' |
|
ҒАЛАБА муборак! 14 январь куни соат 18:00да бошланадиган навбатдаги ўйингача! Сайтдан узоқлашманг! |
' |
|
Бу ҳар томонлама ўта муҳим ғалаба бўлди. Ғалаба учун, охиригача куришгани учун, ишончни йўқотишмагани учун Ўзбекистон U22 терма жамоаси аъзоларига миннатдорчилик билдирамиз! |
' |
|
Вуҳ, турнир анча эҳтиросли бошланди! |
' |
|
Қўшимча дақиқаларда 2та гол урдик! Яқин орада ўзбек футболида бунақаси кузатилмаганди! "МЮ"ча ғалаба!!! Табриклаймиз барчани! |
90+5' |
|
ЎЙИН ТУГАДИ! |
' |
|
Жамшиднинг 19 метрдан йўллаган зарбаси дарвозўа тўсинига тегиб қайтди ва Игорь Сергеев дарвозанинг бўш қолган қисмига тўпни йўллади! |
90+5' |
|
Игорь Сергеев! |
90+4' |
|
Голлллл!!!! Биринчи голни ёзиб улгурмасимиздан Ўзбекистон иккинчи голни урди!!! |
90+3' |
|
Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилибди |
90+2' |
|
Гол муаллифи Егор Кримец! |
90+2' |
|
Гооооооооооооооооооооооооооооол!!!! Ниҳоят ҳисобни тенглаштирдик! |
90' |
|
Қўшимча вақт бошланди. Жарима зарбасини амалга оширамиз |
90' |
|
Рашидов жарима майдончаси ичида тўпни ўзига бўйсиндира олмади. Чарчоқ аломати |
89' |
|
Хитой ҳам икки марта қулай вазиятдан фойдалана олмади! |
88' |
|
Энди-чи??? Энди Сергеевга нима халал берди? Чап қанотдан етказилган тўпни Игорь дарвозага тўғрилай олмади!!! |
87' |
|
Эҳ, эҳ, эҳ! Мана шундай вазиятдан фойдаланмасак, қачон гол урамиз?! Хитойлик дарвозабон тўпни 6 секунддан ортиқроқ ушлаб тургани учун кореялик ҳакам Хитой дарвозаси томон эркин зарба белгилади! Сергеев тўпни тезкорлик билан ўйнашга қарор қилди. Бироқ бўш дарвоза томон берилган зарба кучсизроқ бўлиб қолди ва ҳимоячи тўпни қайтариб юборди. |
86' |
|
Искандаровнинг узатмаси хитойлик дарвозабонга совға бўлди |
85' |
|
Босимни оширяпмиз. Бурчак тўпи ишладик |
84' |
|
Аббоснинг зарбасига куч етишмаяпти бугун. |
84' |
|
Ли Ан огоҳлантирилди. |
83' |
|
Рашидов бу сафар зарбани ижро этаётганида техник хатога йўл қўйди |
83' |
|
Мақсудов нима учун иккинчи ҳужум ҳақида ўйламаётгани бироз ғалати. Вақт кам қолмоқда, таваккал қилиш керак! |
82' |
|
Козакнинг зарбаси жуда ноаниқ бўлди |
81' |
|
Ўйиннинг асосий вақти тугашига 10 дақиқадан кам вақт қолмоқда |
79' |
|
Қарши ҳужумдан фойдалана олмадик. Хитойлик футболчи эса деярли майдон марказидан жарима майдончамизга яқинлашиб келиб, хавфли зарба йўллади. |
78' |
|
Ўйин вақтини чўзгани учун Ши Ке огоҳлантирилди |
76' |
|
Бурчак тўпидан кейин Кримец бош билан ноаниқ зарба берди |
76' |
|
Рашидовнинг жаримадан зарбаси хавфли бўлди. Бурчак тўпи |
75' |
|
ХИтойлик футболчи қўли билан ўйнагани учун жарима зарбаси ишладик |
74' |
|
Козакка нисбатан хавфли ўйин учун гол муаллифи огоҳлантирилди |
72' |
|
Сардор Мирзаев тирсаги билан рақиб юзига зарба бергани учун огоҳлантирлид. |
71' |
|
Хитойда учинчи ўзгариш қилинди. |
70' |
|
Жамоамизга омад етишмаяпти 2-бўлимда! Сардор Рашидов 12-13 метрдан дарвозани ишғол қила олмади! сантиметрлар... |
