоа вакиллари майдонга чиқиб келишди. Мадрид ва Каталония жамоалари майдонда саф тортишди |
| ' |
 |
Жамоалар майдонга чиқишга тайёрланишмоқда |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Сизларни Испания чемпионати 38-туридан ўрин олган «Реал» ҳамда «Эспаньол» жамоалари ўртасидаги ўйинни онлайн кузатишга таклиф қиламиз. |