| ' |
|
Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи финал баҳсида "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари куч синашишади. |
| 120' |
 |
Техник носозлик туфайли трансляциямиз узилиб қолди. Ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди ва "Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги финалига чиқди |
| 100' |
 |
Артур Геворкяннинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи ноаниқ чиқди. |
| 99' |
 |
"Насаф" таркибида ўзгариш: Ботир Қораев ўрнига Азамат Алланиёзов майдонга тушди. |
| 95' |
 |
Иброхимов тўпни Шодиевга узатди. Воҳид дарвозабонни алдаб ўтиб, ўткир бурчакдан дарвозани аниқ нишонга олди - 1:1. |
| 94' |
 |
Гол!! Воҳид Шодиев, ҳисобни тенглаштирди 1:1 |
| 91' |
 |
Учинчи тайм бошланди. |
| ' |
 |
Ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2та қўшимча бўлимлар ўйналади. |
| 90+5' |
 |
Асосий вақт тугади. Икки ўйин натижасига кўра ҳисоб - 1:1. |
| 90' |
 |
Забиҳилло Ўринбоев ва Ҳамза Каримов ҳакам томонидан майдондан четлатилишди! |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. |
| 88' |
 |
Кенжа Тўраев узоқдан узатилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Дарвозабон тўпни қайтаришга ожиз эди. Аммо зарба ноаниқ. |
| 82' |
 |
Эркин Бойдуллаевнинг 30 метрлар узоқликдан кутилмаган йўллаган кучли зарбасини Акбар Тўраев майдон ташқарисига чиқариб юборди. |
| 79' |
 |
Бойдуллаев ажойиб паси билан Тўраевни олдинга бирга бир чиқарди. Ҳужумчимизнинг дарвозабон устидан ошириб йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди |
| 77' |
 |
Бунёдкор тарикбида ўзгариш. Сардор Собирхўжаев ўрнига Дилшод Жўраев майдонга тушди. |
| 77' |
 |
Геворкян-Муҳаммадиев комбинациясидан кейин Шуҳратнинг чап оёқда берган зарбаси ўхшамади. |
| 76' |
 |
Яна "Насаф" гол уришга яқин эди. Геворкяннинг яқин масофадан ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди. |
| 75' |
 |
"Насаф"нинг ҳавфли ҳужуми. Геворкяннинг чиройли пасидан кейин Кенжа Тўраев тўпни боши билан дарвозага йўллашга уриниши самарали чиқмади |
| 73' |
 |
"Насаф" таркибида ўзгариш: Илҳом Шомуродов ўрнига Илҳом Юнусов майдонга тушди. |
| 72' |
 |
Забиҳилло Ўринбоев ҳакамга эътироз билдиригани учун огоҳлантирилди. |
| 70' |
 |
Дарвозагача чамаси 22 метрлардан белгиланган тўпни Геворкян дарвозага йўллади. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. |
| 69' |
 |
Жавлон Иброҳимов жарима майдончасига кириб бораётган Кенжа Тўраевга нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантириш олди |
| 68' |
 |
"Бунёдкор" таркибида ўзгариш. Олександр Пишур ўрнига Воҳид Шодиев майдонга тушди. |
| 67' |
|
Учрашувни 8773 нафар томошабин бевосита стадиондан туриб томоша қилмоқда. |
| 57' |
|
Забиҳилло Ўринбоев бу йил "Бунёдкор"нинг асосий таркибида ўзининг илк учрашувини ўтказмоқда. |
| 56' |
 |
"Бунёдкор" таркибида илк ўзгариш. Олег Зотеев ўрнига Забиҳилло Ўринбоев майдонга тушди. |
| 53' |
 |
Бир-бирлари билан тортишгани учун Сайфиев ва Зотеевга огоҳлантириш кўрсатилди. |
| 50' |
 |
Акрамжон Комиловнинг чап қанотдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди. Бурчак зарбаси. |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланди |
| ' |
 |
"Бунёдкор" клуби Твиттер саҳифаси хабар беришича, ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ Сардор Рашидов томонидан киритилган голни бекор қилган ҳакамлар, хатога йўл қўйишган. Тўп узатилаётган пайтда Рашидов офсайдда бўлмаган экан. Қанот ҳаками Гайнулин хатога йўл қўйди |