69' |
|
Вакилларимиз чиройли ўйнашга ҳаракат қилишмоқда. Бизга ҳозир гўзаллик эмас, аниқлик керак |
67' |
|
Кримец жарима майдончамиз яқинида қоида бузди |
65' |
|
Терма жамоамиз иккинчи бўлимда 20 дақиқадан бери босим уюштирмоқда. Ҳозирча бесамар |
63' |
|
Хитой тўлиқ ҳимояда |
62' |
|
Эҳ, Сардор Мирзаев! Бундай ҳолатдан гол уриш керак!!! Сергеев етказган тўпни 6-7 метрлардан Мирзаев тўпни дарвозага йўллай олмади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди |
60' |
|
Жамшид чиройли пас билан Махсталиевни олдинга бошлади. Аббоснинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. |
59' |
|
Дилшод Жўраев 22 метрлардан зарба йўллади, бироз ноаниқ бўлди |
58' |
|
Хитой терма жамоасида яна футболчи алмашди. Гуо Хао ўрнига Су Син майдонга тушди |
56' |
|
Иккинчи бўлимдаги ҳужумларимиз нисбатан яхшироқ ташкил этилмоқда. Бироқ сўнгги зарбани берадиган футболчи топилмаяпти. Балки иккинчи ҳужумчи керакдир бизга?! |
55' |
|
Сардор Собирхўжаев ўрнига бошқа Сардор — Мирзаев майдонга туширилди. "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси белини ушлаган ҳолда майдонни тарк этди |
54' |
|
Симуляция учун Ву Синхан огоҳлантирилди. У пенальти ишлашга уринди |
53' |
|
Ўзбекистон ижросидаги чиройли ҳужум зарба билан тугади. Сергеев яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди. Хитойлик посбон хушёр |
52' |
|
Жамшид мана энди жарима майдончаси томон очилаётган Сергеевни кўрди ва тўпни унга етказди. Рақиб тўпни қайтарди |
51' |
|
Собирхўжаевга бугун жуда кўп марта тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
50' |
|
Аббос чап қанотдан тўпни баландлатиб тўпни жарима майдончасига етказди. Аммо тўпга зарба берадиган футболчимиз топилмади |
49' |
|
Сергеев жарима майдончасига кирар-кирмас дарвоза томон зарба беришга қарор қилди. Зарба ўхшамади |
48' |
|
Ўзбекистон ҳисобни тенглаштириши мумкин эди! Рашидов ўнг қанотдан футбочлиларни ортда қолдириб, Сергеевни тўп билан таъминлади. Игорнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. |
47' |
|
Иккинчи бўлимда майдонга тушган 2-рақамли ҳимоячи Рашидовнинг кийимидан тортиб тўхтатгани учун огоҳлантирилди |
46' |
|
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ. Ўзбекистонликлар бўлимни бошлаб беришди |
46' |
|
Хитойда битта алмаштириш амалга оширилди |
' |
|
Жамоалар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишмоқда |
' |
|
Бугун Тоҳир Шамсиддинов, Даврон Ҳошимов ва Темурхўжа Абдухолиқов дисквалификация туфайли бизга ёрдам бера олмайди |
' |
|
Масалан, Диёр Туропов, Сардор Мирзаев ва Абдул Азиз Юсупов |
' |
|
Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтира оладиган футболчилар бор таркибда. |
' |
|
Иккинчи бўлимда Шуҳрат Мақсудов шогирдларига осон бўлмайди. Боз устига, терма жамоамизнинг 90 дақиқа юқори савияда ўйнай олиш/олмаслиги ҳали номаълум. |
' |
|
Боз устига, Жамшид Искандаров ҳозирча "кўринмаяпти". Футболчилар ўз вақтида очилмаса, Жамшид ҳам нима қилиб бера олсин? |
' |
|
Бизнинг жамоавий ўйинимиз яхши шаклланмагани учун тўп узатишларда кўплаб хатолар кўзга ташланмоқда. Бу эса қарши ҳужумда ўйнаётган тезкор Хитой учун айни муддао |
' |
|
Футбол жамоавий ўйин экани исботлангандек, ҳозирча Хитой ҳисобда олдинда бормоқда. |
' |
|
Ўзбекистонлик футболчилар индивидуал ва техник жиҳатдан хитойлик рақибларидан устунлиги кўриниб турибди. Хитой эса жамоавий ўйинни шакллантириб улгурган. Тезлик ҳам бинойидек. |
' |
|
Биринчи бўлим юзасидан қисқача хулосаларни баён қилиш ниятимиз бор |
45+2' |
|
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ. Ўзбекистон - Хитой - 0:1. Танаффус |
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
45' |
|
Сардор Собирхўжаев Ўзбекистон терма жамоасининг формаси ичидан "Бунёдкор"нинг кўк формасини кийиб олибди... UTG ёзуви кўзга ташланди |
43' |
|
Махсталиевга нисбатан қоида бузилди. Жарима тўпини амалга оширдик. Жўраев тўпни дарвоза яқинига узатди. Аммо футболчилар тўқнашувида Фомин айбдор деб топилди |
42' |
|
Бир нафар хитойлик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У Жўраев билан тўқнашувда жароҳат олди |
40' |
|
Хитойликлар бурчак тўпидан тўпни яна дарвозамизга йўллашганди. Яхшиямки, ҳакам хитойлик футболчи зарба бераётганида қоида бузилган деб топди |
38' |
|
Вух, ох-ох, Хитой очиқчасига бизни кечирди. Аниқроғи 9-рақамли ҳужумчи 4-5 метрдан 7 метрли дарвозани эмас, дарвоза устунини нишонга олди! |
36' |
|
Хитойнинг зарбалари охир-оқибат дарвозамиз тўридан жой олди |
35' |
|
Ҳимоячиларимиз тўпни 11-рақамли Янг Чаошенгга тўпни тақдим этишди ва у 20 метрдан дарвозанинг бурчагини аниқ нишонга олди |
35' |
|
Гол! Хитой ҳисобни очди! |
34' |
|
Фомин бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи |
32' |
|
Хитой ҳужумчиси Ли Юанйи Турсунбоев дарвозаси томон 20 метрлардан зарба берди. Акмал уни майдон ташқарисига буриб юборди |
30' |
|
Аслида марказий ҳимоячи ҳисобланган Бобур Йўлдошев қанотда яхши ўйнамоқда, ҳужумларга қўшилмоқда. У ўнг қанотдан жарима майдончасига етказиб берди. Тўп эса Рашидовнинг қўлига теккани учун ҳакам ўйинни тўхтатди |
28' |
|
Бугунги ўйинда Сардор Собирхўжаевга тиббий хизмат кўрсатилмоқда |
27' |
|
Ҳозирча хавфли вазиятлар йўғу, аммо тўп назорати вакилларимизда |
26' |
|
Терма жамоамизннг тўп узатишларида айрим браклар кўзга ташланмоқда. Жамоамиз ўйиндан ўйинга бир-бирини яхши тушуниб, кучайиб бориши керак |
24' |
|
Терма жамоамиз чап қанотдан хавфли ҳужум ташкил этди. Махсталиев етказиб берган тўпни хитойлик ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. |
22' |
|
Ўйин яна майдон марказига кўчди |
20' |
|
Сардор Рашидов 30 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Кучли! Посбон эгаллаб олди |
18' |
|
Хитойнинг майда паслари яхши чиқмоқда. Шаклланган жамоа |
17' |
|
Сие Пенгфеи 20 метрлардан дарвозамиз томон зарба берди. Турсунбоев тўпни муаммосиз эгаллаб олди |
15' |
|
Ташаббус Ўзбекистон терма жамоаси томонига ўтиб бормоқда |
14' |
|
Жамшид тўпни енгил тарзда айлантирганди. Ноаниқ |
13' |
|
Хитой дарвозаси томон жарима зарбаси! 17 метр. Аббосга нисбатан қоида бузилди |
12' |
|
Сардор ижросида хавфли зарба! Искандеров майдон марказидан тўпни жарима майдончасидаги Рашидовга етказди. "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси тўпни ўзига бўйсундириб, рақибини алдаб, ўткир бурчак остида зарба берди. Бироз ноаниқ! |
11' |
|
Рашидов чап қанотда иккинчи марта қанот ҳимоячисини чиройли тарзда алдаб ўтди. |
10' |
|
Хитой дарвозаси олдида тахликали вазият юзага келди. Дарвозабон тўпни муштлари билан узоқлаштирди |
9' |
|
Бобур Йўлдошев бурчак тўпи ишлади |
8' |
|
Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Устунликни ҳозирча ҳеч кимга бера олмаймиз |
5' |
|
Терма жамоамиз иштирокидаги илк хавфли ҳужум. Чап қанотда Рашидов жарима майдончасига кириб борди ва Сергеевга тўпни етказди. Игорь эса дарҳол зарба бериш ўрнига, тўпни йўқотди. |
5' |
|
Дастлабки дақиқаларда жамоалар майдон марказида ортиқча тўхталишмаяпти |
3' |
|
Козак майдон марказида қоида бузди. Жарима майдончасига етказилган тўпни Акмал эгаллаб олди |
1' |
|
Бурчак тўпидан эса яхши чиқиб кетдик! Бўлди, ҳаяжонни босиб оламиз! |
1' |
|
Хитой дастлабки ҳужумдаёқ дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди!!! Бахтимизга Турсунбоев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди! |
1' |
|
ДИҚҚАТ, ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
' |
|
Ўйинни Хитой терма жамоаси бошлаб беради |
' |
|
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон оқ, Хитой эса қизил рангли формада ўйнашади |
' |
|
Ҳакамлар ва жамоа сардорлари ўртасида мини-қуръа маросими бўлиб ўтди |
' |
|
Терма жамоалар майдонга чиқиб келишди ва давлат мадҳиялари ижро этилди! |
' |
|
Ҳужум ортида - плеймейкер Жамшид Искандаров. Ҳужумда эса ёлғиз Игорь Сергеев |
' |
|
Қанотларда — ўнгда Сардор Рашидов, чапда Аббос Махсталиев |
' |
|
Мақсудов икки нафар таянч ярим ҳимоячиси билан ўйинни бошлашга қарор қилган. "Бунёдкор"чи - Сардор Собирхўжаев ва Дилшод Жўраев рақиб ҳужумини тўхтатишда жонбозлик кўрсатишади |
' |
|
Ҳимоя марказида Владимир Козак ва Егор Кримец ҳааркат қилишади. Чап қанотда Максимилиан Фомин ўйнаса, ўнг қанотда "Локомотив" ҳимоячиси Бобурбек Йўлдошев ҳаракат қилади. |
' |
|
Дарвоза Акмал Турсунбоевга ишониб топширилди. |
' |
|
Демак, яна ярим соатдан кейин бошланадиган Хитойга қарши ўйин учун таркиб эълон қилинди. |
' |
|
Футбол мавсуми бошланаётгани билан барчангизни қутлаган ҳолда, Шуҳрат Мақсудов жамоасига ушбу мусобақада омадлар тилаймиз |
' |
|
2014 йилдаги ўзбек футболи учун илк жиддий мусобақадан матнли трансляциямизни бошлаймиз |
' |
|
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! |