| 45+2' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ўзбекистон кубоги. Ярим финал. Жавоб учрашуви. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:0 |
| 45+1' |
 |
Сардор Рашидов томонидан қойилмақом жарима тўпини Суюнов қийинчилик билан қайтарди. |
| 45' |
 |
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 40' |
 |
Жавлон Иброҳимов уч футболчидан ўтиб кетди ва зарба беришга қулай вазият ҳосил қилди. Бироқ у тўпни шеригига оширишни афзал кўрди. |
| 37' |
 |
Яна "Насаф"нинг хавфли ҳужуми. Геворкян ўнг қанотдан тўпни ерлатиб Кенжа Тўраевга узатди. Кенжанинг зарбаси ноаниқ. |
| 35' |
 |
Собирхўжаев шериги Зотеев билан "девор" услубида ўйнаб, дарвозага зарба берди. Суюнов тўпни эгаллаб олди. |
| 35' |
 |
"Бунёдкор"нинг давомли ҳужуми Рашидовнинг ерлатиб берган зарбаси билан якунланди. Суюнов тўпни эгаллаб олди. |
| 34' |
 |
Эркин Бойдуллаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. |
| 32' |
 |
Геворкян майдон марказидан тўпни жарима майдончасига узатди. Шомуродовнинг боши билан берган зарбасини Тўраев эгаллаб олди. |
| 28' |
 |
Яна "Насаф"нинг тезкор ҳужуми. Геворкян узатиб берган тўпни Кенжа Тўраев дарвозага йўллашда хатога йўл қўйди... |
| 27' |
 |
ГОЛ! Артур Геворкян пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди 1:0. |
| 25' |
 |
"Насаф"нинг навбатдаги ҳужуми пайтида Акмал Шораҳмедов Фарруҳ Сайфиевга нисбатан "корпус" ўйнади ва рақибини йиқитди. ПЕНАЛТИ! |
| 20' |
 |
"Насаф"нинг ҳужуми. Шомуродов боши билан тўпни шериги Кенжа Тўраевга узатди. Кенжанинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди. |
| 19' |
 |
Акрам Комилов майдон марказига яқин жойда Геворкянга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. |
| 16' |
 |
Сардор Рашидовнинг бурчакдан оширган тўпига Пишур боши билан зарба берди. Бирозгина ноаниқ. |
| 15' |
 |
Шораҳмедовнинг пасидан сўнг Зотеев боши билан тўпни дарвозага йўллашга тайёр эди. Сўнгги лаҳзада Муҳаммадиев тўпни қайтарди. |
| 13' |
 |
Чап қанотдан ёриб кирган Фарруҳ Сайфиев узоқ бурчакка зарба берди. Акбар Тўраев тўпни қийинчилик билан қайтаришга эришди. |
| 12' |
|
Майдонда кескин кураш кечмоқда. Тўп эгаллани билан ҳар иккала жамоа аъзолари олдин интитилишмоқда. |
| 9' |
 |
"Насаф"нинг ўта хавфли ҳужуми. Муҳаммадиевн етказиб берган тўпни Кенжа Тўраев чамаси 5-6 метрлардан дарвозага йўллади. Ғофкров тўп йўлига ғов бўлди. Ўйиндаги энг ҳавфли вазиятни юзага келтиришди мезбонлар. |
| 7' |
 |
"Бунёдкор" ҳозирча майдонда устунлик қилмоқда. "Қалдирғочлар"га тўп тушиши билан ҳужумга тезкор ўтишмоқда. |
| 6' |
 |
Рашидов чиройли пас оширди. Суюнов тўпга чиқишда хатоликка йўл қўйди. Пишур эса боши билан тўпни дарвозага тўғрилади. Сўнгги лаҳзада Суюнов тўпни эгаллаб олди. |
| 4' |
 |
Бунёдкор" футболчилари бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Иккинчи уринишда Суюнов тўпни эгаллаб олди. |
| 1' |
 |
Учрашув меҳмонларнинг ҳужуми билан бошланди. Сардор Рашидовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўридан ўрин олди. Аммо офсайд... |
| 1' |
 |
Ўйин бошланди! |
| ' |
|
Қарши шаҳридаги Марказий стадион майдонига ПФЛ мадҳияси садолари остида "Насаф" ва "Бунёдкор" аъзолари чиқиб келишди |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |